www.ziyouz.com kutubxonasi
24
қисми қўшин ўртасида тақсимланди.
Жолинус қўшини билан тез орада етиб келди. Ўртадаги жангдан сўнг у ҳам келганига
пушаймон бўлди. Мағлубиятга учрагач, жонини қутқариш мақсадида жанг майдонини ташлаб
қочди. Шундан кейин Абу Убайд уч кишини ихтиёрига бир нечта аскарлардан бериб, уч
тарафга юборди. Булар Мусанно, Волиқ ва Осим эдилар. Атрофдаги Борусмо, Завобий ва
Жевбар ҳудудлари ҳам фатҳ этилди. Таслим бўлганлар ва сулҳ тузишни истаганлар Абу Убайд
билан учрашдилар. Учрашув чоғида нариги тараф Абу Убайдга турфа хил ноз-неъматлар
тақдим қилди. Шунда Абу Убайд:
—
Худди шундай егуликлардан аскарларга ҳам бердингизми?
—
Йўқ, ҳозир бунга имконимиз йўқ. Лекин кейинчалик берамиз.
—
Аскарларимиз емаган нарсани, биз ҳам тановул қилмаймиз. Буларни олиб кетаверинг, —
деди Абу Убайд. («Тарихи Табарий»).
Абу Убайднинг Жобан, Нарсий ва Жолинусларни кетма-кет мағлубиятга учратиши Форс
қўшинининг бош қўмондони Рустамни ўйга толдириб қўйди. У янада тажрибалироқ ва
маҳоратлироқ қўмондонлар жўнатиш кераклигини англаб етди.
Рустам филлардан иборат қўшин тузиб, Бахмон исмли қўмондонини ҳузурига чорлади.
Унинг қўлига машҳур «Дирафший қобён» деган туғни тутқазди. Эни саккиз, бўйи ўн икки
аршин келадиган бу туғ форслар учун ғалаба тимсоли эди.
Мусулмон лашкари билан Форс қўшини бир-бирига яқинлашди. Ўртада фақат Фурот дарёси
бор эди, холос. Бахмон юборган элчи Абу Убайднинг ҳузурига кирди:
—
Истасангиз, дарёнинг нариги тарафига ўтинг, биз кутиб турамиз. Ёки биз бу тарафга
ўтайлик, сиз кутиб туринг.
Шу таклиф ўринли эди. Кенгашда ҳозир бўлганларнинг аксари таклифнинг иккинчи
қисмини маъқуллади. Абу Убайда бунга эътироз билдирди:
—
Улар биздан кўра ўлимга жасурроқ бўлмасликлари керак. «Мусулмонлар бу жиҳатдан
ўша қўшин билан учрашмаяптилар. Биз жойлашган ер ортга чекиниб, қайта ҳужум қилишга
жуда қулай. Бирон нарса бўлса, яширинишга жой топишга имкон бўлади», деган гапларни Абу
Убайд қабул этмади.
Элчига қараб:
—
Дарёни биз кечиб ўтмоқчилигимизни етказ, — деди. Абу Убайд бу қарори билан бир оз
шошма-шошарликка йўл қўйди. Зеро, Ҳазрати Умар унга саҳобалар билан бамаслаҳат иш
юритишни буюрган эди. Бу ерда у ўлимга тик қаради, ҳолбуки ўлим асосий масала эмасди.
* * *
Ўша кеча Абу Убайднинг аёли Давма бир туш кўрди: осмондан тушаётган одамнинг қўлида
шарбат тўла пиёла бор эмиш. Шарбатдан аввал Абу Убайд хўплабди, кейин баъзи бировлар ҳам
ундан ичишибди.
Эрталаб Давма тушини эрига айтди. Абу Убайд:
—
Менимча, ўша шарбатдан хўплаганлар шаҳид кетади, —деди.
Кейин қўшин олдига чиқиб: «Агар мен шаҳид бўлсам, қўшинга Жобир бошчилик қилади.
Агар у ҳам шаҳид кетса...» дея хотини айтган одамларни номма-ном айтиб чиқди. Энг охирида
Мусаннонинг исмини тилга олди.
Кечувни Абу Убайднинг ўзи бошлаб берди. Кейин аскарлар дарёни кечиб ўтишди. Форслар
берган сўзининг устидан чиқиб, мусулмонлар дарёдан бутунлай ўтиб бўлгунларига қадар
жангни бошламай турди.
Жангнинг энг қизиган пайти душманлар филларини олдинга ташлади. Фил устидаги
аскарлар мусулмонларга ўқ ёғдира бошлади. Бундай ҳолатни кўрмаган араб отлари депсиниб
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |