ҚРИМ ВА ЭЛДОР ҚАРАҒАЙИНИНГ БИОЛОГИК, ЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА
КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ
Эшонқулов Ш., Бердиев Э.Т., Турдиев С.А., Баҳромов Ғ.
Тошкент давлат аграр университети
Қарағай туркуми (Pinus) вакиллари қарағайдошлар оиласига (Pinaceae) мансуб бўлиб, унга 100 дан
ортиқ турлар киради. Уларнинг 12 та тури МДҲ давлатлари ҳудудида тарқалган. Қарағайларнинг 5 та
тури – пицунда, элдор, мелова, могиль ва европа қарағайлари “Қизил китобига” киритилган камёб турлар
ҳисобланадилар.
Қарағайлар тик ўсувчи доим яшил дарахтлар бўлиб табиий шароитларда бўйлари 20-50 м ҳаттоки
75 м баландликкача кўтарилади, танасининг диаметри 2-4 м келади. Қарағай дарахти ўрмонда тик ўсувчи
танаси билан ажралиб туради. Қарағай дарахтлари ўрмон шароитларида қалин ўсади ва яшаш учун
кураш-рақобат натижасида улар тик қоматли дарахтлар кўринишида етиладилар, шох-шаббалари фақат
дарахт тансининг энг устки қисмида бўлади [2].
Нинабаргларининг узунлиги 2-30 см баъзи турларда 45 см гача етади. Қарағай нинабарглари
новдаларида 3-6 йил сақланиб турадилар сўнгра тўкилиб, янги нинабарглар билан доимий равишда
алмашиниб турадилар.Шу сабабли ҳам қарағай дарахти йил мобайнида доимяшил ҳолатда сақланади.
Оталик қуббалари шу йил чиққан новдалар асосида зич тўпланган бўлиб, оналик қуббалари эса шу йилги
новдаларни учида ёки ёнларида якка ёки гуруҳ бўлиб жойлашади. Қубба устидаги тангачалари
ромбасимон, ялтироқ, қўнғир-сарғиш рангда бўлади. Қуббалари иккинчи ёки учинчи йили пишиб етилади.
Баъзи қарағай уруғларини 1600 донаси 1 кг келса, Корея қарағайининг 200 дона уруғи, Сибирь
қарағайининг 400 дона уруғи, ер бағирлаб ўсувчи қарағайларнинг 10-15 минг дона уруғи 1 кг келади.
Қуббаларнинг катталиги 2,5-13 см узунликда, эни 2,5 см келади. Марказий Осиёнинг қуруқ иссиқ
иқлимида энг муваффақиятли интродукция қилинган қарағай тури бу – қрим ёки Паллас қарағайидир
(Pinus Pallasiana). Қарағай турлари асосан шимолий ярим шарнинг мўътадил иқлим зонасида кенг
тарқалган, улар асосан намсевар, совуққа чидамли, мўътадил иқлимни хуш кўрувчи ва иссиқни унча
ёқтирмайдиган дарахт турлари ҳисобланадилар.Қарағай туркумининг энг жанубий минтақаларда ўсишга
мослашган турлари – бу қрим ва элдор қарағайлари ҳисобланадилар.. Нинабарглилар дарахт турларини,
шу жумладан қарағай турларини Ўзбекистоннинг маҳаллий шароитларига мослаштириш ва интродукция
қилиш ишлари XΙX аср охирларидан бошланган.
