www.ziyouz.com kutubxonasi
24
ўзлариға қул этиб олмоқ, ювош-ювош шарқлининг қўлиндан ер ва қимматли нарсаларини юз
турли ҳийлалар билан тортиб олмоқ, Шарқ халқини турли йўллар билан секин-секин йўқ
қилмоқ...! Англиз ва франсуз жаҳонгирлари томонидан Хитой, Ҳинд ва Мисрда очилган
фоҳишахона ва майхоналар, йуборилган пўплар ва миссионерлар, очилган мактаблар, бариси
шунинг учундир. Русия Николай ҳукумати бизнинг Туркистонимизда ҳам шул тадбирларини
кўрмадими?
Оврупа жаҳонгирлари дунёнинг энг ёмон зулмини қилатуруб, ўзларини одил ва инсонпарвар
айтдилар. Қани, кўрайлик-чи, бунлар бизнинг мусулмон ва Шарқ дунёсиға қандай адолат
қонунлари тутуб, қандай инсониятпарварона ишлар қилғанлар? Оврупа жаҳонгирларининг
қоидалари, буюк қурсоқлилари, Шарқдан кўб ер олғанлари англиз ҳукуматидир. Шарқнинг
олтун хазиналари бўлған Ҳиндустон қитъалари англизлар жаҳонгирининг қўлидадир. Лекин бу
ҳокимлик адолат қонунлариға мувофиқ тенглик негизларига қараб кўрулмаган. Бу қаров қонли
ҳокимликнинг асоси зулм ва инсофсизлиқдир. Ҳиндустоннинг эгалари бўлған ерли халқ билан
қўноқ бўлуб келган икки-уч қадрсиз англиз орасинда тенглик йўкдир. Ҳиндустонда ерлилар
учун бошқа, англизлар учун бошқа маҳкамалар бор. Ерлилар учун айри зиндонлар, англизлар
учун айри турмалар бор. Англизлар учун ясалган маҳкама, турмалар қонунли, адолатли, ҳафз
сиҳатиға
1
мувофиқ ва тинч ясалган. Ерлилар учун қурулған маҳкама ва зиндонлар эса
тартибсиз, бузуқ, золимхона, қоронғу ва қўрқунч бир шаклда қурулған. Ерлилар учун тузанган
«
жазо» қонунлари англизлар учун тузулган қонунлардан кўп фарқлидир. Бир пичоқ кўтариб
юрган, бир англиз итига тош отган, бир товуқ ўғирлаган бир ерли тутулса, неча ойлик қоронғу
ва кирли турмаға буюруладир. Бир ҳиндлини ўлдурган, бир бонкани урган англизга эса энг
қулай, энг кичкина бир жазо бериладир ёхуд авф этиладир. Ҳиндустонда бир англиз итига тош
отиб, олти ой зиндонга буюрилган ерли кўбдир, лекин юз ҳиндлини ўлдуруб, қонун ёнинда
масъул бўлған бир англиз топилмайдир. Англиз жаҳонгирларинингҲиндустондағи пилонлари
Ҳиндустон халқини оқчасиз, яп-яланғоч қўюб ҳалок этмақдир. Англиз ҳукумати Ҳиндустондан
йилда 4 юз эллик милйўн сўм оладир. Оврўпанинг сиёсати қонунлариға қарағанда ҳар ўлкадан
ҳукумат хазинасиға кирган оқчанинг шул ўлканинг ободлиғи ва тараққийси учун сарф бўлиши
лозимдир. Англиз ҳукумати шул оқчадан милйўнғача сўмини Ҳиндустон маорифи йўлинда
сарф қиладир. У ҳам Ҳиндустондағи англиз болаларини ўқутмоқ учундир. Икки юз милйўн
сўмини Ҳинд англиз бўйунтуруғи остинда сақлағучи Ҳинд аскарийга сарф қилиб, қолғанин ўз
қопчуғига тиқадир. Шунча оқчадан Ҳиндустон халқи учун бир чақалиқ фойдё йўқдир. Ҳар йили
Ҳиндустон халқининг юздан учтаси очлиқдан ўлуб кетадир. Ўзларини инсоният ошиғи атаган
англиз жаҳонгирлари бунга кулубгина қарамокдан бошқа иш кўра олмадилар. Унларнинг
Ҳиндустонда қозониши кунда йигирма сўм, ҳиндлиники кунда бир сўмдир. Бунинг сабаби
нимадир? Англизнинг қўлини бунча очиб, ҳиндлининг қўлини бир-бирила боғлаған кимдир?
Бир ҳиндлини бир англизча ишламақдан манъ қилған қувват қайси қувватдур. Шубҳа йўқким,
англиз ҳукуматидир. Англиз жаҳонгирларининг Мисрда юрутған сиёсатлари Ҳинддағи
сиёсатлариндан яхшироқ эмасдир.
Ўзларини дунёнинг энг маданий, энг инсофли ва инсонпарвар деб топилган Фарансия
жаҳонгирларининт зулмларини кўрган киши англизларга раҳмат айтмасдан тура олмайдир.
Қирқ-эллик йилдан бери усмонли ҳукуматиндан тортиб олдиғи Тунис ва Жазойир
мусулмонлариға қарайлик, унларнинг ҳолларини кўз олдина кетурайлик. Фарансиянинг
жаҳонгир ҳукумати ўзининг бутун маъмурлари билан Тунис, Жазойир мусулмонларини йўқ
қилмоқ учун онт ичганга ўхшайдир. Ҳуррият, мусовот
2
ва ҳуқуқи башарнинг бешиги бўлған
Фарансиянинг қонунлари Жазойир билан Тунис кунига солмаган, Тунис ва Жазойир ҳавосинда
тириклик қилиб юрган мусулмонлар ҳуррият ва инсоният ҳомийси бўлған – фарансузларнинг
1
ҳафз сиҳати — гигиена қоидалари.
2
мусовот — тенглик.
Абдурауф Фитрат. Публицистик асарлар
Do'stlaringiz bilan baham: |