www.ziyouz.com kutubxonasi
43
адашиб кўп ташвиш орттирган пайтлари ҳам бўлган.
Жамики йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари оёққа турган. Ғаппорий шу ишлардан
ортиниб, икки-уч марта Улмаснинг ҳолидан хабар олиб кетди.
— Қанақа юмуш бўлса, тортинмай буюраверинглар,—деб қайта-қайта тайинлаган.
Маслаҳат билан Ўлмасни поездда жўнатадиган бўлдик. Шаҳар оппоқ туманга бурканган,
дачадан икки қадамгина наридаги вокзалга етиб бориш бир муаммо бўлиб турарди.
Дадажонова Ғаппорийга телефон қилди. Хайрият, ишхонасида экан.
— Хизматингиз керак бўлиб қолди, шоир. Шефни Тошкентга жўнатишим керак. Туманда
вокзалга қандай борамиз, деб бошимиз қотиб турипти.
— Бу ишни менга қўйиб беринглар. Ҳозир дачага етиб бораман.
У ўн беш минутларга қолмай етиб келди. Қанча одам кетади, кимлар билан кетади,
суриштириб, кейин вокзал бошлиғига қўнғироқ қилди:
— Оқсоқол, иккита купени яхшилаб тозалатинг. Дизенфекция қилдиринг. Янги, ҳали печати
бузилмаган кўрпа-тўшакларни тайёрлаб, иккита электр печи топиб қўйинг. «Ёз ёмғири»ни
ўқигансиз. Ҳа, балли. Сиз билан мен тўғримизда ёзилган. «Севгим — севгилим»ничи? Аттанг,
ўқимабсиз-да. Депутатлар хонасидаги қизлар йиғлаб-йиғлаб ўқишяпти, дейсизми? Сиз ҳам
ўқинг. Мана шу китобларни ёзган акахонимизни кузатамиз. У кишининг тоблари йўқ.
Биласиз, милиция ўқи ўзган халқ. Бу ҳам камлик килгандек, у милиция полковниги бўлса.
Боз устига шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлигининг бошлиғи бўлса, темир йўл станциясининг
тинчлиги унга боғлиқ бўлса ва яна каттакон шоир бўлса. Унинг ўқи ўзмай, кимнинг ўқи ўзсин?!
— То Тошкентга етгунча купедан қайноқ чой узилмасин. Яхши, покиза, хушмуомала
проводниклардан қўйинг. Беморни Тошкентда катта профессорлар кутишяпти. Ўлмас ҳадди
сиғиб, яна бир илтимос қилди:
— Ортиқча эркалик қилаётганим учун узр сўрайман. Бизни Андижонда кутишяпти.
Шерикларимизнинг Андижонга етиб олишларига хам ёрдам қилсангиз.
Ғаппорий папағини бир томонга суриб, чаккасини қашиди:
— Бир уриниб кўрамиз. «Балиқчи»дан ўтиш оғир. У ердан иккита дарё ўтади. Бири
Қорадарё, бири Норин. Водийда туман энг қуюқ бўладиган жой. «Чинобод»га ўтиб олгандан
кейин то «Олтинкўл»гача туман сийраклашади. Ўн беш-йигирма қадам йўл бемалол кўриниб
туради. У ёғига туман яна қуюқлашади. «Мингбулоқ»газ фонтанини тўхтатган, уни муттасил
кузатиб турадиган мутахассиснинг юраги хуруж қилиб қолди. Жуда опитний шоферларимиз
уни шу туманда зудлик билан Андижон клиникасига обориб қўйишди. Бу ишни хам шуларга
топширамиз.
Ўлмас менга қаради. Унинг айтмоқчи бўлган гапидан хижолат бўлаётгани билиниб турарди.
— Сиздек ёши улуғ одамга иш буюраётганимдан хижолатман. Уйга телефон қилсам
трубкани хеч ким олмади. Зуҳро Наманганга йўлга чиқмадимикин, деб хавотирдаман. Илтимос,
хафа бўлманг, сиз шу ерда қолинг. Зуҳро телефон қилса, Наманган —Тошкент поездида кетди,
денг. Эрталаб депутатлар хонасида кутсин. Агар у телефон қилолмаса, ўзингиз қўнғироқ қилиб,
шу гапларни айтиб қўйинг.
Йўлга чиққанимиздан бери уйимга бирон марта қўнғироқ қилмаган эдим, энди телефон
қиляпман. Нодира трубкани олди.
— Нега телефон қилмайсиз? Енгил кийиниб кетган эдингиз. У томонларда совуқ қаттиқ, деб
эшитдим. Андижон поездининг бошлиғи Солиев деган ўртоғингиз телефон қилиб, иссиқ
кийимларини опчиқинглар, олиб кетаман, деди. Нашида опам хам шу поездда кетадиган бўлди.
Акром тоғам ўртоқлари билан чиқиб, кутиб олади. Иссиқ кийимларингизни опамга тугиб
бердим. Тошкентдами? Ҳар куни чарақлаб офтоб чиқяпти.
— Ҳозир биз Намангандамиз. Эртага Андижонга ўтамиз. Ҳаммаёқ туман, ҳеч нарса
кўринмайди. Ҳаво совуқ. Шерикларимиз куёвларга ўхшаб тўн кийиб юришипти. Айтганча,
Дилшода опа сени, Камолани кўп сўради. Андижонга борганимиздан кейин албатта яна
Киприкда қолган тонг (қисса). Саид Аҳмад
Do'stlaringiz bilan baham: |