Қрим қарағайи баъзан Паллас қарағайи деб ҳам номланади. Дарахтларнинг бўйи 15 метрдан 40
метргача кўтарилади танасининг эни 50-60 см. Бу дарахт 200-300 йил, қулай шароитларда ҳаттоки 500
йилдан ортиқ ҳам яшайди. Танаси тик келишган бўлиб, яхши шохлайди. Садасининг кўриниши ўзгариб
туради, яъни ёш дарахтлар пирамидасимон, кейинчалик тухумсимон, балоғатга етган дарахтларда
соябонсимон кўринишга эга бўлади. Дарахт танасининг қобиқлари қалин, тим қўнғир, баъзан қора,
қобиқлари ёрилган бўлади. Қрим қарағайининг ёғочи қаттиқ оғир, майда қатламли, елимли ва узоқ
вақтгача бузилмайди. Шу сабабли ҳам унинг ёғочи кемасозликда, сувости иншоотлари қурилишида,
қудуқларда, сернам ерларда қуриладиган иморатларда ишлатилади. Қрим ярим ороли соҳилларида XΙΙ-
XΙΙΙ асрларда қурилган биноларда ушбу қарағай харилари ҳозиргача яхши сакланиб турибди.
Қрим қарағайининг ватани Қрим ярим ороли бўлиб, у ердан ташқари бу қарағай тури Ғарбий
Кавказ ортида, Шимолий Ғарбий Анатолияда, Крит ва Кипр оролларида, Болқон ярим оролининг шарқий
қисмида ҳамда Қора денгизнинг шарқий ва Эгей денгизи соҳилларида табиий ҳолда ўсади.
Унинг юқори бонитетли қалин ўрмонлари денгиз сатҳидан 700-800 метр баландликларда кўплаб
қайд этилган.
Марказий Осиёда, шу жумладан – Ўзбекистонда ушбу қарағай тури XΙX-аср охирларида
маданийлаштирилди. Бу дарахтлар дастлаб Тошкент ва Самарқандда кўплаб экилган, шу сабабли бу
дарахт турининг ушбу шаҳарларда 100 ёшга кирган нусхалари ҳозирда ҳам яхши ўсиб турибди.
Қрим қарағайи Чотқол тоғ тизмаларининг ғарбий этакларида, Суқоқсой ҳавзасида, Чирчиқ ўрмон
хўжалигида, Оқтошда, Самарқанд вилоятининг Омон-қўтон ўрмон бўлимида 1889 йилдан буён экилиб
345
келинган нусхалари ҳозиргача яхши сақлаиб турибди. Улар асосан 1000-1500 м денгиз сатҳидан
баландликларда яхши ўсади, тез ҳосилга киради ва табиий кўпайиши қайд этилади. УзФанлар
Академиясининш Ботаника боғи шароитларида қрим қарағайини ўстириш шуни кўрсатдики, қрим
қарағайи Ўзбекистонда касалликка, зараркунандаларга ҳамда қуруқ-иссиқ иқлимга чидамли тур эканлиги
маълум бўлди. Қрим қарағайи кучли фитонцидлик хусусиятларига ҳам эгадир.
Ўзбекистон ҳудудида ҳозирги пайтда 170 га яқин бир асрлик Қрим қарағайи дарахти бўлиб, улар
давлат муҳофазасига олинган. Бундай дарахтлар Тошкент, Самарқанд, Қўқон шаҳарларида 100-110 йилдан
буён ўсиб турибди.Кейинги пайтларда Ўзбекистон шаҳарларини, тоғларини кўкаламзорлаштиришда қрим
қарағайидан кенг фойдаланилмоқда. Қрим қарағайи қурғоқчиликка чидамли, тез ўсувчи ва манзарали,
юқори санитар-гигиеник хусусиятларга ва ўрмон мелиоратив аҳамиятга эга.
Х.А. Азимов, Т.И. Славкина, Т.В. Есипова [1, 2] маълумотларига кўра 6-7 ёшларида қрим
қарағайида, интесив ўсиш кузатилади. Чотқол тоғ ўрмон тажриба станциясида ҳам қрим қарағайининг
янги шароитларга мослашган дарахтлари кўпдир. Республикамизда кўкаламзорлаштириш соҳасида
иккинчи кенг тарқалган қарағай тури – элдор қарағайи бўлиб, бу нинабаргли дарахт тури ўзига хос
манзарали дарахт бўлиб, Грузия билан Озарбайжон давлатлари ўртасидаги Эльдор даштида кичик
ўрмонларни ҳосил қилиб табиий ҳолда ўсади. Кейинги йилларда Грузия, Озарбайжон Туркманистон
шаҳарларида кўкаламзорлаштириш мақсадларида кўплаб экила бошланди. Тошкент шаҳрида ҳам Эльдор
қарағайи дарахтлари тобора кўпаймоқда. Табиий шароитларда бу дарахт 14-20 метр баландликкача ўсиб,
тана диаметри 55-60 см келади.Бу қарағай тури тез ўсиши билан ажралиб туради.
Уруғларини униш кўрсаткичи 75-80%. Ушбу қарағай қурғоқчиликка чидамли тур
ҳисобланади,лекин совуққа чидамсиз, -25-27
0
С гача чидайди, баъзан -20С бир йиллик новдаларини
зарарланиши кузатилади. Бу қарағай турини Марказий Осиёга кириб келиши ва тарқалиши қуйидагича
содир бўлган6:Кавказ орқали Маккадан хаж сафаридан уйларига қайтаётган мусулмонлар ушбу қарағай
уруғларини териб, ўз қишлоқларида, яъни Жанубий Тожикистонда экиб кўкартирганлар. Ҳозирги даврда
ушбу қишлоқда бўйи 27 метргача бўлган, ёши 100 йилдан ошган кичик қарағайзорлар мавжуд.
Элдор қарағайи қуруқ ҳавога ва тупроққа, ёзги баланд ҳароратга, кучли шамолларга чидамли. У
ҳар хил майда тошли, қумли, оҳакли, тузли тупроқларда ҳам бемалол ўсади. Тошкент шароитларида 10-20
ёшли элдор қарағайи дарахтларининг баландлиги 9-11 метр баландликда бўлиб, кенг пирамидасимон шох-
шаббага эга, газлар ва чангга чидамли ҳисобланадилар. Ушбу қарағай турини асосан Ўзбекистоннинг
жанубий районларида тоғолди адирларида ва текисликларида экиш тавсия этилган.
Сурхондарё вилоятининг Денов илмий-селекция станциясида элдор қарағайининг 40-50 ёшли
йирик дарахтлари бор, уларнинг 11-13 метр баландликка эга бўлиб, тана диаметри 60-65 см келади.
Республикамизда жами 65 га яқин бир асрлик ёшли элдор қарағайи дарахтлари муҳофаза
қилинади. Ҳозирги вақтда Боку шаҳри ва унинг атрофида элдор қарағайининг 1,5 млн дан ортиқ дарахти
кўкаламзорлаштириш мақсадларида экилган. Тбилиси шаҳрини кўкаламзорлаштиришда барпо этилган
дарахтзорларнитнг 30% элдор қарағайи ҳисобланади, уларнинг жами майдони 10 минг гектарга тенг.
Ашхобод шаҳрини атрофида элдор қарағайидан иборат яшил маданий ўрмонлар барпо этилган.
Қрим қарағайининг қуббаси 10 см узунликда, 4-6 см кенгликда тухумсимон бўлади. Элдор
қарағайининг қуббаси 5-8,5 см узунликда, 3-5,5 см диаметрга эга. Бу қарағай турларининг қуббалари 2 чи
йили, яъни гуллагандан сўнг 20-22 ҳафтадан сўнг етилади. Қрим қарағайининг уруғлари 5-7 мм узунликда
бўлиб, 2,5 см узунликдаги қанотчалари мавжуд. Қуббалардан уруғ чиқиши 3-4 % ни ташкил этади. Ҳар
йили ҳосил беради. 1000 та уруғларининг оғирлиги 22-20 г. Уларни қопқоғи яхши ёпиладиган герметик
идишларда 3-4 йил сақлаш мумкин. Уруғларини униш кўрсаткичи 25 %.
Эльдор қарағайининг уруғлари ҳам қанотчали бўлиб, 27-33 мм узунликда, оч-жигарранг, 2-3 йил
сақланади шундан униш қобилияти пасаяди., 1000 дона уруғларининг оғирлиги 55-65 г. Қарағай уруғлари
тиним даврига эга эмас, шу сабабли ҳам уларни экишга тайёрлаш қийинчиликсиз амалга оширилади:
Уруғлари қишнинг охирида10-12 кун стратификация қилинади, ёки экишдан олдин 1 сутка сувда
ивитилади. Уруғларни баҳорда экиш, кузги экишга қараганда яхши натижалар беради. Қарағай
уруғларини экиш учун қумли, қумоқ тупроқлар энг қулай ҳисобланади. Уруғлар 15-20 см қилиб
кўтарилган пушталарга экилади, яъни улар суғорилганда сув остига қолиши ярамайди. Уруғ экиш меъёри
3-4 г/м, уруғ экиш чуқурлиги 2 см. Уруғлар экилгандан сўнг пушта усти ёғоч қириндиси (опилка) билан 2-
3 см қалинликда қопланади, бу агротехник тадбир ерни қатқалоқ бўлишидан, тупроқда намни яхши
сақланиши ва уруғларни бир текисда унишини таъминлайди. Мульча қатлами ниҳоллар униб чиққандан
кейин ҳам кузгача сақланади. Ниҳоллари 7-8 уруғ паллали. Уруғпаллалари узунлиги 20-40 мм, ва 1,5 мм
қалинликда, оч яшил, кумушсимон ғуборли, кундаланг кесими уч бурчакли. Биринчи нинабарги 5-10 мм
узунликда ва 0,8-1,1 мм кенгликда, нозик, ўткир учли.
Биринчи нинабарглари уруғпаллалар устида тўплам бўлиб ўсиб чиқади. Шундан сўнг биринчи
новдаси (асосий) ўса бошлайди ва бу жараён кузги совуқларгача давом этади. Уруғпаллалари августда ёки
қиш мавсумида қуриб тушиб кетади.
346
Ўсиш даврида илдиз тизими ҳам шаклланади. Асосий илдизи ниҳолнинг 20 кунлигида 18-19 см
узунликка эга бўлади ва ёнлама илдизчалари ҳам ўсади. Илдизи оқ-сариқ рангда бўлиб, август ойига
бориб, асосий илдиз ўсиши секинлашади, лекин ёнлама илдизлари ўсишда давом этади. Вегетация
охирида илдизлари 30-35 см узунликка эга бўлади, ер устки қисми 8-9 см баландликка эга бўлади.
Ниҳолларни сақланиши паст - 15-20 %ни ташкил этади. Иккинчи йили март-апрел ойида новда ўсиши
бошланади, у новдада ювенил нинабарглар пайдо бўлиши билан кузатилади. Баландликка ўсиш 65-70 кун
давом этади. Қрим қарағайи секин ўсади, 5 ёшидан бошлаб йиллик ўсиши 30-40 смга етади, 10-11 ёшда
йиллик ўсиш 1 метрни ташкил этади.
Элдор қарағайининг 2 ёшли ниҳоллари 40-45 см ли ўқ илдизига эга бўлиб яхши шаклланган
ёнлама илдизларига эга бўлади. 4 ёшида илдизи 85 см ва ундан узун бўлиши кузатилади. Бу даврда
йиллик ўсиш 45-98 см ни ташкил этади. 6-7 ёшидан бошлаб, йиллик ўсиш 180-250 см ни ташкил этади.
Қрим қарағайи эльдор қарағайига қараганда совуққа чидамли бўлади.
Шундай қилиб бу қарағай турлари Республикамизда энг муваффақиятли интродукция қилинган
қарағай турлари ҳисобланиб, уларни кўкаламзорлаштириш ва ўрмон хўжалиги соҳаларида кенгроқ
фойдаланиш имкониятларини яратиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |