www.ziyouz.com kutubxonasi
20
«
Онларға жазо бермасун» деган сўзимни виждоним, иймоним бирла ёздим. Чунки шул
одамлар-да, саодатлари ва тараққийлари учун тортишатурған миллатимизнинг кишиларидир.
Модомики, биз бу миллатнинг бахтиёр бўлувини орзу қиламиз, эълон ёзуб ёбишдиручиларнинг
саодатлари-да бизнинг учун матлубдир. Бизнинг маслакимиз муҳаббат ва маърифат ҳамда
марҳаматга бино қилинадир.
Дуруст, агарда бу тўғрида биз гуноҳли тугул эсак, ҳукумат тафтиш этуб шул эълон
ёбишдиручиларни топсун, аммо жазо бермасун, балки насиҳат йўлиндан онларға Сиз мундай
фитналар қўзғатиб юрмангиз! Мундай йўқ ишлар бирла шуғулланув ўрниға мактабга қируб ёзув
ўрганингиз. Имлонгизни тузатингиз, мундан шу илмлари комил одамлар ҳузурина боруб тафсир
ва ҳадис ўқунгиз десун...
Абдурауф Фитрат. Публицистик асарлар
www.ziyouz.com kutubxonasi
21
ШАРҚ СИЁСАТИ
1
Бир кун қон тенгизларинда ботған, тамуғ ўтларинда кўмилган Шарқ бир кун тинчлик ва
тараққий бешиги эди. Бу кун оёқлар тагинда эзилган Шарқ бир кун маданиятнинг йўлбошчиси,
билим ва ҳунарнинг ўчоғи эди. Оврўпа дунёси ваҳшат ва билмаслик чўлларинда обдираб
2
шовқин-тошқиғ! юрар экан, Шарқ дунёси бутун инсоният оламини саодат ва тинчлик
ўчоқлариға эришдурмак учун иш кўруб турар эди. Оврўпа(да) бир маҳалла оқсоқоллиғи йўқ
экан, Шарқнинг «кўзқучинос», «бараҳма», «исо», «зардушт» ва Муҳаммадлари бутун одам
ўғулларини бир нуқтада тўплаб тўғри ва билгили йўлға киргузмак учун тиришар эдилар.
Чинлилар ёзиш учун қоғоз ясағанда оврўпалилар ўнг-сўл қўлларини бир-бириндан айира олмас
эдилар. Замон бузғунлариндан қутулуб тарих дунёсинда қолған Хитой маданиятининг излари
бу кун даҳи оврўпалиларни ҳайрон қилмоқдадир. Бу кун тирикликнинг ҳар ёғиндан қарағанда
тараққий ва саодатнинг сўнг босқичини босиб ўтган оврўпалилар орасинда Ҳиндустонда бўлиб
ўтган маданият замонларини кўрмагани учун қайғурған билғучилар бордир. Оврўпалилар дин
ва килисо
3
таассублариға берилиб, билмасликнинг энг теран чуқурлариға тушған чоғда араблар,
мусулмонлар, Юнон, Эрон ва Ҳиндустонда кўмулуб қолған маданиятни тиргуздилар. Ҳинд ва
Юнонда унутилиб қолған билим, ҳунар, ҳикмат ва фалсафани бир ўрунда тўпладилар. Андалус,
Миср(ни) бирор маданият мактаби, тараққий ўчоғи, билим бешиги қилдилар. Бағдодда — араб
санъатчилари соат ясаб, Оврупаға йубарғанда Париснинг
4
у палладағи ангеллари
5
«
бу қути
ичида шайтон»лар бор деб соатни ташлаб қочған эдилар. Бугунги маданият ва мағрур
Оврупанинг шаҳарларинда қам тинчлик ва осойиш йўқ экан, Бағдоддан Туркистонғача тинч ва
осуда бормоқ мумкин эди. Мусулмон маданиятининг эгалари ёлғуз ўзларининг эмас, бутун
бошарият дунёсининг тинчлик, тараққий ва саодати учун тиришар эдилар. Унлар ҳозирғи
маданий йиртғучилар
6
каби ўзлариндан бўлмаған миллатларни ҳайвон санамас эдилар.
Тўғридурким, мусулмонлар даҳи бошқа миллатларға қаршу уруш очдилар: тўғридирким,
мусулмонлар дахи бошқаларнинг ўлкаларини олурға тиришдилар ва олдилар, лекин унларнинг
жаҳонгирлиқлари бу кунги маданий Оврўпанинг жаҳонгирлиғи каби олинган ўлкаларнинг
улусларини таламоқ, эзмак, йиқитмоқ учун эмас, унларни янглиш йўлдан қайтармоқ, унларнинг
орасинда кириб «ҳақ» дея топилган ўз фикрларини унларга қабул этдирмак, бутун дунё улусини
«
ҳақ» ва «ҳақиқат» теграсинда тўпдамоқ учун эди. «Байтулмуқаддас»ни, Мисрни, Андалусни,
Истанбулни олған мусулмон ҳуқуматларининг у ерлардаги халққа берган ҳуқуқлари, қолған
ривоятлари тарих бетлариндан ўчурилмақдадир. Араб бошлиқлари бир ўлкани олғанда у ердағи
улуснинг тинчлигини сақламоқ учун бироз қўшун қўяр ва шул қўшуннинг чиқимлари учун
бироз солуғ олар эдилар. Бироқ ёвнинг юрушиға чидамасдан шул ўлкани ташлаб чиқмоқчи
бўлғанда улус оқсоқолларини чақуруб «биз бу солуғ оқчаларини тинчлигингизни сақламоқ учун
сиздан олған эдик. Бундан кейин тинчлигингизни сақлай олмаймиз, шунинг учун бу
оқчаларингиз бизға ҳаромдир» деб олған солуғларини қайтариб кетар эдилар. Африқоға кирган
мусулмонлар Амриқо ва Африқони босқон маданий оврупалилардек ерли халқни битирмак
учун тиришмадилар. Унларға маданият бердилар. Амриқоға қўноқ бўлуб кирган Оврупа
1
Фитратнинг «Шарқ сиёсати» рисоласи I жаҳон урушидан кейин давом этаётган ва урушда қатнашган Оврупа
мамлакатларининг Шарқни ўзаро бўлиб олиш сиёсатига қарши миллий руҳда ёзилганлиги билан алоҳида аҳамиятлидир.
Фитратнинг шу номдаги рисоласи дастлаб «Иштирокиюн» газетасида (1919 йил, 23, 25, 26 октябр) сўнгра эса, Тошкентда
алоҳида рисола ҳолида чоп этилган. 1991 йилда Бухородаги «Навқирон Бухоро» илмий маркази томонидан қайта нашр
этилган.
Асарнинг илк нашри асосида тайёрланди ва кейинги нашри билан солиштирилди.
2
обдираб — довдираб, аланглаб.
3
килисо — черков.
4
Парис — Париж.
5
ангел — фаришта.
6
йиртғучи — йиртқич.
Абдурауф Фитрат. Публицистик асарлар
Do'stlaringiz bilan baham: |