Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet305/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Туланов А.А.
1
, Кушанов Ф.Н.
1
, Дарманов М.М
1
, Нурбеков Х.А.
2
, ЗиядуллаевЗ.Ф.
2
,
Абдурахмонов И.Ю.
1
 
1
ЎзРФА, ҚваСХВ, Ўзпахтасаноат уюшмаси қошидаги,Геномика ва биоинформатика маркази (ГваБМ) 
2
Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институти (ҚашБДЭСУ 
ИТИ) 
 
Замбуруғли касалликлар ғалла экинларининг ҳосилдорлиги ва сифатини пасайтирувчи асосий 
омилларидан бири бўлиб ҳисобланади. Марказий Осиёда буғдой ўсимлиги асосан, сариқ занг (Puccinia 
striiformis f. sp. tritisi) ва қўнғир занг (P. Reconditа f. sp. tritici) касалликлари билан кўпроқ зарарланади. 
Замбуруғли касалликлар буғдой ўсимликларида ҳосилнинг 30% игача, баъзан эса 80 %игача 
йўқотилишига олиб келади [3]. 
Республикамиз буғдой далаларида эса буғдойнинг сариқ занг касаллиги охирги ўн йилликда 
кескин тарзда кучайди. Чунки ўтган асрнинг 60-йилларидан 2000 йилларга қадар 50 йил давомида 4 
маротабагина содир бўлган сариқ занг эпидемияси 1999-2011 йиллар мабойнидаги 12 йил ичида 5 
маротаба кучли эпидемия тарзида тарқалди [2, 6, 7]. Дунёнинг машхур занг фитопатолог олимлари ва 
генетикларининг охирги йиллардаги тадқиқотларига кўра занг касалликларини келтириб чиқарадиган 
патоген популяциясидаги вирулентлик хусусияти хилма хиллигининг энг юқори даражаси Ғарбий Хитой, 
Кавказ ва Марказий Осиё ҳудудларидан олинган занг замбуруғи намуналаридан топилган.[9,11,12] 
Сариқ 
занг 
касаллигини 
қўзқатувчиси 
Basidiomycetes 
синфига 
Sclerobasiomyceridae 
(телиомицедлар) кичик синфининг Uredinales тартибига кирувчи Puccinia авлодининг Puccinia striformis 
тури ҳар хил форма турлари (f.sp) касаллантиради. Занг замбуруғлари тўлиқ ёки нотўлиқ цикл бўйича 
ривожланади.Ушбу авлод замбуруғининг ривожланиш цикли мураккаб бўлиб, улар бир вақтнинг ўзида 
хам жинсий ва хам жинссиз кўпая олади. Мисол учун яшил тўқима мавжуд бўлган буғдой далаларида 
ҳосил бўлган урединиоспора яшил баргга тушгач қулай об-ҳаво шароитида 12-14 кунда яна янги 
урединиоспораларни ҳосил қилаверади ва шу тарзда жинссиз кўпаяверади. Касалликнинг тўлиқ жинсий 
ривожланиш цикли 5 хил спораларни, яъни: 0-спермацияли спермогоний, I –эцидиоспорали эцидий, II-
урединиоспорали урединиопустила, III-телиоспорали телиопустила, IV-базидияспорали базидияларни 
ҳосил қилади [3,4,5]. 
Хусусан, замбуруғли касалликлар ичида сариқ занг (Puccinia striiformis f. sp. Tritici)ҳамда қўнғир 
занг(Puccinia triticina) касалликлари келтирадиганзарар мамлакатимиз дончилик соҳасида жиддий 
муаммо бўлиб қолмоқда.Бугунги кунда дунё олимлари томонидан ушбу касалликларга қарши бир неча 
турдаги кимёвий препаратлар яратилган бўлиб, ишлаб чиқаришда қўлланилмоқда. Бироқ касаллик ва 
зараркунандаларга қарши курашишда қўлланиладиган кимёвий препаратлар бир мунча қимматлилиги 
ҳамда уларнинг инсон соғлигига, атроф-муҳитга жиддий зарар етказиши сабабли, касаллик ва 
зараркунандаларга чидамли навларни яратиш ҳам иқтисодий ҳам экологик жиҳатдан юқори самара 
беради.Бу борада эса молекуляр маркерлар ёрдамида тез фурсатда ва ўта аниқликда чидамлилик 
генлари/локусларини идентификация қилиш ва шунинг асосида бошланғич манбаларни топиш имконияти 
мавжуддир.
Молекуляр маркерлардан ўсимликлар селекциясида фойдаланишни 1923 йилда Америкалик олим 
Сакс таклиф қилган. 1970 йиллардаги генларни клонлаш технологияси бир қатор янги турдаги маркерлар 
яратилишига олиб келди. Хозирги кунда турли қишлоқ хўжалик экинлари учун бир неча ўн минглаб ДНК 
асосидаги молекуляр маркерлар яратилган яратилган бўлиб бу маркерлар асосида эса МАС технологияси 
селекцион жараёнларга кенг тадбиқ қилинмоқда. “Маркерларга Асосланган Селекция” (МАС) бу бирор 
белгининг ўсимлик геномидаги қандайдир молекулага яъни молекуляр маркерга қараб танлаб олиш 
асосодаги селекциядир[1]. 
Мазкур тадқиқотларда сариқ ҳамда қўнғир занг касаллигига чидамлилик генлари/локусларини ДНК 
маркерлари ёрдамида карталаштириш ишлари кўзда тутилган. ҚашБДЭСУ ИТИ да мувжуд буғдой 
коллекциясидан бир-биридан занг касалликларига чидамлилик бўйича фарқланувчи 21 та нав намуналари 
танлаб олинди. Танлаб олинган навлардан Жайхун нави қолган 20 та нав билан чатиштирилиб натижада 
20 та дурагай комбинация яратилди. Чатиштириш схемасига кўра Жайхун нави фақат ота ўсимлик 


303
сифатида, қолганлари эса она ўсимликлар сифатида фойдаланилди. Келгусида ушбу 20 та 
комбинациянинг ҳар биридан 200 тадан (жами 4000 та) рекомбинант инбред линиялар (РИЛ) олиш кўзда 
тутилган. Карталаштиришнинг бу усули уяли ассоциатив карталаштириш деб ҳам юритилади. Бу усул 
ёрдамида камёб аллеллар частотасининг минималашишига эришилади ва бу ассоциатив карталаштириш 
имкониятини янада оширади. Ота-она сифатида фойдаланилган намуналар ўртасида полиморфизмни 
аниқлаш мақсадида 21 та нав BARC, WMC, WMS ДНК маркерлар коллекцияларидан танлаб олинган 
праймерлар ёрдамида ПЗР (Полимераза занжир реакцияси) усулида скрининг қилинди. Бунинг учун энг 
аввало 22 та нав намуналаридан ўсимлик тўқималари (барглар) йиғиб олиниб СТАВ 
(Цетилтриметиламмониум бромид) усулида ДНК ажратилди. Геном ДНК си ажратилган 22 та нав 48 та 
SSR маркерлар ёрдамида ўрганилганда ўртача 20 га яқин маркер ҳар бир комбинацияга тегишли ота-она 
намуналари ўртасида ўзаро полиморфизм мавжудлигини намоён этди. Келгусида бундай полиморфик 
маркерлар билан ҳар бир комбинация бўйича яратилган РИ (рекомбинант инбред) линиялар скрининг 
қилинади ва генотип ва фенотип маълумотлар асосида МБЛ (миқдорий белгилар локуслари) 
карталаштирилади.  

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish