4.6 Махсус эътибор: трансчегаравий сув ресурслари
Совет Иттифоқининг парчаланиши ва унинг ўрнида қатор мустақил давлатларнинг пайдо бўлиши билан
сув ресурсларини бошқариш, баҳам кўриш ва муҳофаза қилишнинг илгари ички бўлган кўп масалалари
энди халқаро тус олди. Янги вазият суверен давлатлар орасидаги сувдан фойдаланиш муносабатларни
тартибга солиш масаласига янгича ёндашишни, жумладан хамкорлик учун мувофиқ халқаро ҳуқуқий
асос яратишни тақозо этди. Ўзбекистон трансчегаравий сув масаласида халқаро ҳамкорликка катта
аҳамият беради, чунки, сув ресурслари мавжудлиги маъносида, Ўзбекистон, қуйи оқим мамлакати
бўлиб, юқори оқим мамлакатларига қарам.
Ўзбекистон 1992 Трансчегаравий сув йўллари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда фойдаланиш
бўйича конвенциясига, гарчи унинг сув ва саломатлик, ва фуқаролик жавобгарлик хусусидаги қўшимча
ва ўзгартиришлар ёки қўшимча протоколларига қўшилмаган бўлса-да, 2007 йил аъзо бўлди. Ўша
куннинг ўзида, 2007 йил 4 сентябрь куни шу пайтгача 17 мамлакат қилганиден у 1997 Кемалар
юрмайдиган халқаро сув оқимларидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги конвенциясига қўлишди.
Марказий Осиё сув секторида қуйи оқим сув миқдорига сезиларли таъсир кўрсатадиган ва шунинг
билан экотизимларга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган гидроэлектростанциялар ва бошқа
инфратузилмалар сингари янги лойиҳалар қўшни мамлакатларга билдирилиб, муҳокама этилиши муҳим
аҳамиятга эга. Тўғонлар ва бошқа сув қўрилмалардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш йўлида
минтақавий ҳамкорлик режалаш босқичида бошланади. Иншоотлар ва улар фаолиятининг атроф-
муҳитга таъсирини, жумладан мамлакатлараро таъсирини эрта режалаштириш палласида баҳолаш
замонавий экологик сиёсатда яхши тан олинган жараён бўлиб мамлакатлар орасида яхши қўшничилик
муносабатларнинг муҳим дастлабки шарти ҳисобланади. БМТЕИК Трансчегарави й шароитда атроф
муҳитга таъсирни баҳолаш бундай мулоқот ва ҳамкорлик учун муҳим ҳуқуқий замир бўлиб хизмат
қилиши мумкин.
Трансчегара сув ресурслари бўлинмас табиий тизимни ташкил қилади. Айни пайтда, улар турли
давлатлар орасида “баҳам кўрилади”, ҳар бир давлат ресурснинг ўз ҳудудида жойлашган қисмига
нисбатан суверенитетидек фойдаланади. “Оқилона ва одилона ишлатиш” тамойили трансчегаравий сув
77
ҳуқуқий режимининг фундаментал қоидаси ҳисобланади. Ушбу қоидага биноан бассейндаги ҳар давлат
ўз ҳудудида ушбу бассейн сувидан оқилона ва одилона улуш миқдорида фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
Сув ресурсини одилона баҳам кўриш Марказий Осиёда катта муаммолигича қолмоқда. Икки энг муҳим
дарё, Амударё ва Сирдарё, иккаласи сув таъминоти учун нафақат Ўзбекистонда, балки Қирғизистон,
Тожикистон (бу икки давлат юқори оқим мамлакатларидир), Қозоғистон ва Туркманистонда ҳал
қилувчи аҳамиятга эга. Юқори оқимда сувни ишлатиш қуйи оқимда сувдан фойдаланиш
имкониятларини белгилаб қўйиб, низо ёки ҳамкорлик учун замин яратади.
Шунигдек, ушбу икки дарё Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида бўлинган қуруқлик ичи ҳавза бўлган
Орол денгизига оқиб борадиган энг муҳим сув манбалари ҳисобланади. 2007 йилга келиб Орол денгизи
қисқариб дастлабки сатҳ юзасининг 10 фоизига келди, аввал икки, сўнг уч алоҳида кўл Шимолий Орол
денгизи ва Жанубий Орол денгизи, буниси 2003 йилда яна шарқий ва ғарбий ҳавзаларга ажралиб қетди
(4.1-харита).
