Microsoft Word ernest xeminguey chol va dengiz ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/45
Sana23.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#143401
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   45
Bog'liq
ernest xeminguey chol va dengiz ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
10
— Ўлжа сезганга ўхшайди,— деди чол ўзига ўзи.— Бекорга айланмаяпти. 
Чол қайиқни қуш кезаётган томонга қараб оҳиста ва бир меьёрда бошқариб борарди. У 
чилвирлар сувга тиккасига тушиб борсин деб, шошмасдан уларни кузатиб келарди. Шундай 
бўлса ҳам қайиқ, ҳарқалай оқимдан кўра пича тезроқ борар ва чол ҳамон расамади билан ов 
қилаётганига қарамасдан хатти-ҳаракатлари қуш кўрингунга қадар бўлгандан кўра, бирмунча 
тезлашган эди. 
Фрегат баландроққа кўтарилди ва қанотларини муаллақ ташлаб, яна чир айлана бошлади. 
Бирдан у шўнғиди ва чол учар балиқнинг сувдан отилиб чиққанини, денгиз сирти бўйлаб жон-
жаҳди билан қанот шопириб уча кетганини кўриб қолди. 
— Макрель,— деди чол баланд овоз билан.— Йирик тилла макрель. 
У эшкакларни сувдан кўтариб қўйди ва қайиқ бурнидаги тахта кат остидан чилвир олди. 
Чилвир учига ингичка сим билан маҳкамланган майдароқ қармоққа у сардинлардан бирини 
илди. Чол чилвирни сувга ташлаб, бир учини қайиқнинг қуйруғига бўраб ўрнатилган ҳалқага 
боғлаб қўйди. Кейин у бошқа чилвирга ҳам хўрак ўрнатди-да, калавани ёймасдан катнинг 
соясига ташлади. Эшкакни қўлга олди ва сув устида энди паст учиб ов қилаётган узун қанот, 
қора қушни кузатишда давом этди. Қуш қанотларини йиғиб яна сувга шўнғиди. Сўнг учар 
балиқ ортидан қуваркан, ожиз ва уқувсиз қанот қоқди. Чол сув сал-пал тўзғиётганини кўрди,— 
тилла макрель ўзидан қочаётган балиқни таъқиб этарди. Балиқ сувга тушадиган онда, худди 
унинг остида пайдо бўлмоқлик учун, макрель шиддат бнлан сузиб, балиқ қаршисидан кесиб 
чиқишга интиларди 
«У ерда жуда катта макрель тўдаси борга ўхшайди,—ўйлади чол.— Улар бир-бирларидан 
анча нарида сузишади, балиқнинг қочиб қутулиши амри маҳол. Қушнинг бўлса, уни чангалга 
олишга ҳеч қандай умиди йўқ. Учар балиқ фрегатга ҳаддан ташқари йириклик қилади. У қушни 
ўзига етказиб бўпти». 
Чол учар балиқнинг сувдан қайта-қайта отилиб чиқаётганини, қуш эса уни тутиш учуп 
ношуд ва ўнғайсиз ҳаракатлар қилаётганини кузатиб борарди. «Мак-рель қўлдан чиқди,—деб 
ўйлади чол.—У жуда ҳам узоққа жуда ҳам тез сузиб кетади. Аммо, балки менга тўдасидан 
айрилиб қолган макрель дуч келиб қолар, ажаб эмас, яна унинг яқинида менга аталган катта 
балиқ ҳам сузаёттан бўлса! У қаердадир бўлиши керак-ку, ахир». 
Ер устида булутлар энди худди тоғ тизмалари каби юксалиб кўринар, қирғоқ эса узун яшил 
қийқага ўхшар, унинг ортида оч зангори тепалар чўзилиб кетган эди. Сув тўқ кўкимтир, деярли 
бинафша ранг тусга кирди. Чол сувга қараган кезларда, у зим-зиё океан қаърида 
планктонларнинг қизғимтир жилвалари, ҳамда қуёш нурларининг ажиб товланишларини 
кўрарди. У чилвирлар сувга тик кириб бораётибдими, йўқми деб кузатиб турар ва атрофида 
планктоннинг кўплигидан, бу эса балиқ иноят қилиши мумкинлигидан шодланар эди. Ҳозир, 
шу тобда, кун кўтарилиб қолганда, нурнинг сувдан аксланиб чиқаётган ажиб товланишлари ҳам 
худди қирғоқ тарафда осилиб турган булут авзойи каби яхши ҳаво бўлишидан дарак берарди. 
Айтгандай, қуш аллақачон узоқлаб кетган, сув бетида эса, офтобда куйиб кетган саргасс сув 
йўсинларининг сап-сариқ тутамлари, ҳамда қайиқдан пича нарида сузиб юрган нофармон, 
жилвагуй шилимшиқ ҳубоб - португал физалиясидан бошқа ҳеч вақо кўринмасди. Физалия ён 
томонига ағдарилди, кейин яна ўзининг авввалги ҳолатини тиклади ва ўз ортидан деярли бир 
метрча масофада ажал ташувчи узун сиёҳ ранг панжаларини судраб келаверди. 
— Вой, қанжиғ-ей!—деди чол 
Енгилгина эшкак эша туриб, у денгиз тубига қаради ва у ерда жуда ҳам майда, сувда 
судралиб юрган мана шу қисқичпанжалар қандай рангда бўлса, шундай тус олган балиқларни 
кўрди; улар панжалар орасида ва сув оқизаётган хубоб соясида сузиб юришарди. Буларга 
панжалардан чиқадиган заҳар таъсир қилмас эди. Одамларга бўлса, бошқа гап: худди мана 
шунга ўхшаган шилимшиқ ва нофармон панжалар чилвирга ёпишиб олган маҳалларда, чол 


Эрнест Хемингуэй. Чол ва денгиз (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish