1-боб "Оталикни белгилаш тугрисидаги ҳуқуқий
нормаларга умумий тавсиф"
Собик Совет тузумишшг дастлабки йилларида узаро никохда булмаган
шахслардан тугилган болаларнинг холатини никохда булган шахслардан
тугилган болаларнинг ҳуқуқий холатига тенглаштириш лозимлиги кун
тартибига куйилган эди. Никох ва оила конунчилиги тарихида, хусусан, Чор
Россияси фукаролик конунларида узаро никохда булмаган шахслардан
тугилган болаларнинг холати «конунсиз тугилганлар» тушунчаси оркали
таърифлаб келинган, ота конунсиз тугилган боласини ва унинг онасини
таъминлаши шарт булган, лекин бу таъминот алимент сифатида эмас, балки
бу уларга етказилган зарарни қоплаш воситаси деб қаралган, шу билан бирга
ота боланинг онаси билан никохда бўлмай, улар ўртасида бола туғилганлиги
учун жиноий жавобгарликка тортилган, алимент ундириш талаби эса жиноят
ишларида фукаровий даъво кўзғатиш шаклида хал килинган
15
. 1902 йил 3
июндаги «қонунсиз туғилган болаларнинг ҳолатини яхшилаш қоидаларни
тасдиқлаш туғрисида»ги
16
конунга биноан, болалар икки тоифага, яъни
қонуний ва никоҳсиз туғилганлар деб юритиладиган, шу тариқа аввалги
«қонунсиз туғилиш» термини ўрнини "никоҳсиз туғилиш" термипи
эгаллаган, мазкур конунга кўра никоҳсиз туғилган болалар таъминоти учун
алимент ундириш масаласи жиноий суд ишларини юритиш тартибида эмас,
балки фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида кўриб хал қилинадиган
бўлди. Оталикни белгилашга ота-она ва бола ўртасида
оилавий
муносабатларни вужудга келтирига воситаси сифатида эмас, балки алимент
ундириш учун асос сифатида йўл қўйилгани еритилган
17
.
1917 йил 18 декабрдаги Гражданлик никоҳи, болалар ва гражданлик
ҳолати актларини юритиш ҳақидаги" Декретга кўра, никоҳнинг давлат
органларида тузилиши, конуний ва қонунсиз никохда тугилган
болаларнинг ҳуқуклари тенглаштирилиши ва уларнинг суд тартибида
оталикни белгилашга йўл қўйилиши кўрсатилган
18
.
1918 йил 22 октябрда кобул килинган "Гражданлик ҳолати актлари,
никоҳ, оила ва васийлик ҳуқуқи туғрисида"ги кодексда
19
никоҳсиз
тугилган болаларнинг ҳуқуқларини никохда туғилган болаларнинг
ҳукукларига тенглаштирилгани, шунингдек, боланинг онаси никоҳсиз
туғилган боласига нисбатан оталикни белгилаш, оталикка эътироз билдириш
тўгрисида даъво талаби билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлиши,
боланинг онаси никоҳсиз туғилган боласига нисбатан уч ой ичида оталикни
15
Антоколъская М.В. Семейное право Учебник 2-е нзд.-М.:Юристь,. 2003. -С.60-61; Жуков Б.Н. История
развития законодательства об установлении отцовства. //Ж. Юрист. 2000. -№11. -С.67.
16
Свод Законов Российской империи. Законы гражданские. -СПб., Т.10. Ч.1. 1916.
17
Анткольская М.В. Семейное право. Учебник. 2е изд. -М :Юристь, 2003. -С.60-61.
18
СУ РСФСР. -1997. -№11.Ст.160, -СУ РСФСР, -1917. -№10. Ст. 152.
19
СУ РСФСР. –1918. -№76 /77. Ст. 818.
белгилаш тўгрисида, шунингдек, онанинг кўрсатмасига кўра, боланинг
отаси деб езилган шахс икки хафта ичида суд тартибида низолашишга
ҳақли эканлиги ўз ифодасини топган.
1927 йил 1 январдан амалга киритилган РСФСРнинг «Никоҳ оила ва
васийлик туғрисида»ги кодексида фактик никоҳ муносабатларининг юридик
кучга эга эканлиги, никоҳсиз туғилган болалар ва уларнинг ота-оналари
ўртасида ўзаро кон-қариндошлик муносабатларини ҳуқуқий расмийлаштириш
мумкинлиги, оталик маьмурий еки суд тартибида белгиланишига йўл
кўйилиши белгиланган
20
.
