Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet338/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   334   335   336   337   338   339   340   341   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Ўзбекистон Республикасида чўлланишга қарши кураш бўйича Миллий чора тадбирлар дастури. 
Т., 1999. 
2. Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан 
фойдаланишнинг ҳолати тўғрисида Миллий Маъруза. Т., Chinor Enk, 2006. 
3. Ашурметов О.А., Рахимова Т.Т., Рахимова А.Т., Ҳикматов Ш.Х. Экология. Т., Chinor Enk, 2008. 
4. Иккинчи экологик фаолият самарадорлиги шарҳи. Ўзбекистон.Бирлашган Миллатлар 
Ташкилоти, Нью-Йорк ва Женева, 2010. 
5. Экология хабарномаси. Т., №6, №9, 2006. 
 
ҒАРБИЙ ТЯНЬ-ШАНДА ЗИРК ТУРКУМИНИНГ ГЕНЕТИК РЕСУРСЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ 
 
Чоршанбиев Ф. М. 
Тошкент давлат аграр университети 
Зиркдошлар-Berberidacеaе Torr.et. Cray. оиласига киритилган Berberis L. туркумини илмий 
номланиши ва зирк турлари систематикасини ишлаб чикиш К.Линней (1753) номи билан боғлиқ. У илк 
бор ушбу туркумга 2 зирк -оддий зирк ( Berberis vulgaris L.) ва крит зирки (Berberis сretica L.) турларини 
киритган. ХVIII асрда туркумда 5 та зирк тури фанда маълум бўлган бўлса, ХIХ асрда 150 дан ортиқ зирк 
турлари илмий номланди ва Berberis L. туркумига киритилди [1, 2]. 
В.И.Запрягаева [3] маълумотларига кўра, Помир-Олойда 6 та зирк тури табиий тарқалган. К. 
Арифхонов [1] томонидан Марказий Осиёда тарқалган 7 та зирк турлари хақида илмий маълумотлар 
келтирилади. 
Кўриниб турибдики, Марказий Осиёда табиий тарқалган зирк турлари сони ҳакида ягона фикр 
мавжуд эмас. Бизнинг тадқиқотларимиз Марказий Осиёда 8 та, хусусан, Ўзбекистон ҳудудида 3 та зирк 
тури табиий тарқалганлигини кўрсатди. Марказий Осиёда тарқалган ушбу 8 та зирк турлари баргини 
тўкувчи зирклар ҳисобланиб, улар асосан тоғли, тоғолди ҳудудларда ўсади. Улар орасида кенг тарқалган 
тур-қорақанд зирк (B.oblоnga Rgl.) ҳисобланиб, у Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон 
республикалари ҳудудида кўплаб табиий зиркзорлар вужудга келтирган. Ушбу зирк тури Эдуард Регель 
(Е. Regel 1877) томонидан илк бор қора зиркнинг (B. heteropoda Schrenk.) кенг тарқалган муҳим шакли-
В.heteropoda Schrenk var. oblоnga Rgl. сифатида ажратилди. Кейинчалик систематик Шнайдер (Schneider 
1905) Туркистонда кенг таркалган ушбу зиркни алоҳида тур эканлигини қайд этди [2]. 
Ушбу зирк тури денгиз сатҳидан1300-2800м баландликларда бўйи 3-5м га етадиган кўп танали 
йирик бута кўринишида ўсади. Барглари юпқа, тухумсимон, тескари тухумсимон ва эллипс шаклларига 
эга, узунлиги 2-6 см, қирралари текис ёки тишли, устки томони тўқ яшил, остки қисми яшил рангда. 
Новдалари юмалоқ, янги 1-2 йиллик новдалари қизғиш, кўп йиллик новдалари кул ранг пўстлоқ билан 
қопланган. Новдаларида якка ва уч бўлакли тиканлари бўлиб, узунлиги 0,5-1,5 см, ўртадаги тикани доимо 
ёнлама тиканлардан узун бўлиши кузатилади. Гул шодаси мураккаб, кўп гулли 10-30 (50) донагача 


