Microsoft Word ihyo tafakkur ziyouz com doc


Осмонлар ва Ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақл



Download 390,11 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/38
Sana21.02.2022
Hajmi390,11 Kb.
#73920
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Imom G'azzoliy. Ihyou ulumid-din. Tafakkur kitobi

Осмонлар ва Ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақл 
эгалари учун аломатлар бордир. (Оли имрон сураси, 190-оят)
Сўнг: «Бу оятни ўқиб, у ҳақда ўйлаб кўрмаган кишига вайл бўлсин», деб қўшиб қўйдилар». 
Бир ривоятда Авзоийъдан оятларни тафаккур қилишдан мақсад нима, деб сўралганда, у: 
«Оятларни ўқиб, маъносини англамоқ», деди. Муҳаммад Ибн Восиъдан келтирилган ривоятда 
басралик бир киши Абу Зарр вафотидан кейин Умму Заррга уйланди. У киши Умму Заррдан Абу 


Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
3
Заррнинг ибодати хусусида сўрайди. Умму Зарр: «У кун бўйи уйнинг бир бурчагида тафаккур 
қилиб ўтирарди», деди. Ҳасан: «Бир соатлик тафаккур бир кечани ибодат билан ухламай 
ўтказгандан хайрлироқ», деган. Фузайл айтадики: «Фикр сенга яхши ва ёмон амалларингни 
кўрсатиб турадиган кўзгудир». Бир ривоятда келишича: Иброҳимга бунча узоқ тафаккур қилиб 
ўтирасан, дейишди. У: «Фикр ақлнинг илигидир», деб жавоб берди. Суфён ибн Уйайна кўпинча 
мана бу шеърий парчани ўқишни ёқтирарди: 
«Йигит кишида бўлса гар фикр, 
Ҳар нарсада унга ибрат бор». 
Товус айтадики: «Ҳаворийлар Ийсо ибн Марямга: Эй Руҳуллоҳ! Бугун ер юзида сизга 
ўхшаган киши борми, деб сўрашди. У бунга шундай деди: "Кимнинг нутқи зикр, сукути фикр ва 
назари ибрат бўлса, албатта у менга ўхшабди». Ҳасан: «Кимнинг сўзи ҳикмат бўлмаса, у ларв 
(беҳуда)дир, кимнинг сукути тафаккур бўлмаса, у хато, кимнинг назари ибрат олиш бўлмаса, у 
лаҳв(бефойда амал)дир», деган. Аллоҳ таолонинг: 
Ер (юзи)да ноҳақлик билан кибрланиб юрувчилар (онги)ни оятларимиз 
(идроки)дан четлатиб қўяжакмиз. (Аъроф сураси, 146-оят)
Аллоҳ таоло оятда уларни тадбирим тўғрисида тафаккур қилишдан тўсиб қўяман, дейди. 
Абу Саъд Худрий ривоятида Расул алайҳиссалом: «Кўзларга ҳам ибодат ҳақини беринглар», 
дедилар. «Эй Расулуллоҳ, унинг ибодат ҳақи нима?» деб сўрашди. У зот: «Мусҳафга қараш 
(тиловат қилиш) ва ундаги ажойиботлар зикри ўтганда у ҳақда тафаккур қилиш», дедилар. 
Макка яқинидаги даштда яшайдиган бир хотиннинг шундай дегани ривоят қилинади: 
«Тақводор кишиларнинг қалблари фикр-мушоҳада билан ғайб пардалари ортида асраб 
қўйилган охират яхшиликларини билишганида бу дунёда яшашга қизиқмас ва бир лаҳза ҳам 
қолишга рози бўлмасдилар». 
Луқмон бир ўзи узоқ ўтирарди. Унинг олдидан мавлоси(озод қилган қули) ўтиб: «Эй 
Луқмон, бир ўзинг ёлғиз ўтирибсан, одамлар билан ўтирсанг, сенга унс-улфат бўлишарди», 
деди. Луқмон: «Ёлғизлик вақти фикр тез англанади, узоқ фикрлаш жаннат йўлига йўллайди», 
деди. 3аҳб Ибн Мунаббиҳ: «Кишининг фикри фақат билсагина давомли бўлади, фақат амал 
қилган кишигина билади», деган. Умар Ибн Абдулазиз: «Аллоҳ берган неъматларни фикрдан 
ўтказиш энг афзал ибодат», дейди. Абдуллоҳ ибн Муборак бир куни Саҳл ибн Алини фикрга 
чўмиб, жим ўтирган ҳолда кўриб: «Қаерга етиб бординг?» деб сўради. «Сиротга», деб жавоб 
берди у. Бишр: «Одамлар Аллоҳнинг азамат (улуғлиги) ху-сусида тафаккур қилсалар, Аллоҳ 
азза ва жаллага ҳеч қачон осий бўлмас эдилар», деди. Ибн Аббос: «Тафаккур ичра ўқилган 
икки ракат қисқа намоз бутун кечани ибодат билан бедор ўтказгандан хайрлироқ», деган. 
Айтишларича, Абу Шурайх пиёда юрар, ўтирса тўнига ўраниб олиб йиғларди. Ундан: «Нега 
йиғлайсан?» деб сўралса, у: «Умрим ўтаётгани, амалим озлиги ва ажалим яқинлигини 
ўйладим», дер экан. Абу Сулаймон: «Кўзларингизни йиғлашга, қалбларингизни тафаккурга 
одатлантиринг», деб айтган. 
Абу Сулаймон айтадики: «Дунё ҳақида ўйлаш охиратдан тўсади, жабрини эса валийлар 
тотади. Охиратни ўйлаш ҳикматни пайдо этиб, қалбларни тирилтиради». Ҳотам: «Ибратдан 
илм кўпаяди, зикрдан муҳаббат ошади, тафаккурдан хавф кучаяди», дейди. Ибн Аббос: 
«Яхшиликларни фикрлаб кўриш яхшилик қилишга ундайди, ёмонликлардан афсусланиш ундан 
воз кечишга бошлайди», деган. Ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло китобларидан бирида 
айтадики: «Ҳар бир ҳикмат соҳибининг сўзини қабул қилавермайман, унинг ўй-фикр ва 
иштиёқига қарайман. Агар унинг ўй-фикр ва иштиёқи мен учун бўлса, сукутини тафаккур, 
сўзини ҳамдга айлантириб қўяман». Ҳасан айтадики: «Оқил кишиларнинг қалблари ҳикматни 
сўзламагунга қадар зикрдан тафаккурга, тафаккурдан зикрга қайтаверадилар». Исҳоқ ибн 
Халаф айтадики: «Довуд Тоий раҳимаҳуллоҳ ойдин кечаси ҳовлида осмонга қараб, осмон ва 
ердаги мавжудотлар хусусида ўйлаб ўтирар ва йиғлар эди. Ҳатто қўшни ҳовлига қандай ошиб 
тушганини сезмайди. Шунда қўшниси уйимга ўғри тушди, деб гумон қилиб, яланғоч ҳолда 


Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий 

Download 390,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish