Х
У Л О С А
Тадкикот натижасида куйидаги хулоса ва таклифлар асослантириб
берилди:
1. Республикамиз суд амалиетида оталикни белгилаш масалаларини
ҳуқуқий тартибга солишда "Бола ҳукукдари тўгрисида''ги Конвенция,
Узбекистон
Республикасининг
Оила
кодекси,
"Фукаролик
ҳолати
далолатномаларини кайд этиш" Қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Олий
судянинг 2001 йил 1 июндаги "Оталикни белгилаш хакидаги ишларни
кўришда судлар томонидан қонунларнинг татбик этилиши тўгрисида''ги
Пленум карори ва бошка ҳуқуқий хужжатлар кўлланилмокда. Айни паитда бу
борадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш махсадида, биринчидан,
оталикни белгилашга оид муносабатларии тартибга солувчи амалдаги конун
ва меъерий хужжатларга кўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, иккинчидан,
ҳозирда амалиетда бола манфаатларини хисобга олган холда алимент ундириш
(тўлаш) шакллари (ихтиерий, келишув, суд буйруги, суднинг хал килув
қарори)нинг хилма хиллигини ва бу борадаги мавжуд муаммоларни бартараф
этиш махсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
"Алимент ундириш туғрисидаги ишларни судда кўриш амалиети хакида"ги
карорини кабул килиш, учинчидан, "Фуқаролик ҳолати далолатномалариш
кайд этиш" тўгрисидаги Ўзбекистон Республикаси конунини ишлаб чикиш
ва унинг амалда тадбик этилишини таъминлаш максадга мувофик
хисобланади.
2.Вояга етмаган ота оналарни хукук ва манфаатларининг химоясини
туғри йўлга кўйиш, уларнинг мустакил даъво кўзгатишига имконият яратиш
махсадида,
Оила
кодексининг 72-моддаси 3-кисми куйидагича, яъни: "Вояга етмаган ота-она ўз
оталиги еки онадигини фукаролик холати далолатномаларини езиш органида
еки суд тартибида эътироф этиш ехуд бу хакда низолашиш хукукига эгадир",
деб ўзгартиршшши, шунингдек, ўзаро никохда бўлмаган вояга етмаган ота-
оналар томонидан судда иш кўзгатиш мумкинлиги хакида Оила кодексининг
61-63 моддаларида хам бевосита кўрсатилишшш махсадга мувофик
деб хисоблаймиз.
3.Вояга етган боланинг вафотидан сўнг унга нисбатан оталикни белгилаш
ҳақидаги низолариинг олдини олиш максадида Оила кодексининг 62-
моддасига 6-қисм сифатида "Ўзаро никохда бўлмаган шахслардан тугилган
вояга етган боланинг вафотидан сўнг унга нисбатан оталикни белгилашга
йўл куйилмайди" деб тўлдирилиши лозим.
4.Оила кодексининг 63-моддасида оталик (оналик) туғрисида эътироз
билдириш хакида даъво кўзгатиш учун бир йиллик муддат белгиланган,
лекин манфаатдор шахслар оталик езуви хакида ўз вактида хабардор
бўлавермайдилар еки бу муддатни кўпинча аелнинг боласи 1 ешга етгунча
никохдан
ажрашиши
мумкин
эмаслиги
ҳақидаги
муддат
билан
алмаштирадилар ва бу ҳолатлар боланинг насл-насаби борасида турли
чигалликларга сабаб бўлишини инобатга олган холда
муддат
татбик
этмасликни тавсия этамиз.
5.Оила кодексининг 63-моддасида оталик (оналик) туғрисида эътироз
билдириш хукукига эга бўлган субъектларга факат "боланинг отаси еки
онаси деб езилган шахс" кўрсатилган. Ушбу шахслар доирасини
кенгайтириш максадида Оила кодексининг 63-моддаси 2-цисмидаги:
"Боланинг отаси еки онаси деб езилган шахс жумлаларидан кейии "боланинг
хакикий отаси еки онаси, муомалага лаекатсиз ота еки онанинг васийси,
боланинг васийси (хомийси), боланинг ўзи вояга еггандан кейин, шунингдек,
вояга етмаган ота еки она унга бундай езув маълум бўлган еки маълум
бўлиши лозим бўлган вактдан эътиборан оталик езуви туғрисида суд
тартибида низолашишга хаклидир", деб кўрсатилишини лозим деб
хисоблаймиз.
6.Суд амалиетида бундай тоифадаги ишлар бўйича асосан "оталикни
рад этиш" тушунчаси кўлланилишини, фукаролик процессуал
қонунчилигида жавобгар манфаатларини химоя қилиш воситаси
сифатида эътироз ва қарши даъво тушунчалари борлигини ва бу сўз
маъно жихатдан айнан бу жойда туғри змаслигани, шунингдек, ўзбекча ва
русча матндаги таржимага доир гализликни бартараф эташ махсадида Оила
кодексининг 63-моддаси сарлавхасини, яъни "Оталик (оналик) тўгрисида
эътироз билдириш" ўрнига "Оталик (оналик) туғрисида низолашиш" еки
"Оталик (оналик)ни рад этиш" деб ўзгартирилиши таклиф этамиз.
7.Оталик (оналик) тўгрисида эътироз билдириш тўгрисидаги даъволар
бўйича нафакат жавобгарнинг, балки даъвогарнинг манфаатларини хам
химоя қилиш максадида ФПКнинг 241-моддаси 3-кисмидаги
"оталикни белгилаш" жумласида» кейин "оталик (оналик)ни рад этиш"
жумласи киритилиб, ушбу фуқаролик иши юзасидан хам даъвогарнинг
танлапш бўйича альтернатив судловлилик коидалари кўлланилиши
таклиф қиламиз.
8.Оталикни белгилаш, оталик (оналик) тўгрисида эьтироз билдириш
хакидаги низоли ишларда суд-тиббиег экспертизаси ўтказилиши зарурлигини
инобатга олган ҳолда, "Тарафлардан бирининг экспертиза муассасасига
келмаслиги еки экспертизага оид материаллар (харажатлар)ни такдим
қила олмаслиги оталикни белгилаш тўгрисмдаги хал килув қарорини
чиқаришга асос бўла олмайди" деган кўшимча Узбекистон Республикаси
Олий судининг Пленум карорига киритилиши керак.
9.Шариат коидаларига кўра, никохдан ажрашган хотин кайта турмуш
куриши учун маьлум "идда" муддати ўтиши шарт. Бундан асосий махсад
эса оила шаънини саклаш, тугилажак болапинг насл-насабини туғри
белгилатдир. Бу масала хозирги кунда хам ахамиятли эканлигига карамай,
қонунчилигимизда никохдан ажрашган хотин турмушга чикиши учун
маълум муддат ўтиши шартлиги белгиланмаган. Шунинг учун никохдан
ажрашган хотин кайта никох тузиши учун маълум муддат ўтиши қонун
нормалари билан белгилаб кўйилиши оталикни белгилаш туғрисидаги
низоларнинг камайишида, шунингдек, бошка фукаролик ишларини, хусусан,
мерос, уй-жой, алимент масалаларини ҳал қилишда насл-насабнинг туғри
аникланишида мухим ахамият касб этади, деган фикр билдирамииз.
10.Одатда умумий коида бўйича оталикни белгилаш негизида биологик
ва юридик асос етади ва бу икки асос мавжуд бўлгандагина оталикни
белгилашга йўл кўйилади. Бирок муайян ҳолатларда, яъни: она
донор спермаси оркали уруглангирилганда, бола фарзандликка
олинганда биологик ва юридик оталик ўртасида богланиш мавжуд
бўлиши талаб этилмайди. Лекин суд куйидаги ҳолатларда биологик
оталик асосида юридик оталикни расмийлаштиришни рад этиши мумкин:
-ҳомиладорлик ва бола тугилиши онанинг эркакка нисбатан хайриконуний
харакатлари туфайли рўй берган булса (зўрлик, алдов, фирибгарлик ва х.к.);
-ота акли заиф еки рухий касаллиги сабабли муомалага лаекатсиз деб
топилган бўлса;
-оталикни белгилаш боланинг нормал ўсиши, соглом рухий мухитига
тўскинлик килса, келгусида унинг учун нокулай салбий окибатлар келтириб
чикариши мумкин бўлса (отанинг бир вактнинг ўзида болага нисбатан бобо,
тога, ака эканлиги ва х.к.).
11.Боланинг насл-насабнни аник белгилаш, иш бўйича исботлаш
предметини аниклашга кенг имконият яратиш ва адолатли суд карорлари
чикарилишини таъминлаш максадида оталикни белгилаш туғрисидаги
ишлар юзасидан суд жараенида жавобгар катнашиши шартлиги, сиртдан
иш юритишга йўл кўйилмаслиги хакида Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 19-бобига киритилишини максадга мувофик, деб хисоблаймиз.
12.Оталикни белгилаш хакидаги ишлар шахсий муносабатларга доир
масала эканлигини, она ва бола манфаатларининг устуворлигини, иш бўйича
тарафларнинг келишув битими тузиши ушбу низо юзасидан уларнинг "
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2001йил I июндаги "Оталикни
белгилаи!
хакилаги
ишларни
кўришда
судлар
томонидан
конунларнингтатбикэтилиши тугрисидаги Пленум карори. Судга иккинчи
марта мурожаат килишига тўскинлик қилиши нуктаи назаридан бундай
туркумдаги ишлар юзасидан келишув битими тузиш мумкин эмаслиги
хакида Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 180-моддасида кўрсатилиши
керак.
13.Иш бўйича тарафларнинг, айникса, вояга етмаган ота-оналарнинг
хукук ва манфаатларини қонун талаблари асосида химоя килинишини
таъминлаш, оталикни белгилаш тарафларга жиддий ахамиятга Эга бўлган
хукукий окибатлар тугдиришини назарда тутган холда Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 50-моддасида оталикнн белгилаш, оталик
(оналик)ни рад этиш, маънавий зарарни ундириш ва бошка фуқаролик
ишлари бўйича адвокат (вакил) иштирокининг шартлиги кўрсатилиши
керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |