Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
85
кетганлар ёрдамга келмайди. Уч-тўрт дақиқа ўтиб, синган қўлларидаги оғриқ кучая бошлади. 
Бора-бора оғриқ чидаб бўлмас даражага етди. Абдуллоҳ шояд атрофдагилар ёрдамга келса, 
деган умидда бакира бошлади. Аммо унга ҳеч ким ёрдамга келмади. 
Отаси амирул мўминин бўлган йигит ҳаётидаги энг узун, энг ёқимсиз тунни ўтказди. 
Қуёш заррин нурларини Хайбарга соча бошлаган бир пайтда, Зубайр билан Миқдод ёш 
ҳамроқларини кутишар эди. Аммо келавермагач, унинг ёнига йўл олишди. Абдуллоҳнинг 
аҳволини кўриб, ақллари шошди: у хушсиз ётарди. Унинг икки қўли ҳам тирсакдан синган эди. 
Икковлон синган қўлни боғлаб қўйишди. (Ибн Ҳишом) 
* * * 
Бир пайтлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг устларидан тегирмон тошини 
ташлаб юбормоқчи бўлган яҳудийлар Ибн Умарга ҳам ачинмадилар. Бу улар кўрсатаётган илк 
ҳунар эмасди. 
Тундаги воқеани ким амалга оширганини аниқламоқчи бўлган Зубайр билан Миқдоднинг 
ҳаракатлари зое кетди. Ҳеч ким ҳеч нарса билмасди. Одамлар, ё Абдуллоҳ ўзидан ўзи йиқилиб 
тушган, ё бу иш жинларнинг иши, дейишдан нарига ўтмади. Бунақа масалада ёлғон гапириш 
ёки сувни лойқалатиш Бани Исроил учун уятли эмасди. Улардан яхшилик кутишнинг ўзи 
нотўғри эди. Чорасиз қолган мусулмонлар Мадинага қайтишди. 
Ҳазрати Умар ўғлига қилинган суиқасдни эшитиб, бу ишни бир ёқлик қилиш кераклигини 
англади. Бир куни минбарда туриб, қарорларини маълум қилди. Даставвал мусулмонларга 
Хайбар аҳлидан оладиган пуллари бўлса, олишни буюрди. Кейин Хайбарга хабар жўнатиб, 
Тайма ва Арихага сургун қилинишларини билдирди. Яҳудий оқсоқолларидан бирининг: 
«
Муҳаммад бизга бу ерда қолишга рухсат берган эди», деган илтимоси ҳам ўтмади. Мадинадан 
қувилиб, Хайбарга кўчиб келган яҳудийлар бу сафар хайбарликларнинг бошига бало бўлди. 
(
Бухорий, «Шартлар» боби) 
Мадоин 
Қодисиядаги ғалаба хушхабарини Мадинага етказган Саъд ибн Абу Ваққос пойтахтдан 
навбатдаги буйруқни кутиб, орада икки ой дам олди. 
Ниҳоят, Мадинадан келган мактубда Ҳазрати Умар энди форсийларга охирги зарба беришни 
ва пойтахт Мадоин шаҳрини қўлга киритишни буюрган эди. Бу сафар жангда аёллар иштирок 
этмади. Улар Отиқ деган жойда қўриқчилар назоратида қолишди. 
Саъд ибн Абу Ваққос атрофда тарқоқ ҳолда юрган гуруҳларга хабар юбориб, уларни асосий 
қўшинга жалб этди. Тайёргарлик ниҳоясига етгач, ҳижратнинг 15 йили шаввол ойининг 
охирларида юришга амр берди. (Ибн Асир, «Ал-комил») 
Илк тўхташ жойи Дажла дарёсининг бериги кирғоғидаги бир шаҳарча эди. Мадоин ва бошқа 
шаҳарлар дарёнинг нариги тарафида эди. 
Қўшиннинг олдинги сафларида ҳаракат қилаёттан Ҳошим ибн Утбага тўсатдан бир шер 
ҳужум қилиб келди. Ҳошим ҳам дарҳол қиличини суғурди. Шер бор кучи билан сакраб, унга 
ташланди. Ҳошим эса, қиличини сермади. Қисқа муддат давом этган олишувдан сўнг 
шерлардан бири зўрға оёққа турди, иккинчиси қимир этмай қолди. 
— 
Худо қувват берсин, Ҳошим, шер шерни енгди. 
— 
Ишни қойиллатдинг Утбанинг ўғли. Атрофдагилар Ҳошимни самимий олқишлашарди. 
Улар бу жангни юзлари оқарганча ҳаяжон ичра кузатган эдилар. 
Кейинроқ келиб қолган Саъд ибн Абу Ваққос жияни ҳақида эшитиб, севиниб кетди ва унинг 
пешонасидан ўпиб, дуо қилди. Бир оз дам олинганидан кейин қўшин яна йўлга тушди. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish