www.ziyouz.com kutubxonasi
23
—
Эй инсонлар, араб миллати ювош миниладиган жонивор кабидир. Эгаси қаерга бошласа,
яхшиликка деб ўйлайди. Каъбанинг Рабби билан қасам ичаманки, мен шу миллатни тўғри
йўлдан олиб бормоқчиман («Тарихи Табарий»).
—
Эй инсонлар, мен оддий мусулмонман. Бошқалар каби Аллоҳнинг қулиман. Унинг
ёрдамисиз кучим йўқ Худо хоҳласа, елкамга олган вазифам ўзгаришимга сабаб бўлмайди.
Буюклик фақат Аллоҳга хосдир. Қуллар кибр ва азамат билан қизиқмаслиги керак. Шунинг
учун, Умар халифа бўлганидан кейин ўзгарди, демангиз. Кимнинг ҳаққини еган бўлсам ёки
зулм қилсам, уни қайтаришга тайёрман. Кимнинг давлатдан кўрган ҳақсизлиги ёки битмаган
иши бўлса, очиқчасига айтсин, мен доим сизнинг ёнингизни оламан. Гарданимга олган
халифалик мени сизлардан устун қилиб қўймайди, эшигимни сизнинг юзингизга ёпмайди,
зулмга йўл қўйиб бермайди. Агар ўртамизда келишмовчилик вужудга келса, сизлар хоҳлаган
мусулмонлар олдида муҳокамага тайёрман.
—
Халифаликка яқин юрганингиз биздан паноҳ сўрашингизга мажбур қилмасин. Чунки мен
ҳеч ким билан бундай нарсага келишмаганман. Ҳақсизликка йўл қўйган ёки мусулмонларнинг
қонларига, жонларига тажовуз қилган инсон ҳузуримга олиб келинганда, гарчи у менинг
яқиним бўлса-да, устидан шаръий ҳукм чиқараман. Сизларга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва
баракотларини тилайман. («Тарихи Табарий»)
Кейин Ҳазрати Умар нутқни қуйидаги дуо билан якунлади:
—
Аллоҳим, мени қарзга ботирма. Ғафлатдалигимда жонимни олма, ғафлатда қолишдан
ўзинг асра!
Мўминлар амири Умар розийаллоҳу анҳу бундан кейин барча хутбаларини шу дуо билан
якунлайдиган бўлди (Ибн Ҳиббон, «Ас-сиқот»).
* * *
Қўшинга бошчилик қилаётган Абу Убайд Намариқ деган жойда илк жангни ўтказди ва
ғалаба қозонди. Жанг пайтида Матар ва Убайй исмли икки мусулмон аскари яхши кийинган бир
одамнинг кетига тушишди. Уни асир олишгач, устидаги нарсаларни Убайй ечиб олди, Матар
эса, у билан юзма-юз келди. Шунда асир:
—
Сиз араблар вафоли одамларсиз. Берган сўзингизга ишонса бўлади. Мени қўйиб
юборсангиз, икки бақувват қул ва фалон миқдорда мол бераман, — деди.
Аскар йигитлар таклифни қабул этишди. Бу ишга кафолат олиш мақсадида:
—
Мени амирингизнинг олдига олиб боринг, келишувимизнинг гувоҳи бўлсин, — деди.
Матар уни амирнинг олдига олиб борди ва вазиятни тушунтирди. У одамни таниганлар
эътироз билдиришди:
—
Бу душман қўмондони Жобан-ку, уни ўлдириши керак,— дейишди.
Абу Убайдга бу эътироз ёқмади:
—
Ичимиздан кимдир бу одамга омонлик бергандан кейин, мен уни қандай ўлдираман уни
қўйворайлик, — деди («Тарихи Табарий»).
Абу Убайд қўшин билан Каскар деган жойга етиб келди. Ўша ерда қароргоҳ қурилди.
Жобаннинг мағлубияти бутун Форсни даҳшатга солди. Бу сафар Жолинус номли қўмондонни
қўшинга бош қилиб, Абу Убайдга қарши чиқардилар. Бошқа тарафдан султон оиласидан бўлган
руҳоний Нарсийга ҳам хабар жўнатдилар. У ҳам шу мақсадда йўлга чиқди. Чунки Каскар
Нарсийнинг қўл остидаги мавзе эди.
Жолинусдан олдинга ўтиш ва обрў қозониш илинжи Нарсийни тезроқ ҳаракат қилишга
мажбур этди. Каскарда тўхтаган Нарсий мағлубиятга учрашини хаёлига ҳам келтирмаган эди.
Лекин унинг барча орзу-умидлари чиппакка чиқиб, жангда мағлубият аламини тотди. Каскар
эса, мусулмонлар ихтиёрига ўтди. Олинган ўлжанинг бешдан бири Мадинага юборилди. Қолган
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |