Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 0,54 Mb.
bet12/15
Sana16.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#557045
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Hazrati Umar

$ажар, "Ал-исоба")

* * *


Кунларнинг бирида Убай ибн Каъб билан Ҳазрати Умар ораларида тушунмовчилик келиб чиқди. Улар қозига боришга қарор қилишди. Ҳоким (ҳукм чиқарувчи) Зайд ибн Собит Ҳазрати Умарга нисбатан ҳурмат кўрсатиб:



    • Келинг, мўминлар амири, — деб юборди. Ҳазрати Умар муомаладан ранжиди.

    • Бундай муомала ён босишга ва кейинчалик адолатдан четланишга олиб боради. Мен бу ерда Умар ибн Ҳаттобман, — деди.

Ҳеч ким бу маҳкамага бой бериш учун келмайди. Даъвони ютиб чиқиш одамга қувонч бағишлайди. Ҳатто қозини ўз тарафига оғдириб олиш учун жаҳонда қанчадан-қанча чўнтаклар кўриб, қанчадан-қанча поралар берилган. Ҳозир эса, даъвогар ўзига қилинаётган муомаладан истиҳола қилиб, икки тарафга ҳам тенг муносабатда бўлишни талаб этяпти.
Масала баён қилинди. Даъвогар Убай ибн Каъб Ҳазрати Умарни айблаб, ўзининг ҳақлигини исботлашга тиришди.
Зайд унга:

    • Ўзингнинг ҳақлигингга далил келтир, — деди. Лекин Убай етарли далил келтиролмаса- да, бўш келмай:

    • Унда Умар менинг ноҳақлигимга қасам ичсин, — деди.

Аслида бу гапни қози айтиши керак эди, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Даъвогар далил келтириши керак. Даъвогар далил келтиролмаса, инкор қилувчи қасам ичиб ўзини оқлайди», деган эдилар.
Убайнинг бу таклифи Зайдга ёқмади. Халифага — Ҳазрати Умардек инсонга қарши бундай гапни қабул қилишга виждони йўл қўймади. Динда одоб деган нарса ҳам бор. Ҳазрати Умардек одам қандай шароитда бўлмасин, бировнинг ҳаққига тажовуз қилишлари мумкин эмасди. Анчадан бери танийдигани у зот ҳақни эгасига қайтариш учун бутун умрини сарфлаб, адолатни маҳкам ушлаш учун ҳар қандай жонфидоликларга тайёр эди. Энди Ҳазрати Умарга бундай муомала қилиш тўғри эмасди. Зайд Убайга юзланди:

    • Амирул мўмининга қарши бунақа таклиф киритма. Ҳазрати Умар:

    • Сенинг олдингда халифа билан оддий одам бир хил ҳуқуқка эга бўлмагунича ва тенг кўрилмагунича тўғри ҳукм чиқаролмайсан, — деди (Ибн аййум Жавзиййа, "Иъламул Мува инй").

Бундан кейин маҳкамада нималар содир бўлгани бизга номаълум. Фақат Ҳазрати Умарнинг ўзини бундай тутишини шундай изоҳлаш мумкин: буюк ва одил халифа даъво билан чиқишдан кўра, муҳокама (ҳукм чиқиш жараёни) адолат билан бўлишини кўпроқ истарди.

* * *


.
Ҳазрати Умар Зайд ибн Собитдан ҳам, Шурайҳдан ҳам илмлироқ эди, уларга устоз бўлишига, ибрат кўрсата олишига шубҳа йўқ эди. Убай билан тортишиб қолган масалани ҳам Зайд чиқарадиган ҳукм ёки Шурайхнинг қозилигисиз ҳал қилишга илми етарди. Аммо даъвони маҳкамада кўриб, у ердаги иш юритиш тарзини назорат қилиш ва қозиларни синаб кўриш ниятида эди. Шу ўринда Ҳазрати Умарнинг шаҳар волийлари ва қозиларига порага муҳтож бўлмайдиган даражада маош тайинлаганларини эслатиш жоиздир. (Мавлоно Шиблий, "Асри саодат")

* * *


Сўнгра Ҳазрати Умар бозор ва савдо расталарини ҳам қаттиқ назорат остига олди. Катта нарх қўйиб сотиш, тарозидан уриб қолиш ва бошқа нохушликларнинг олдини олиш мақсадида Абдуллоҳ ибн Утбани муҳтасиб (назоратчи) қилиб тайинлади. Абдуллоҳ бу вазифадан ташқари, шахс ва жамият ҳуқуқларини назорат қилиш мақсадида шаҳарни тез-тез тафтиш ҳам қиларди. Масалан, давлат ва жамиятга оид ернинг бир одам томонидан эгалланишига қарши турар, ҳайвонига кўтаролмайдиган юкни ортган ёки бешафқат калтаклаганларга танбеҳ берар, мабодо гапи ўтмаса, Ҳазрати Умарга мурожаат қилиб, ҳақиқатни қарор топтирар эди. Бу мансабда Самра бинти Нахиқ исмли аёл ишлагани ҳам маълум. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса ёшлик чоғларида бозор ва савдо расталарини айланиб, шароитни кузатган, керак пайтда қўлидаги асоси билан одамларни жазолаган бу аёл Ҳазрати Умар даврида ҳам ўз ишини давом эттирган.


Ҳазрати Умар инсоний меъёр билан рисоладагидек яшамайдиганлар учун Ислом тарихида илк бор қамоқхона ташкил қилди. У киши яхши иморатга эга бўлган Сафвон ибн Умайянинг уйини тўрт минг дирҳамга сотиб олиб, уни «Жазо ва тавфиқ уйи»га айлантирди. Кейин бошқа шаҳарларга ҳам мактуб ёзиб, худди шундай қилишни буюрди. Мақсад бировни қийнаб, озодликдан махкум қилиш эмас, балки бировларнинг хотиржамлигини бузаётган, ҳурриятларига дахл қилаётганларни тарбиялаш эди. Ундайлар жамиятдан четлатилмаса, зиёнлари кўпайиб кетарди. Бутун шаҳар тинчлигини таъминлаш учун хотиржамликка таҳдид солаётганларни қамоққа тиқишдан ўзга чора йўқ эди.
Авваллари қамоқхоналар фақат жиноятчилар учун эди. Қози Шурайҳ, кейинчалик қарзни тўлашни чўзиб юборганларни ҳам қамади. Бу орада неча марталаб шароб ичган Абу Миҳжан саксон дарра ейишдан ташқари, ҳибсда ҳам ўтириб чиқди. (Мавлоно Шиблий, "Асри саодат")
Ҳаётда фақат кўсалигидан нолиган Шурайҳ адолатни соқолдан устун қўярди. У кундан- кунга обрўси ортиб, ташаккурларга сазовор бўлди ва буюк инсонлар сафидан жой олди. Вафот этганида эса адолат тимсоли, кучли олим йўқотилганидан одамлар аччиқ кўз ёши тўкдилар.



Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish