Microsoft Word kiprikda qolgan tong ziyouz com doc



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/59
Sana21.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#29402
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   59
Bog'liq
@KitobxonUz Said Ahmad Kiprikda qolgan tong

www.ziyouz.com kutubxonasi 
10
Эртасига эрталаб етиб келган Анвар қилган ишларини, раис билан қурган суҳбатларини 
оқизмай-томизмай айта бошлади. 
У икки соатдан ортиқ Шербўтаев билан гаплашиб, уч соат ўтириб ёзганларини раиснинг 
машинасида Фарғонага — вилоят газетасига олиб борган, редакция машинисткасига икки 
соатдан ортиқ диктовка қилиб ёздирган. 
— Машинистка опа жуда тезкор экан. Мен айтиб турибман, у ёзиб ташлаяпти. Чумоли изига 
ўхшаган қўлёзмамни эплаб ўқигунимча, ҳа қани, буёғини айтинг, деб кутиб қолади. Икки соатга 
қолдирмай йигирма бет материални шатирлатиб босиб ташлади. Куни билан хатга тикилган 
кўзларим жимирлаб кетяпти. Энди қандоқ қилиб Қувага бораман, раисга телефон қилиш 
қийин. Шаҳарлараро телефон станция орқалигина Қува билан гаплашиш мумкин, деб ўйлаб 
турганимда, сизни телефонга чақиришяпти, деб қолишди. Бориб трубкани олсам, раис. 
Машина қачон борсин, деб сўраяпти. Унга машинистка хақини хам бериб юборсангиз яхши 
бўларди, деб айтдим. 
Кўчирилган саҳифаларни редакция котиби пешма-пеш ўқиб, яхши, тиниқ чиқмаган 
ҳарфларни тузатиб бораётган эди. Ўзим ҳам синчиклаб ўқиб, қайтариқ сўзларни тузатдим. 
Биринчи саҳифанинг энг тепасида шундай сўзлар бор: 
«Колхозлар тарихи институти» йўлланмаси билан. 
«Нурга интилганлар» 
Мухаррир хам диққат билан ўқиб чиқди. «Бугунги сонга туширилсин», деб имзо чекди. 
Масъул котиб жиндек ғашлик қилгандек бўлди. 
— Газета деярли босишга тайёр бўлиб қолган эди-ку. 
— Шу сонга берасан. Учинчи саҳифага. «Афанди латифалари»ни олиб ташла. «Лофлар»га 
бало борми? Бу бачкана миниатюраларни қайси аҳмоқ ёзган? 
Шундай қилиб, мақоланинг ярми бугун «Давоми келгуси сонда» деб босиладиган бўлди. 
Босмахонада линотипчилар аллақачон теришни бошлаб юборган эдилар. 
Муҳаррир, эртага Йўлдошали газета билан иккала саҳифа учун қалам ҳақини сизга обориб 
беради, деб менга раҳматлар айтиб кузатди. 
«Бекат»га келиб ёзганларимни раисга ўқиб бердим. Жуда маъкул бўлди. 
— Тошкентда раисларнинг икки ойлик малака ошириш курсида ўқиганимизда Отабой 
Эшонов деган акаде-мик бизга «Конституция ва фуқаролик ҳуқуқлари» деган мавзуда уч-тўрт 
марта маъруза қилган эди. Сиз шу одамнинг ўғиллари эмасмисиз, ўхшаб кетяпсиз, — деб 
сўради. 
— Қаттиқ чарчаган эдим, нима деб жавоб берганимни билмайман. Шошиб овқат едиму ётиб 
ухлаб қолдим. Уйғонсам, тонг отиб, офтоб чарақлаб турибди. Раис йўқ. Қаёққадир кетибди. Иш 
тиғиз пайт, дала айлангани кетган бўлиши керак. Кўчага чиқиб эрталабки ҳавода айланиб 
юрган эдим, раис қўлида бир даста бугунги газета билан машинадан тушди. У хурсанд. 
Газетанинг бутун бир саҳифасини эгаллаган. «Нурга интилганлар»ни кўрсатиб, тагига «давоми 
келгуси сонда» деб ёзиб қўйипти. Қойил, чапдаст ёзувчи экансиз, деб елкамга қоқиб қўйди. 
Девона феъл Анвар ўзини гўлликка солиб, бирга келган дўстларини «куйдириш» учун 
газетанинг мақола босилган саҳифасини очиб, устига йигирмата ўн сўмликни териб чиқди. 
Охирига, «Давоми Йўлдошалининг чўнтагида» деб ёзилган қоғозни ҳам қистириб қўйди. 
 
* * * 
Хорунбой Эрматов район котиби. Ўтган йили Қаҳра-монлик унвонига сазовор бўлиб, «Олтин 
юлдуз» таққан фарғоналикларнинг бири. Ўзи жуда шинаванда одам. Санъат-адабиёт 
аҳлларини бошига кўтаради. Келганимизни эшитиб Адҳамга, меҳнаткашларимиз билан бир 
учрашув қилсак, қандоқ бўларкин, деган экан. Эртага ўша ёққа борадиган бўлдик. 
Ўлмас билан икковимиз Анваржон етовида катта йўл ёқасидаги ҳовлилардан бир-


Киприкда қолган тонг (қисса). Саид Аҳмад 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish