www.ziyouz.com kutubxonasi
87
Осим ибн Амр жавоб берди:
—
Мен!
—
Аллоҳ мададкоринг бўлсин.
Осим ёнига олти юз кишини олиб, оти билан сувга тушди. Кўпчилик ҳаётида биринчи бор
дарёдан кечиб ўтаётган эди. Бундан ташқари, бу одамлар отлари қанчалик яхши сузишини
билмасди. Арабистон шароитида ўсган, денгиз, кўл, дарё нималигини билмаган одамлар
канақанги тажрибага суяниб отларининг сузишини била оларди? Аллоҳнинг қудрати билан
биринчи марта сувга тушган отлар худди ҳар куни сувда юргандек суза бошладилар. Ярим
дақиқадан кейин отлиқлардаги ҳаяжон босилиб, таҳликага ўрин йўқлиги уларни қувонтирди.
Энди улар душман ҳақида ўйлашлари керак эди. Чунки нариги қирғоқда рақиб аскарлари
уларни кутиб турарди.
Осим шерикларининг руҳини кўтарадиган гапларни айтиб борди. Рақибга яқинлашганда ёй
ва найза билан уларнинг кўзини нишонга олиш кераклигини таъкидлади.
Сувдан қирғоққа чиқиб олиш, тахмин қилинганидек, осон кечмади. Чунки форслар дарё
қирғоғида мусулмонларни қўлларидан тортиб сувдан чиқариб олиш учун турмаган эдилар.
Улар ҳам қуролланган, улар ҳам ёй-найзага эга эдилар.
Кутилганидек қаттиқ олишув бўлди. Осим берган кўрсатмалар қўл келиб, мусулмонларнинг
илк гуруҳи қийинчилик билан бўлса-да, қуруқликка чиқиб олди.
Саъд ибн Абу Ваққос сал хотиржам бўлди. Бош қўмондон уларни кўз узмай кузатиб турар,
шу билан бирга дуолар қилиб, Парвардигордан мадад сўрар эди. Эндиги вазифа тезда нариги
тарафга ўтиш ва Осим бошлиқ мусулмон аскарларини ёлғиз қолдирмаслик эди. Қўшин
ҳаракатга келди. Бу иш унчалик хавфли эмаслигини кўрган мусулмонлар отлари устида
бемалол дарёни кечиб ўта бошладилар. Саъд дуо қилишдан тўхтамас, жангчиларга
«
ҳасбуналлоҳи ва неъмал вакил» («Аллоҳ бизга кифоя ва У энг яхши вакилдир»), деб дуо
қилишни таъкидлар эди. Бир пайт Қаъқанинг одамларидан бири отдан йиқилиб, сув оқизаётган
аскарни кўриб келди. Отини ўша тарафга бурди ва ҳалиги аскарни сувдан чиқариб олди. (Ибн
Асир, «Ал-комил»)
Кечув давом этди. Бир оз муддатдан сўнг дарёнинг икки қирғоғи орасида инсонлардан
иборат кўприк қурилгандек манзара ҳосил бўлди. Жангчиларнинг қўлларида тик тутилган
найзалар чўлдаги қамишларни ёдга соларди.
Қирғоқдаги жанг эса, ҳамон давом этарди. Осим бошлиқ олти юз кишини қайтиб дарёга
суриш ниятидаги форслар жиддий қаршиликка дуч келдилар. Жангнинг ортиқ бундай давом
этиши мумкин эмасди. Чунки асосий қўшин ҳам қуруқлик сари тобора яқинлашиб келарди.
Энди аста-аста чекинишидан ўзга чора йўқ эди. Форслар қарор қабул қилиб, қоча бошладилар.
Яздажирд эса, сал аввалроқ ҳаракат қилиб, оила аъзоларини олиб Ҳулвонга етиб олган эди.
Унинг ҳеч нарса демай кетиб қолиши қолганларнинг ҳам қочишини англатарди. Бу билан у
яхши бошлиқ эмаслигини кўрсатиб қўйди. Кемани энг охири тарк этиш керак бўлган вазиятда
энг биринчи қочиб, номига ярашмайдиган иш қилди. Бу ҳаракатлари билан у халқининг
ишончига сазовор эмасди.
Мусулмонлар шаҳарга кирдилар. Шаҳар бўм-бўш бўлиб, фақатгина Яздажирднинг оппоқ
саройига яширинган бир ҳовуч одам қолган эди. Салмон розийаллоҳу анҳу уларга форс тилида
ўзи ҳам форсий эканини, Исломни қабул қилсалар, барча хуқуқ ва мажбуриятларда
мусулмонлар билан баравар бўлишларини гапирди. Исломни қабул қилмасалар, жизя
тўлашларини айтди. У ҳам бўлмаса, тўртинчи кун ҳужумга ўтишларини айтиб огоҳлантирди.
Уч кун мобайнида саройдан овоз чиқмади. Тўртинчи кун халқ эшикларини очиб, таслим бўлди.
(«
Тарихи Табарий»)
Саъд шаҳарнинг, айниқса, саройнинг аҳволини кўриб, ушбу оятларни ўқиди: «Улар
қанчадан-қанча боғларни, чашмаларни, экинзорларни ва улуғ гўзал жойларни қолдириб
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |