Microsoft Word fitrat publisistika ziyouz com doc



Download 330,3 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/30
Sana21.02.2022
Hajmi330,3 Kb.
#49449
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30
Bog'liq
fitrat publisistika ziyouz com

www.ziyouz.com kutubxonasi 
23
жоҳил деҳқонларининг бошлариға нўхталар

солиб Шарқға тортдилар, унлар бирор нарсани 
онгламасдан Шарқдағи ишчи ва деҳқонлар узра солдурдилар, унларнинг ёзуғсиз тинчгина ётған 
орқадошларини урдилар, ўлдурдилар, таладилар, талатдилар. Шарқнинг ёзиғсиз кишиларини ўз 
бойлариға қул қилиб бердилар. Оврупанинг ишчи ва деҳқонлари бу олиш-беришдан нима 
қозондилар? Битмас яралар, туганмас қайғулар, бошқа ҳеч йўқ...! Оврупа жаҳонгирларининг 
Шарқ сари юришлари бошқаларнинг қонини тўкуб ўз қурсоқларини тўлдирмоқ, ўзгаларнинг 
уйини ёндуруб, ўз қозонларини қайнатмоқ учун эди. Лекин унлар тилакларини улусға 
билдирмас эдилар. «Шарқ халқи ваҳшийдир, уларни маданийлашдурмак учун борармиз», 
«
Шарқ халқи билимсиздир, унларға билим тарқатмоқ учун борармиз», «Шарқ халқини хоч 
буйруқлариға
2
бўйсундирмак учун борармиз», деб ўз ишчи ва деҳқонларини алдаб, бизим 
устимизга юборур эдилар. Унлар бу ёлғон баҳона ва сўзларни ёлғуз ўз аскарлари орасинда эмас, 
биз шарқлиларға ҳам уялмасдан айтиб туралар: «Сиз, шарқлиларға маданият йўқдир, сизлар 
ибтидоий ваҳший кишилар эрурсиз, сизни ислоҳ этмак, тартиб бермак, ўқутмак, 
маданийлашдурмак керақдир, бу иш бизнинг (яъни Оврупанинг) вазифаларимиздир. Ер 
юзининг энг обдон бўлаги бўлған Шарқни ишга солмоқ, башарият дунёсининг энг катта йиғини 
бўлған шарқлиларни ваҳшатдан қутқармоқ бизга фарздир. Мана шунинг учун биз (оврупалилар) 
Шарқға келдик. Шарқ ҳукуматларининг бир қисмини олдик ва қолған қисмини ҳам олмоқчи 
бўлуб турамиз» деярлар. Бу сўзларнинг Шарқ тўғрисиндағи бир қисми тўғридир. Воқеан, 
билимсиз қолмишдир, Шарқ Оврупаға қарағанда кўпдан-кўп орқада қолмишдир. Лекин 
Оврупанинг Шарққа маданият бериши ёлғондир. Оврупа жаҳонгирлари Шаркдан олған 
мамлакатларда тараққий ва маданият деган нарсани қатъиян кўргузмадилар, кўргузмакка 
тиришмадилар. Оврупанинг бизга берадиган нарсалари белгилидир: сафоҳат, ахлоқсизлик, 
қумор ва шаробхўрлик. Шарқнинг дин ва одатлариға қатъиян тўғри келмаган фоҳишахоналарни 
ўлкамизда Оврупа жаҳонгирлари очдилар. Бутун башарият ҳаётиға, маишатиға, ишига раҳналар 
солғучи шароб дўконлари юртимизға шул Оврупа бойлари «ҳиммати» билан қурулди. 
«
Фаранга»
3
деган қўрқунч касал Шарқға Оврупа жаҳонгирларининг босқинлари билан келди. 
Хулоса: Оврупа жаҳонгирлари Шарқға бугунгача ахлоқсизлиқ ва бузуқлиқдан бошқа бир нарса 
бермадилар. 
Шарқға маданият мактаблари, инсоният мадрасалари очармиз деб келган Оврупа 
жаҳонгирлари фоҳишахона ва майхонадан бошқа бир нарса очмадилар. Ажабо, Оврупа 
жаҳонгирлари бу ишларини билибми қилдилар, билмасданми қилдилар? Албатта, билиб 
қилдилар, жўрттага қилдилар. Унларнинг тилаклари бизға маданият бериб, бизда маориф 
тарқатиш, бизни тараққий этдурмак эмас, турли фоҳишахоналар, майхоналар очиб, бизнинг 
ахлоқимизни бузмоқ, бизнинг соғлиғимизни хароб этмак ва уруғимизни қурутуб, бизни ишдан 
чиқармоқ ва ўз қўллариға муҳтож қилиб қўймоқдир. Унлар Шарқхалқини бутун йўқ қилиб, 
Шарқни ўзларига моя
4
қилмоқчи эрурлар: Оврупа жаҳонгирларининг бир «кулгули» ва «йўқ 
этур» сиёсатлари Шарқнинг мусулмон дунёсининг ҳар ёғинда бир турлигина жорийдир. Англиз 
бойлари Ҳиндустон халқини битирмак учун қандай тадбирлар кўриб, қайси йўллар билан 
кетсалар, франсузлар Жазойир ва Тунис халқини битирмак учун шулгина тадбирларни кўриб, 
шулгина йўллар билан кеталар. 
Оврупа жаҳонгирлари Шарққа туткан сиёсат йўллари шунлардир: Шарқнинг ахлоқини 
бузмоқ, кўнглини диний ва миллий муқаддасатиндан
5
совутмоқ, шарқлилар орасинда айрилиқ 
ва ёвлиқ солиб бир-бирлариға қилич чекдурмак, шарқлини ишсиз, ялқов, оч ва яланғоч қилиб 
1
нухта — тизгин. 
2
хоч буйруқлари — насронийлик талаблари. 
3
фаранга — таносил касаллиги. 
4
моя — сармоя жойи. 
5
муқаддасатин — қадриятлар. 


Абдурауф Фитрат. Публицистик асарлар 

Download 330,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish