www.ziyouz.com кутубхонаси
150
— Биз ҳар доим хаёл суришни кейинга ташлаб қўяверсак бўлади, — деди жувон.
Йигит кескин ҳаракат билан кафтини унинг сийналарига босди ва уларнинг ёқимли илиғини
аввал кафтларида, сўнг бармоқларида ҳис этди. Жувон унга томон сурилди.
— Совуқ одам ўлган, иссиқ одам эмас, — эркакнинг қулоғига шивирлади у.
Палмернинг қўллари жувон бадани бўйлаб сирғалди ва оғзи билан ютоқиб нафас олди, сўнг
у яна жувон баданининг ҳузурбахш уммонига ғарқ бўла бошлади.
Йигирма саккизинчи боб
Палмер уйғонганида соатнинг ялтироқ миллари 9.30 ни кўрсатиб турарди. У Виржинияни
ушламоқчи бўлиб ўгирилди, бироқ ёнида ҳеч ким йўқ эди.
Тўшакда ўтириб олиб, у қоп-қоронғи хонага кўз югуртирди. Шу пайт уйнинг аллақаеридан
душнинг очилган овози қулоғига чалинди; бир дақиқадан кейин сурилма эшик қаттиқ
шарақлади; шарақлаган овозига қараганда, бу душхона эшиги эди. У оёқларини каравот
қиррасидан ошириб отди-да, ўрнидан турди. Бироқ ўша заҳоти яна ўтириб олди.
Мийиғида кулиб, у яна кўтарила бошлади, бу сафар анча секин, сон ва елка мушакларини
енгил, узоқ оғриқ қамраб олганини ҳис қилиб турарди. Иштонини қидириб, у у ёқ-бу ёққа
қаради, қараса у қора комбинацияси ичида экан, кийиб олди. Сўнг оёқ яланг меҳмонхона
бўлмасидан юриб ўтди-да, ҳаммомхонани қидириб топиб, эшикни чертди.
— Яхши ҳолатдамисан?
— Ҳар доимгидай.
Палмер эшикни очди ва артинаётган жувоннинг баданига маҳлиё бўлганча тўхтади.
Ётоқхона бўлмасидан тушиб турган ғира-шира ёруғда у ғоятда нафис ва юмшоқ кўринарди —
равон қадди-қомат, мафтункор сийна ва сонлар. Бу ердаги кундуз чироқлари ёғдусида
жувоннинг ингичка қобирға излари, елка ва болдир мушаклари алоҳида нафосат ила кўзга
ташланарди.
— Нигоҳингни шиша ичига яшириб қўймоқчи эдим, — деди жувон бир лаҳза артинишдан
тўхтаб. — Мен бу шишани менга маънавий кўмак керак бўлган ҳоллардагина очишни истар
эдим.
— Менинг кўнглимда ҳеч қандай маънавийлик йўк.
— Ҳамма гап шунда. — Жувон оёқларини артиб бўлди-да, қаддини ростлади. — Сўрагани
бироз кеч қолдим-у, — давом этди у, — аммо мен сенга ёқаман, шекилли.
— Ҳа.
Жувоннинг кўзлари катта-катта очилди:
— Тап тортмай айтаяпсанми?
Палмер хўмрайди:
— Заҳархандаликни қўй. Бусиз ҳам бугун сен менга жуда кўп нарса қилдинг.
Гўё йигитнинг гапларини яхшилаб эшитиб олмоқчидай жувон бошини хиёл эгди.
— Мен эса сени доим мен учун қиласан деб ўйлаб юрардим.
— Ҳа, биласанми, — гап бошлади Палмер, — сенинг ҳаётингда дастлабки қулай пайт
топилди дегунча ўзини оёғингга ташлашга тайёр ўн-ўн бештаси учраса эҳтимол...
— Мен ҳақимда шунча нарсани қаёқдан биласан? — Унинг гапини бўлди жувон, — ҳаётимда
ўн-ўн бештаси учрашини?
— Мен билмайман, аммо сен ажойибсан.
— Раҳмат. — Жувон ойнага ўгирилди ва бармоқлари билан сочларини савалай бошлади.
Ойнада уларнинг кўзлари тўқнашди. — Мен сени ҳайратга солмоқчиман, — деди жувон.
— Янами?
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |