Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий
www.ziyouz.com кутубхонаси
1
Абу Ҳомид Ғаззолий
ИҲЁУ УЛУМИД-ДИН
ТАФАККУР КИТОБИ
«Тошкент ислом университети»
нашриёт-матбаа бирлашмаси
Тошкент – 2007
Таржимон:
Бобомурод Эрали
Абу Ҳомид Ғаззолий қаламига мансуб «Иҳйо улумид-дин» («Дин илмларини жонлантириш»)
асарининг «Тафаккур китоби»да асосан инсон тафаккури орқали Аллоҳ таолонинг зоти ва
сифатлари, беҳудуд қудратини англаш, У яратган оламлар, ашёлар; жонзотлар, алалхусус,
инсоннинг ўз-ўзини мушоҳада қилиб билиши ҳамда ўз бурчи ва масъулиятини англаши очиб
берилган. Асарнинг йирик қисми дунёни англаш масаласига бағишланган.
МУҚАДДИМА
Азалдан то абад ўзининг улуғлиги ва қудрати интиҳосига ҳад-ҳисоб ё ўлчов белгиламаган,
ваҳм-тасаввур қадамлари учун зинапоя, фаҳм-идрок пайконлари етиб борадиган белги ё
нишон тайин этмаган Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин. Лекин У Зот ўзи тутган мартабани забт этмоқ
бўлганларни кибриё биёбонида адаштириб, ҳайрону лол қилиб қўйди. Шунда ҳам матлабига
эришиш учун давом этганларида жалолият мавжлари уларни мажбуран олдинги соҳилга
қайтарди. Қачонки умид узиб, энди қайтмоқчи бўлиб турганларида туякашлар тахтиравонидан
сабр қил, сабр қил, деган нидо етиб айтилдики: «Шошмагин, бундан кўра сен қуллик
(бандалик) ҳақи ва тоатини ўйлагин. Чунки сен рубубийят улуғлиги ва қудратини тўлиқ
билмоқчи бўлсанг, адашгайсанки, ундан озгинаси ҳам сенга насиб этмас.
Агар фикринг туфайли ўз сифатингга тааллуқли бир ишни хоҳласанг, у ҳолда қандай қилиб
Аллоҳнинг беҳисоб неъматлари ва яхшиликлари бирин-кетин ва тўхтовсиз етиб турганига
назар қил. Буни англаб олгандан кейин сен ҳар бир неъмат ва яхшилик учун зикрни ҳеч қачон
унутма! Бу оламдаги тақдири азал денгизи яхшилик ва ёмонлик, фойда ва зиён, машаққат ва
енгиллик, ғолиб ва мағлуб, бутун ва синиқ, махфий ва ошкоралик, имон ва куфр, ирфон ва
жаҳолатга қанчалик тўлиб-тошганини ўйлаб кўр. Шунда ҳам сен Аллоҳнинг зотига назар қилиш
сари ўтсанг, ажиб ва ғалати ишга журъат этибсанки, ўзингни башар тоати ва ҳаддидан баланд
тутиб, жонингни хатарга қўйибсан.
Парвардигоринг тажаллий нури қаршисида не-не мутафаккир ва оқил зотларнинг кўзлари
қамашиб, орқага чекинишдан бошқа илож топмади. Сен ўзингни шу зотларга қиёслаб кўр».
Бани Одам саййиди Муҳаммад алайҳиссаломга салавот ва саломлар бўлсин. Саловот ва дуо
бизга маҳшаргоҳда нажот ва заҳира бўлғусидир. У кишининг оилалари ва дин осмонида тўлин
ойдек порлаган ҳамда мўминлар учун намуна ва ибрат бўлиб қолган саҳобаларига ҳам салавот
ва саломлар баракаси ёғилсин.
Пайғамбаримиз алаиҳиссалом: «Бир соатлик тафаккур бир йил ибодат қилгандан
хайрлироқ», деб марҳамат қилганлар. Қуръони каримда тадаббур, эътибор, назар ва фикр
Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий
Do'stlaringiz bilan baham: |