343
гуллари бўлиб, уларнинг ҳар бири 1 см гача диаметрга эга бўлиб, сариқ-лимон рангдаги 6 та 
гулбаргларидан иборат.
Май ойида гуллаб, сентябрда мевалари пишиб етилади, мевалари тўқ қизил, тўлиқ пишиб етилгач, 
қора-кўк рангли резавор меваларга айланади. Мевалари билинар-билинмас оқ ғубор билан қопланади. 
Резавор мевалари ҳам шода-шода бўлиб етилади, ҳар бир шодасида 8-25 та резавор мевалари бўлиб, 
уларнинг оғирлиги 0,17-0,25 г, узунлиги 9,7-10,4 мм, диаметри 4,5-5,6 мм, шакли -чўзинчоқ эллиптик. 
Резавор меваси 2 уруғли, уруғи чўзинчоқ, жигар рангда, ялтироқ. мустаҳкам қобиққа эгадир. Уруғ 
оғирлиги 0,01-0,04 г, узунлиги 5,1-6,2 мм, диаметри 2,1-2,8 мм. 1000 та уруғ оғирлиги 13-16 г атрофида. 1 
кг да 51-52 минг дона уруғи бўлади. Ушбу зиркнинг табиатда спонтан ҳолда юзага келган йирик мевали 
дурагайлари учраб туради, уларнинг 100 донаси мевалари оғирлиги 38-45 грамм бўлиши қайд этилган. 
Қорақанд зирк ареали Ғарбий Тянь-Шань ва Помир-Олой билан чегараланган, бу тур Писком, 
Угом, Чотқол, Қоржантов, Қурама, Туркистон, Ҳисор, Зарафшон тизмаларида, Марказий Тянь-
Шанда,Фарғона ва Олой тизмаларида ўсади. 
Қизил зирк – Berberis integgerima Bge илк бор Бунге (Bungе 1843 ) томонида алоҳида тур сифатида 
ажратилган ва туркумга киритилган. Табиатда 4 метргача ўсувчи кўп танали йирик бута. Гуллари 0,3-0,9 
см диаметрли, гул банди 1,0-1,2 см узунликда. Гулбарглари бир хил, сариқ рангда, 6 дона. Битта гул 
шодасида 17-24 дона резавор мева шаклланади ва улар сентябрь ойида тўқ қизил рангда пишиб етилади. 
Меваси узунлиги 9-10 мм, диаметри 4,2-6,0 мм, оғирлиги 0,16-0,22 г. Меваси шакли чўзинчоқ 
эллиптик, баъзан тухумсимон кўринишга эга. Резавор меваси 1-2 уруғли, уруғлари чўзинчоқ, жигар рангда 
бўлиб, узунлиги 5,2-7,2 мм, диаметри 2,3-3,5 мм, оғирлиги 0,01-0,03 г. 1000 дона уруғи оғирлиги15-16 г 
атрофида. 1 кг да 65-66 минг дона уруғи бўлади. Бу тур Помирда Панж, Ванч, Ягноб дарёлари 
водийларида, Дарвоз, Ҳисор, Туркистон, Зарафшон тоғ тизмаларида, Ғарбий Тянь-Шанда, Писком, Угом, 
Қоржантов тоғ тизмаларида учрайди. Марказий Осиёдан ташқарида Эроннинг тоғли қисмида, Жунғор ва 
Қашғар тоғларида хам учраб туради. 
Тангасимон зирк – Berberis nummularia Bge. 1843 йилда Бунге (Bunge 1843) томонидан илк бор 
туркумига киритилган. Баландлиги 3-4 м, кўп танали бута. Барглари этли, тухумсимон, узунлиги 2,8-3,5 
см, эни 1,7-1,8 см.Новдалари 3-4 см диаметрга эга бўлиб, 2-3 см узунликдаги тиканлар билан қопланган. 
Гул шодаси 15-25 дона гуллардан иборат бўлиб, гуллари 0,8-0,9 диаметрли, гулбарглари 6 та, сариқ 
рангли. 
Мевалари пушти қизил, шода-шода бўлиб, сентябрь охирида етилади. Бир мева шодасида 24-38 та 
шарсимон резавор мевалари етилади. Битта меваси диаметри 5,9-6,8 мм, оғирлиги 0,09-0,13 г бўлиб, 
уларда 1-3 тагача уруғи учрайди. Уруғлари оч-жигар рангли, майда, узунлиги 4,5-5,0 мм, диаметри 3,0-3,5 
мм, оғирлиги 0,01-0,02 граммни ташкил этади. 1000 та уруғ оғирлиги 7-8 г.1 кг уруғида улар сони 131-132 
минг дона бўлади. Ушбу тур мевалари етилганда жуда манзарали кўринишга эга бўлади, ёрқин қизил-
пушти, қизил рангдаги мевалари билан қопланган бута, тоғ ёнбағирларида узоқдан кўзга ташланиб туради 
ва узоқ вақт бутада тўкилмай сақланади. Ушбу тур ареали Тянь-Шань, Помир-Олойни қамраб олган. 
Марказий Осиёдан ташқари Эроннинг тоғли ҳудудларида учрайди.
2012 йилда Бурчмулло ўрмон хўжалиги ҳудудида зирк ўсимлигининг генетик ресурсларини 
ўрганиш ва истиқболли шаклларини танлаш ишлари ўтказилди. Тадқиқот ишлари натижасида зиркнинг 
қимматли хўжалик-биологик белгиларига кўра 10 та плюсли буталари танланди.Ушбу танланган 
буталарнинг мевалари йирик, серҳосил, 100 дона меваларининг оғирлиги 24-41 грамм атрофида. 
Танланган зирк меваларини морфологик ва биокимёвий ўрганиш оқибатида улар орасидан 
Сижжак-1, Чимган-7, Чимган-8, Сижжак-10 каби шакллари истиқболли шакллар сифатидан ажратилди. 
Чимган-7 шаклининг 100 дона меваларини оғирлиги 24,8 г, Чимган-8 шаклининг 100 дона меваларининг 
оғирлиги 30,1 г, ва Сижжак-10 шаклининг 100 дона меваларини оғирлиги 41,5 г келади. Ушбу истиқболли 
шакллардан келажакда вегетатив кўпайтириш орқали клонлар олинади ва уларни селекцион мақсадларда 
ўрганиш давом эттирилади. 
Умуман олганда зирк турлари қимматли ўсимликлар ҳисобланиб, кейинги йилларда уларга 
қизиқиш ортмоқда. Мевалари доривор ва зиравор сифатида кенг қўлланилади. Зирк турлари ёнлама 
ривожланувчи илдизлари билан тоғ ёнбағирларида тупроқ ювилишини олдини олади, тошлоқ ва эрозияга 
учраган тоғ ёнбағирларида бемалол ўсади. Зирк турлари маҳаллий аҳоли томонидан меваси ва илдизи 
учун фойдаланиб келинган. Улар манзарали бута сифатида ҳам кўкаламзорлаштиришда экилади. 
Мевалари биологик фаол моддаларга ва витаминларга бой, шу сабабли ҳам илмий тиббиётда қон 
тўхтатувчи ва қон босимини туширувчи восита сифатида қўлланилмоқда. Кейинги йилларда В. oblonga, B. 
heteropoda, B.integgerima, B. nummularia каби қимматли зирк турларини доривор бута сифатида саноат 
плантацияларида ўстириш борасида илмий изланишлар кўлами ортмоқда. 
Хулоса қилиб, шуни таъкидлаш лозимки Марказий Осиё республикаларида тарқалган 8 та зирк 
турининг (B.oblonga, B.heteropoda, B.integgerima, B.nummularia, B.sibirica, B.kaschgarica, B.crataegina, 
B.densiflora) 3 таси (B.oblonga, B.integgerima, B.nummularia) Ўзбекистон флорасида учраши ва улар асосан 
тоғли худудларда табиий холда тарқалганлигини қайд этиш мумкин. Ушбу зирк турлари тоғ олди ва ўрта 


344
тоғли минтақаларда тарқалган бўлиб, уларнинг генофондини янада кенгроқ ўрганиш, истиқболи турлари 
ва шаклларини маданийлаштириш, улар асосида плантациялар барпо этиш ва ўстириш агротехникасини 
ишлаб чикиш муҳим халқ хўжалигига молик ишлар ҳисобланади. 
Адабиётлар: 
1. Арифханов К.Т. Славкина Т.И. Виды рода Berberis L – интродуцированные Ботаническим 
садом АН УзССР.//Дендрология Узбекистана. Ташкент. Изд-во ФАН АН УзССР 1981. С.3-170. 
2. Бердиев Э.Т. Хошимов Х.Х. Кора зирк – истикболли ўрмон мелиоратив ва доривор ўсимлик// 
Защитное лесоразведение аридной зоны Узбекистана: Труды УзНИИЛХ. Ташкент,1994 – С.115-120 
3. Запрягаева В.И. Дикорастущие плодовые Таджикистана–М.: Л.: Наука, 1964–695 с. 

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   334   335   336   337   338   339   340   341   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish