www.ziyouz.com кутубхонаси
45
— Ота-онанг-чи, улар нима дейишади?
— Аҳамияти йўқ. Кеча мен иккита балиқ ушлаб бердим-ку.
Аммо энди биз икковлашиб
балиқчилик қиламиз, чунки, мен ҳали жуда кўп нарсани ўрганишим керак.
— Зўр бир санчқи топишга ва денгизга доимо уни олиб чиқишга тўғри келади. Тиғини эски
«форд»нинг рессоридан қилса ҳам бўлади. Гуанабакоада чархлатиб оламиз. У жуда ўткир
бўлиши керак, аммо синиб кетмаслиги учун тобланмаган бўлиши шарт. Пичоғим бутунлай
синиб кетди.
— Мен сенга янги пичоқ
топиб бераман, рессорни ҳам ўзим чархлатаман. Яна неча кун
кучли brissa
10
эсиб туради?
— Эҳтимол, уч кундир. Балки, ундан ҳам кўпроқдир.
— У пайтгача ҳамма нарса жойида бўлади,— деди бола.— Сен ҳозирча қўлларингни
давосини қилгин.
— Мен уларни нима қилиш кераклигини биламан. Кечаси аллақандай ғалати
бир нарса
тупурдим, шундан менга, худди кўкрагимда бир парса ёрилиб кетгандай бўлиб туюлди.
— Бунинг ҳам давосини қил,— деди бола.—Дам ол, қария, мен сенга тоза кўйлак
келтирамаи. Яна овқат-повқат дегандай.
— Мен йўқлигимда чиққан газеталардан биронтасини ўзинг билан ола келгин, хўпми? —
илтимос қилди чол.
— Сен тезроқ
тузалашинг керак, чунки мен ҳали сендан жуда кўп нарсаларни ўрганиб
олишим зарур, сен бўлсанг мени дунёдаги етмиш икки ҳунарга ўргати-шннг мумкин. Сенга
жуда ҳам оғир бўлдими?
— Жуда,— деди чол.
— Мен овқат ва газета келтираман. Сен дам ол, қария. Аптекага ҳам кириб ўтаман,
қўлларингга бирон дори-дармон ола келаман.
— Педрико балиқ бошини ўзига олсин, айтиб қўй, ёдингдан чиқмасин.
— Эсимдан чиқмайди, айтаман.
Бола кулбадан чиқиб, эски тошлоқ йўлдан пастга тушиб бораётганида яна йиғлади.
Шу куни Террасга бир группа туристлар келган эди, улардан бири шарқдан эсаётган шамол
кўрфазнинг даҳанасида ҳайбатли тўлқин шопираёттанига қараб туриб, пиводан бўшаган
идишлар ва ўлиб ётган медузалар орасида соҳилга урилаётган тўлқинларда чайқала-чайқала
юксалиб турган, улкан думли узун оқ умуртқани кўриб қолди.
У ҳозир, энди йўловчи тўлқин суриб кетувчи ахлатгина бўлиб қолган улкан балиқнинг
узундан-узун умуртқасини кўрсата туриб, официантдан сўради:
— Нима бало экан бу ўзи?
— T iburon, — деди официант.— Акулалар.— У сўраган аёлга бўлган воқеанн
батафсил
тушунтириб бериш ниятида эди.
— Ана холос, шу пайтгача акулаларнинг мана бундақа чиройли, нафис қайрилган думлари
бўлишини билмаган эканман-а!
— Нимасини айтасан, мен ҳам билмасдпм, — қўшилди унга ҳамроҳи.
Юқорида, ўз кулбасида, чол ҳамон ухлаб ётарди. У
яна мук тушиб ухлар, бола эса ёнида
ўтириб унннг уйқусини ардоқларди. Чолнинг тушига арслонлар кирар эди.
1952.
10
Соҳил шамоли (исп.).