269
орасидаги дурагайлар F
1
ўсимликларида 2:1 нисбатда ажралиш бериши қайд қилинди. Бунда паст бўйлик
ўсимликлар кейинги авлодда ҳам яна шу нисбатда ажралиш бериб, паст бўйликликни назорат қилувчи
генлар бўйича гетерозигот ҳолда эканлигини кўрсатди. Карлик шакли тизмаларидан бирини тадқиқот
қилган М.А.Абзалов ва бошқ.[6] ушбу тизимда паст бўйликликни назорат қилувчи Let
dw
билан
белгиланган летал ген борлиги ҳақида хулоса қилишган. Карлик шаклидаги паст бўйлилик белгиси билан
Н-0,13 и В-0,18 оқсил маркерлари орасидаги генетик боғликликни ўрганиш мақсадида Карлик ғўзасини
билан
G.barbadense L. турининг Ижод ва С-6037 навлари иштирокида реципрок дурагайлар олинди. Н-
0,13 и В-0,18 оқсил маркерлари бўйича ғўзанинг изоген тизимларини ажратиш мақсадида реципрок
дурагай усимликларни гетерозигота холатидагидан уруғлар олиниб кейинги авлод учун экилди.
Оқсилларни электрофорез қилиш учун ажратиш, тайёрлаш ва электрофорез усули олдинги нашр этилган
ишларда кўрсатилган[3]. Олинган натижаларга хи-квадрат усулида[7] математик ишлов берилди.
Олинган натижалар ва уларни тахлили. Н-0,13 ва В-0,18 оқсил маркерлари ва ғўзанинг Карлик
шаклидаги паст бўйлилик белгиси орасидаги боғликликни ўрганиш максадида Карлик х Ижод ва Ижод х
Карлик реципрок дурагайлари олинди. F
1
ва F
2
ўсимликлар ўрганилганда улар орасида Карлик шаклига
хос паст бўйлилик белгиси номоён бўлмади. Худди шундай натижа узун буйлик С-6037 нави иштирокида
олинган Карлик х С-6037 ва С-6037 х Карлик реципрок дурагайларида ҳам кузатилди, ваҳоланки Қизил
баргли акала х Карлик ва Карлик х Қизил баргли акала комбинацияларда 2:1 нисбатдаги ажралиш қайд
қилинди. Бу натижадан
шундай хулосага келиш мумкинки, паст бўйлиликни назорат қилувчи ген
G.hirsutum L. турида фаол ҳолатда ишлайди,
G.barbadense L. турида эса нофаол ҳолатда ётади.
Карлик х С-6037 ва С-6037 х Карлик реципрок дурагайлари Н-0,13 ва В-0,18 оқсил маркерлари
асосида изоген тизмаларни ажратиш учун F
12
авлодигача ўрганилди. F
9
С-6037 х
Карлик дурагайнинг
ўрганилган тўртта тизимидан иккитасида ва F
9
Карлик х С-6037 дурагайнинг ўрганилган олтита тизимидан
иккитасида Н-0,13 ва В-0,18 оқсил маркерлари бўйича аномал, яъни Мендел қонуниятига зид равишда
ажралиш кузатилди. Ҳар бир авлодда Н-0,13 ва В-0,18 оқсил маркерлари бўйича гетерозигота ҳолатидаги
ўсимликлардан олинган уруғлар кейинги авлодда учта гуруҳга 1:2:1 нисбатда бўлинди. Аномал
ҳолатларда эса ёки Н-0,13ли генотип, ёки В-0,18ли генотипни кўпайиб кетиши кузатилди.
Айрим
ҳолатларда эса гетерозигота ўсимликларни купайиши қайд қилинди. Бу холат дурагайларнинг 12-нчи
авлодида ҳам кузатилди(жадвал).
Жадвал.
Н-0,13 ва В-0,18 оқсил маркерлари бўйича F
12
дурагай ўсимликларида ажралиш
Н-0,13
Н-0,13+В-0,18
В-0,18
2
Р
Дураг
ай
О
Ф
О
Ф
О
Ф
1
23,25 24 46,50 54 23,25 15 4,16 0,1
2
19,75 12 39,5 51 19,75 16 7,10 0,02
3
25,75 22 51,5 66 25,75 15 9,12 0,01
4
13,5 18 27 24 13,5 12 2,00 0,3
С
-
60
37
хКа
рл
5
24,5 25 49 56 24,5 17 3,31 0,1
6
22 10 44 53 22 25 8,80
0,01
7
22,75 9 45,5 67 22,75 15 21,11 0,01
Карл
ик
х
8
21,25 12 42,5 51 21,25 22 5,75 0,05
О-ажралишдан кутилаётган; Ф- фактик олинган;
2
-хи-квадрат; Р-эхтимоллик.
Жадвалда келтирилган натижалардан кўриниб турибдики, дурагайларнинг ўрганилган саккизта
тизимидан тўрттасида аномал ажралиш кузатилаяпти. Булардан иккитаси С-6037хКарлик дурагайларнинг
ўрганилган бешта намунасидан, иккитаси эса Карлик х С-6037 дурагайнинг ўрганилган учта намунасидан.
F
9
Карлик х С-6037 ва С-6037 х Карлик. реципрок дурагайларнинг ўрганилган 26та тизимидан еттитасида
ўсимлик бўйининг
узунлиги, ўсимликдаги чаноқлар сони белгиси бўйича Н-0,13 ва В-0,18 биотиплар
орасида фарқ кузатилмади. В-0,18 биотиплар еттита намунада ўсимлик бўйининг узунлиги, чаноқлар сони
ва 1000та чигит оғирлиги белгилари бўйича Н-0,13 биотипларга нисбатан юқори кўрсатгичларга эга
бўлди. Иккита намунада эса тескари ҳолат, яъни Н-0,13 биотиплар бу кўрсатгичлар бўйича В-0,18
биотипларга нисбатан устунлик қилди. Қолган намуналарда белгиларнинг хархил комбинациядаги
кўрсатгичлари намоён бўлди. Ўрганилган намуналар битта чаноқдаги тола оғирлиги,
тола чикими, тола
узунлиги ва чаноқларнинг очилиш суъратлари белгилари билан ҳам фарқландилар. Дурагайларни 10-нчи
авлодидаги айрим ўсимликларда чигит оқсиллари электрофореграммасида юрувчанлиги 0,70га тенг
булган компонентни йўқолиши кузатилди. Бундай ўсимликлар Н-0,13ли генотипга ҳос бўлди.
Олинган натижалар асосида ўсимлик буйининг узунлиги, ўсимликдаги чаноқлар сони, уруғ
оғирлиги, тезпишарлик каби бир қатор муҳим миқдорий белгиларни назорат қилувчи генлар билан Н-0,13