Ўшандан бери Қозоғистондаги Шимолий Орол денгизининг йўқолиб бориши бир мунча қайтарилди.
Кўкорол тўғонини тиклаш 2005 йилда якунланиб, сув сатҳи 8 метрга кўтарилди. Шўрлик пасайди ва
энда сувда яна балиқ пайдо бўлди. Иккинчи тўғон қуришни бошлаш 2009 йилга белгиланган.
Ўзбекистонда бундай ижобий ҳодисалар юз бераётгани йўқ. Кўкорол тўғонининг тепасидаги шлюз
ортиқча сувни каттароқ қисми Ўзбекистонда жойлашган Жанубий Орол денгизига оқизиб юборишга
мўлжалланган. Бироқ унинг сатҳ юзи ҳамон қисқариб бормоқда ва ифлосланиш ва ортган шўрлик унинг
табиий флора ва фаунасини хароб қилиб инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатишда давом
этмоқда. Агар Амударёдан қайтмас сув олиш миқдори қисқартирилмаса, вазият ўзгариши кутилмайди.
Мамлакат миқёсида сувталаб пахта етиштиришга камроқ эътибор берилса, бу Орол денгизини тиклаш
учун фойдали бўлар эди.
1993 йилда Орол денгизини тиклашга қаратилган қўшма давлатлараро экологик ва илмий дастурлар ва
лойиҳаларга киришмоқ ва уларни молияламоқ мақсадида Орол денгизини сақлаб қолиш ҳукуматлараро
халқаро жамғарма (ОДХЖ) барпо этилди. 2008 йилда ОДХЖга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош
Ассамблеясида кузатувчи мақоми берилди. Давлатлараро сув мувофиқлаштириш комиссияси (ДСМК)
давлатлараро баргаликда сув манбаларини бошқариш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза
қилишда ҳамкорлик тўғрисидаги битим 1992 йилда имзоланиши билан яратилган ҳукуматлараро
ташкилотдир. ДСМКнинг асосий мақсади коллектив етакчиликни мустаҳкамлаш ва минтақавий
давлатлараро сув бошқаруви, сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишга ва қўшма дастурларни
бажаришга тегишли қарорлар қабул қилиш. ДСМК ҳар иккала бассейн сувини бошқариш масъулиятини
бевосита Совет Социалистик Республикалар Иттифоқининг собиқ Мелиорация ва сув хўжалиги
вазирлигидан олди. ДСМКнинг қарорлари Марказий Осиё мамлакатлари учун мажбурий.
ОДХЖ ва ДСМКнинг иккаласи Орол денгизи масаласи ва унинг иқтисодий ва экология жиҳатларини
кўриб чиқади. Давлат раҳбарлари учрашувларида анча умумий руҳдаги баёнотлар қабул қилишади.
ОДХЖнинг муассис давлатлари раҳбарларининг сўнгги 2009 йил 28 апрелда бўлиб ўтган учрашувида
Орол денгизи билан боғлиқ қийин аҳвол Марказий Осиё билан чекланмайди, деб таъкидланган эди.
Марказий Осиё сув ва энергетика тизимларининг мушкул аҳволи минтақанинг келажак иқтисодий
ривожланиши, шунингдек, экологик ва ижтимоий барқарорликка таҳдид солмоқда.
Орол денгизи шароити яхшилаш учун, масалан, Глобал экологик жамғарма, ТАСИС, Жаҳон Банки ва
алоҳида донорлар шафелигида қатор лойиҳалар маблағ билан таъминланди. Бироқ, Ўзбекистонда Орол
денгизи бассейнининг аҳволи тобора ёмонлашиб бораётган вазиятда институциявий тадбирлар, қабул
қилинган сиёсат ва қонун ҳужжатлари, шунингдек, бажарилган лойиҳалар ҳанузгача яхшиланишга олиб
келмади ва исталган натижаларга эришишдан йироқ, деган хулоса чиқариш мумкин.
78
Do'stlaringiz bilan baham: |