1944 йил 8 июлдаги Фармон
21
га мувофиқ, ота ва бола ўртасида хуқук ва
мажбуриятлар вужудга келиши учун боланинг отаси ва онаси ўзаро никохда
бўлиши шарт эканлиги ва бу қоида 1968 йилги Асослар қабул килингунга
кадар амалда бўлгани кўрсагиб берилган.
Ўзбекистон
Республикасининг
Оила
кодекси
кабул
килиниши
муносабати билан унинг 207 - моддасига сунъий қомила ҳосил килиш,
эмбрионни кўчириш, қондош она масалалари кўрсатиб ўтилди.
Жамиятимизда юз бераетган техника тараққиети бу тушунчаларнинг
вужудга келишига асос бўлди ва буларга илғор фан - техника ривожининг
маҳсули сифатида каралмоқда. Жаҳон тажрибасида ушбу усуллар оркали
фарзанд кўриш - оилани саклаб колишни таъминлаш, ижтимоий ота -
оналикни конун йўли билан қўллаб - кувваглаш воситаси сифатида таҳлил
килиниб, биринчидан, бу гушунчалар тугилиш туғрисидаги езувлар
дафтарига боланинг ота-онасини езиш учун асос бўлади, иккинчидан, бу
харакат ота-оналарнинг езма розилигига асосан амалга оширилади,
учинчидан, бундай тугилиш асосан боланинг ота-онаси ўзаро никохда
бўлган вактда рўй бериши мумкин, тўртинчидан, ушбу усул оилада
фарзандсизликни олдинй олиш ва шу йўл билан фарзандсиз еш ойилаларни
саклаб колиш максадига қаратилган. бешинчидан, ушбу ҳолатлар бўйича
оталик умумий асосларда эътироф этилади ва қонун томонидан муҳофаза
қилинди. Автор, сунъий ҳомила ҳосил кшшш, эмбрионни кўчириш, кондош
она тушунчалари ҳақида қатор юридик адабиетлар
22
ни ўрганар экан,
тиббиет фанида кондош (суррогат) она булишнинг икки усули
20
СУ РСФСР. -1926. -№83. Ст. 162: -История государства и права СССР. /Под.ред О.И.Чистякова.
Ю.С.Кукужкина. Ч 2. -М. МГУ,1986. –С. 153-154.
21
Ведомости Верховного Совета СССР. -1944. №37 Ст. 12.
22
Отахужаев Ф.М. Оила ҳукуки. Дарслнк /Проф М.Ҳ. Рустомбоевнинг умумий тахрири остида. - Т.:
ТДЮИ, 2005. -Б. 158.; -Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига шархлар. - Т.: Адолат, 2000. - Б.
382; - Гафурова Н. Генетика и право: Проблемы взаимодействия. –Т Национальный центр Республики
Узбекистан по правам человека, 2002. - 111с; -Гражданское право. // Под. ред. А.П.Сереева, Ю.К.Толстого
Ч 3 - М.: Проспект, 1999. -С. 350-352; -Пчелинцева Л.М. Семейное право России. Учебник, -М.: Норма-
Инфра. -М.,1999. –С. 264-265; -Антокольская М.В. Семейное право. Учебник.. 2-е изд. -М.: Юристь, 200З.
-С. 181-186; - Заявение об искуственном оплодотворении и трансплантации эмбрионов. Кабышов О.А.
Права родителей и детей. /Комнентарий к Семейному кодексу. - М.: Приор, 1998. -С. 24-29.
мавжудлигини, биринчиси, ота бўлиш хокиши бўлган эркакнинг уруги
оркали сунъий ҳомила ҳосил килиш, иккинчиси, кондош онадан
эмбрионни кўчириш оркали ҳомила ҳосил килиш назарда тутилишини
23
таькидлайди ва биринчи усулда кондош она ва бола ўртасида генетик
бокланиш мавжуд бўлишини, иккинчисида эса, улар ўртасида генетик
богланиш бўлмаслигини, шунинг учун боланинг биологик оталигини
белгилашда биринчи усулни ижобий баҳолаш зарурлигига доир фикр
билдиради.
Оила қонунчилиги тарихида никохда бўлмай туриб фарзанд кўрган аел
болали елгиз она хисобланиб, елгиз онадан тугилган болаларнинг тугилганлик
хакидаги гувохномаларида «отаси» устуни очик колдирилар эди
24
. Ҳозирда
ўзаро
никохда
бўлмаган
шахслар
боланинг
тугилганлик
ҳақидаги
гувохномасида «отаси» хакидаги маълумотлар устунини тўлдириш учун
ФХДЕ органига биргаликдаги ариза билан, агар низо мавжуд бўлса; судга
даъво ариза билан мурожаат этишлари мумкинлиги тахдил килинди
25
. Елгиз
оналар хукукий холатига хам тўхталиб утсак, уларни оталикни белгилаш
бўйича умуман судга мурожаат килмаган ва судга мурожаат қилиб даьвоси
рад этилган елгиз оналар деб туркумларга ажраташ булади. Маълумотларга
кўра Узбекистон Республикасида 2004 йилда елгиз оналардан тугилган
болалар 18934 тани ташкил килиб, бу умумий туғилишнинг 3,48 фоизига
туғри
Бошка хукук сохалари каби фуқаролик хукуки, хусусан, ойла хукукининг
хам тарихий илдизлари кадимги Рим манбаларига бориб такалади ва хозирга
кадар хам ўз ахамиятини йўкотмаган. Кадимги Рим қонунчилигида оталикни
белгилаш тушунчаси ишлатилмаган, балки никохсиз тугилган болаларни
конунийлаштириб олиш (legitimatio) тушунчаси кўлланилган, Рим оиласида
отанинг хукмронлик мавкеяни оталик хокимияти (patria potestas) деб аталган,
бу борада оилани, айникса, болаларни бошкариш хар икки ота-онага эмас,
балки факат ота зиммасига юкланганлигини таъкидласак булади ва бу
борада олимлар (И.Б.Новицкий, З.Ш.Шомухамедова)нинг фикрларига
кўшиламиз
27
. Озод ва эркин Рим фукароси (патрицийлар) плебейлар,
латинлар, куллар ва бошка шахслардан никохсиз бола кўрган ҳолларда,
уларни қонунийлаштириш йўли билан ўз огалигини тан олган ва ушбу
23
Антокольская М.В. Семейное право. 2 е. изд -М.: Юристь. 2003. – С.182.
24
Ведомости Верховного Совета СССР. -1968. - № 27. Ст. 241.
25
Кодирова Х.А. Оила ва никох хукукидан кискача луғат. Қаранг: Аеллар ва болаларнинг хукуқларига оид
конун кафолатлари. -Т Ўзбекистон 2000. –Б. 105
27
Новицкий И.Б. Римское право. -М.. Теис, 1992 . -С. 68, -Шомухамедова 3 Ш. Рим
хусусий хукуки. Дарслик.
-Т.: Консаудитинформ Агентлиги, 2002. -Б. 58.
болалар хукукий ҳолати озод ва эркин хотинлардан тугилган болалар каби
бир хил хукук ва мажбуриятларга эга..
Рим қонунчилигига кўра, никохсиз тугилган болаларни конунийлаштириш
куйидаги шаклларда амалга оширилган:
1)император рухсати билан;
2)халк оммаси олдида ўз боласи эканлигини тан олган холда кўтариб
олиш усули билан;
3)12 ешга кирган кизини магистратура ходимига эрга бериш, 14 ешга
кирган ўглини эса магистратурага ишга жойлаштириш йўли билан
оталигини тан олиш оркали;
4)ота-оналарнинг
ўзаро
никоҳга
кириш
усули
билан
қонунийлаштирилган
28
.
Никохсиз туғилган болаларнинг қонунийлаштириш усулларини тахлил
қилар эканмиз, боланинг насл-насабини белгилаш ва уни тан олишда ота-
оналарнинг никоҳга кириш усулини энг макбул усул деб кўрсатсак булади.
Мусулмон
ҳуқуқида
оталикни
белгилаш
масалалари
ўрганилар
эканлигини, шариат коидаларида хам никох ва оила мукаддас тушунча
эканлигини, никохсиз турмуш куриб яшаш ҳолатлари каттик кораланишини,
зинокорларга кагьий жазо чоралари белгиланганлигини, шариат бўйича
никох-конуний никох сифатида қаралганлигини, оталикни белгилашда
исботлашнинг биологик ва юридик воситаларидан фойдаланлигини, идда
коидасининг ахамиятини айтиш мумкин.
Ушбу масалага оид адабиетлар ўрганилиб, зино (арабчада «бузуклик,
фахш» маъносида) жинояти учун "хад" жазосининг икки тури: тошбўрон
қилиб ўлдириш еки юз дарра уриш кўлланилгани, зинокор уйланмаган йигит
е киз бўлса, оркасига юз дарра уриш билан жазоланиши, агар зинокор
уйланган эркак еки хотин бўлса, тошбўрон қилиш йўли билан
ўлдирилиши
29
; хаттоки, "бола тўшак соҳибиники хисобланиб, фохиша
боладан махрум этилган ҳолатлар хам мавжуд бўлганлиги тахлил
килинган"
30
.
Мусулмон хукукидаги нормалардан яна бири-идда саклаш коидаси
эканлиги, идда-эри вафот этган еки эридан ажрашган хотинлар бошка эрга
тегиши олдидан ўташи шарт бўлган муддат хисобланган. Ислом динида бу
муддат эри вафот этганлар учун 4 ой 10 кун, эридан ажрашганлар учун 3 ой
муддати килиб белгиланган. Идда саклашдан асосий махсад хотиннинг собик
28
Шомухамедова З.Ш. Рим хусусий хукуки. Дарслик. -Т.:
Консаудитинформ Агентлиги, 2002. -Б.58 -Новицкий И.Б. Римское право. -М.: Теис, 1992. -С. 62-69;-
Дождев Д.В. Римское частное право.-М.:Норма-инфра, 1997. - С 279-302.
29
Бобомурод Хожи Ахмаджон Қўша каринглар. -Т/ Мовароуннахр. 2004 -Б. 48 . -Ражбова М. Шариатда
жиноят ва жазо. Монографиа. - Т. Адолат,1996. -Б.92.
30
Абу Абдуллох Мухаммад Ибн Исмоил Ал-Бухорий-Хадис 4-Ал-Жомеъ Ас-Сахих.-Т.: Комуслар бош
.тахририяти. 1997. - Б. .300.
эридан ҳомиладор еки ҳомиладор эмаслигини аниклаш, оила шаънини
саклаш, тугилажак боланинг насл-насабини тўгри белгилашга қаратилганлиги
асослантирилган.
Оталикни белгилаш масалаларига оид қонунчиликни такомиллаштириш
максадида айрим МДХ хамда хорижий давлатларнинг ушбу масалага оид
меъерий-хукукий хужжатлари, уларнинг тажрибаси тахлил қилиш мумкин.
Жумладан, Белоруссия Республикаси Никох ва Оила кодексини тахлил килиб,
унда берилган "никохни хакикий эмас деб топиш оталикни белгилашни
истисно этмайди", деган норма Оила кодексинипг 62- моддасида
кўрсатилиши, "Оталикни белгилаш окибатлари" деб номланган нормаси Оила
кодексининг 64- моддасида акс этгирилиши мазмун жихатдан асосли
эканлигини таъкидлаб утиш мумкин.
Узбекистон Республикасининг Оила кодексидан фаркли равишда, Россия
Федерацияси ва Киргизистон Республикаси Оила кодексларида оталикни тан
олиш фактини белгилаш алохила моддада ифодалангаилигини, шу билан
биргаликда, бу давлатларнинг Оила кодексида оталикни белгилашга оид
ухшаш жихатлар хам борлиги айтиш керак.
Япония ва Узбекистон Республикаси оила конунчилигидаги оталикка
эъиироз билдириш туғрисида бир йилгача муддатнинг белгиланиши, хали
тугилмаган болага нисбатан оталикни белгилашга йўл кўйилиши, Япония
Фуқаролик кодексида ота вафотидан сўнг оталикни белгилашга йўл
кўйилмаслиги, оталикни тан олишни васиятнома асосида амалга ошириш
мумкинлиги ҳақидаги ўхшаш ва фаркли жихатлар кўрсатиб ўтсак булади.
Do'stlaringiz bilan baham: |