4-боб "Оталикни белгилаш туғрисидаги ишларни судда кўриш
тартиби ва унинг бошка фуқаролик ишларидан фаркли процессуал
хусусиятлари"
Оталикни белгилаш тўгрисидаги талаб кайси органга, ФХДЕ органига
еки судга ехуд суднинг кайси иш юритиш тоифасига тааллукли бўлишидан
катъи назар, оталикни белгилаш тўғрисида иш кўзгатиш учун ягона асос бу
боланинг онаси билан оталиги тахмин килинаетган шахс ўртасида ФХДЕ
органида кайд этилган никохнинг бўлмаслиги асос булиб хисобланади.
Автор Оила кодекси бўйича оталикни белгилаш туғрисидаги талабнинг
ФХДЕ органига тааллукли бўлиш шартларнни айрим олимлар (В.Я.Агашин,
А.М.Белякова, М.В.Матерова, Л.М.Пчелинцева, К.К.Червяков ва х.к.)нинг
қарашларини ўрганиб, уларни куйидагича таснифлайди:
- боланинг онаси билан ўзаро никохда бўлмаган, лекин ўзини болаиипг
отаси деб тан олаетган шахс ўртасида ФХДЕ органида кайд этилган
никохнинг мавжуд эмаслиги;
- боланинг онаси билан ўзаро никохда бўлмаган, лекин ўзини боланинг
отаси деб тан олаетган шахснинг биргаликдаги аризасининг мавжудлиги;
- она вафот этганда, она муомалага лаекатсиз деб топилганда,
онанинг каердалигини аниклаш имконияти бўлмаганда, она оналик
хукукидан махрум қилинганда ўзини боланинг отаси деб тан олаетган
шахснинг васийлик ва ҳомийлик органи билан келишилган аризасининг
мавжудлиги;
- боланинг отаси суд томонидан муомалага лаекатсиз деб топилганида
ота ҳомийсининг васийлик ва ҳомиилик органи билан келишилган
аризасининг мавжудлиги.
- вояга етмаган ота-оналарнинг қонуний вакилларининг аризаси.
Оталикни белгилаш туғрисидаги ишларнинг ФХДЕ органларига
тааллуклилик шартлари хакида айтсак, Республика бўйича 2003 йил давомида
тугилишнинг умумий сони 513342 тани ташкил этиб, шундан оталикни
белгилашнинг умумий сони 46905 та, яьни 9,14 фоиз, шундан 402 та, яъни
0,86 фоизига нисбатан суд қарори асосида оталик белгиланганлиги, 2004
йилда эса умумий тугилиш 542640та бўлиб, шундан оталикни белгилаш жами
59660тага етган, бу умумий тугилишнинг 10,9 фоизини ташкил килади.
Оталикни белгилаш туғрисидаги ишларнинг нафакат тааллуклилиги, шу
билан биргаликда ишларнинг судловлилиги масаласини айтиш керак. Мазкур
тоифадаги даъволар билан бир вактда болага алимент ундириш тўгрисидаги
талаб
кўйилишини
назарда
тутсак,
бундай
даъволар
Узбекистон
Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 145-моддасига кўра,
жавобгарнинг турар жойи еки шу кодекснинг 241-моддаси 3-кисмига
мувофик даъвогарнинг турар жойидаги судда кўрилиши мумкинн.
Судловлилик
коидалари
бўйича
ишларнинг
90
фоизи
асосан
даъвогарларнинг,
10
фоизи
жавобгарларнинг
турар
жойи
бўйича
туманлараро судларда хал килинган. Бундай ҳолат даъвогарлар ўзларининг
қонуний хукук ва манфаагларини амалиетда туғри кўллай олишини
кўрсатувчи омиллар сифатида каралади.
Оталикни белгилаш тўғрисидаги ишлар бўйича исботлаш ва далиллар
масаласига келсак, судлар томонидан оталик белгиланаетганда боланинг
онаси бола тугилишига кадар жавобгар билан бирга яшаганлиги ва умумий
рўзгор юритганлиги еки уларнинг болани биргаликда тарбиялаганликпари
ехуд моддий жихатдан таьминлаб турганликларини еки жавобгарни
оталикни тан олганлигини аник тасдикловчи бошка далиллар эътиборга
олинади.
Биз огаликни белгилашда исботлаш предмети тушунчасини очиб
беришда
кўплаб
олимлар(И.А.Агабабовян,
М.В.Антокольская,
А.М.Ахмедханова, В.М.Кошкин, Т.Д.Кочиев, М.В.Матерова, Ф.М.Огахўжаев,
Л.М.Пчелинцева, М.К.Треушников)нинг фикрларини урганиб, улар билан
мунозарага киришар эканмиз, фикримизча, исботлаш предмети деганда,
биринчидан, боланинг биологик отасини белгилаш, иккинчидан, боланинг
биологик отасини аниклашга кўмаклашувчи юридик асосларни, яьни
конунда
кўрсатилган
далиллар
доирасини
аниклаш,
учинчидан,
жавобгарнинг эътирозларини баҳолаш тушунилиши киради.
Оила кодексининг 62-моддаси 3-кисмида кўрсатиб ўтилган далилларнинг
мавжуд эмаслиги, оталикни белгилаш туғрисидаги даъвони рад қилиш учун
етарли асос бўла олмаслиги, бошка далиллар мажмуи билап бирга ҳомила
вакти туғрисидаги еки жавобгарнинг ҳомила пайдо қилиш кобилиятига эга
эканлиги хакидаги суд-тиббиет экспертизаси, одам ДНКси юзасидан суд-
биологик экспертизаси хулосалари хам асос бўлиши туғрисидаги экспертаза
материаллари тахлилига доир фикрларни билдириш лозим.
Ишни судда кўришга тайерлаш боскичи ўз мохиятига кўра, фукаролик
жараенининг энг мухим ва зарурий боскичларидан саналиб, барча фукаролик
ишлари каби оталикни белгилаш туғрисидаги ишлар бўйича хам тайерлаш
харакатларини ўтказиш шартлиги, судья оталикни белгилаш тўгрисидаги
даъво аризасини кабул қилишда, боланинг тугилганлиги ҳақидаги фукаролик
ҳолати далолатномалари езуви ва гувохномасини талаб килиб олиши,
оталикни судсиз эътироф этиш имкониятини аниклаш махсадида даъвогар
билан сухбат ўтказиши, Оила кодексининг 62-моддасида назарда тутилган
ҳолатларни тасдикловчи далилларни талаб килиб олиши зарурлиги ва
уларнинг хусусия глари кўрсатилган.
Ишнинг моддий-хукукий хусусиятлари сифагида оталикни белгилаш
туғрисидаги ишларнинг оила хукукига оид марказий институтлардан бири
эканлиги, ўзаро никоҳда бўлмаган шахслардан тугилган болага нисбатан
насл -насабни белгилаш воситаси эканлиги, ота -она ва бола ўртасида хукук
ва мажбуриятларни вужудга келтирувчи асос бўлиши назарда тутилса,
ишнинг процессуал хусусиятлари деганда, мазкур тоифадаги ишлар бўйича
суд ишларини юритишнинг 2 тури, яъни: даьво ва алоҳида иш юритиш
тартиби белгиланганлиги, бундай туркумдаги талаб асосан етказилган
маънавий зарарни ундириш, она ва бола таъминоти учун алимент ундириш
каби даъво талаблари,. шунингдек, оталикка эътироз билдириш тўгрисидаги
қарши даъво талаби билан биргаликда кўришга йўл кўйилиши, оталикни
белгилаш туғрисидаги даьволарнинг хам жавобгарнинг, хам даъвогарнииг
турар жойи (альтернатив судловлилик коидалари) бўйича судга такдим
этилиши, оталикни алоҳида иш юритиш тартибида белгилашда эса ариза
берувчининг турар жойидаги судга берилиши; боланинг отаси сифатида
кайд этилмаган холларда хам эр бола тугилганидан кейин бир йил мобайнида
хотинининг розилигисиз никохдан ажралиш тўтрисида даъво кўзгатишга
хакли змаслиги, болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш туғрисидаги
даъво кўзгатилганда, иккинчи тараф тугилиш туғрисидаги езувларни кайд
қилиш дафгаридаги езувда отаси еки онаси деб езилишига эътироз билдирса,
бу икки талаб иикохдан ажратиш хакидаги ишдан алохида иш юриташда
биргиликда кўриш учун ажратилиши лозимлиги, агар тугилиш туғрисидаги
езувлар дафтарида боланииг отаси сифатида аник бир шахс кўрсатилган бўлса,
бундай ҳолда судлар оталикни белгилаш хакидаги аризани ўз иш юритувига
кабул килмай, уларга юкорида кўрсатилган езувга нисбатан Оила
кодсксининг 63-моддаси талаблари асосида оталикка эътироз билдириш
тўгрисида даъво такдим этишлари мумкинлиги, ФПКнинг 10-моддаси
талабларига мувофик, оталикни белгилаш хакидаги даъволар бўйича
ишларнинг епик суд мажлисида кўрилиши, мазкур тоифадаги ишларни ҳал
килишда суд конунда мустахкамланган махсус далилларга асосланиши,
бундай тоифадаги даъволар юзасидан даъвогардан давлат божи тулаш талаб
килинмаслиги, даъво каноатлантирилганда, жавобгардан конун талабига
мувофик давлат божи ва бошка суд харажатлари ундирилишига, оталикни
белгилаш хакидаги ишлар юзасидан тарафлар ўртасида келишув битими
тузишпинг мумкил эмаслиги, мазкур тоифадаги ишлар бўйича конун билан
даъво муддати чегараланмаганлиги сабабли, суд томонидан оталикни
белгилаш масаласи бола тугилгандан кейин барча даврларда кўриб ҳал
этилиши, бундай ишларни судда кўриш жараенида суд лозим деб топган
ҳолларда прокурор иштирокининг мажбурийлиги, вакил иштирокининг
мумкинлиги, оталикни белгилашга оид ишлар бўйича иш ҳолатига кўра,
хатшунослик, генетак ва бошка суд-тиббиет экспертизалари ўтказишнинт
ўзига хос хусусиятлари, оталикни белгилаш тўгрисидаги даъволарнинг
алимент ундириш тўгрисидаги даъволар билан бйргаликда кўрилишини
назарда тутиб, ишларни судда кўришга тайерлаш ва мазмунан кўриш учун
кискартирилган
муддат
белгиланганлиги,
шунингдек,
иш
бўйича
жавобгарликнинг каердалиги номаълум бўлса, суд иш юритишни тўхтатиб,
жавобгарга нисбатан кидирув эълон килиши зарурлиги, оталикни белгилаш
туғрисидаги ишлар юзасидан чикарилган ҳал қилув карорининг алимент
ундириш ҳақидаги кисмига нисбатан дарҳол ижро усулининг кўлланилиши
назарда тутилган.
Биз иш бўйича келишув битими тузишга йўл кўйилмаслигини бола ва она
манфаагларииинг
устуворлиги,
фуқаролик
процессуал
қонунчилиги
нормаларига кўра, иш келишув битими тузиш оркали тугатилса, кейинчалик
тарафлар худди шу асос ва предмет бўйича яна кайта судга мурожаат қила
олмаслиги билан изохлаб ва мазкур тоифадаги ишлар бўйича келишув битими
тузилишига йўл кўйилмаслига хакида олимлар (М.В.Антокольская,
А.М.Ахмедханова,
О.А.Кабытшев,
Л.М.Пчелинцева,
М.Треушников,
П.Я.Трубников, Г.В.Яковлева)нинг фикрларини кўллаб-кувватлаймиз. Бундай
тоифадаги ишлар бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечириш туфайли иш
юритишини тугатиш мумкин эмаслиги хакида фикр билдирар эканмиз, гарчи
бу тарафнинг эркин ҳуқуқ тамойили асосидаги харакати бўлсада, боланинг
субъектив ҳуқуқларини бузилишига олиб келади ва оталик белгиланганлиги
ҳақидаги гувохнома олмасдан даъво бўйича кўзгатилган фуқаролик ишини иш
юритувдан тугатиш мумкин эмас, деб бахолаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |