271
ҳисобига пасайиши мумкин. Масалан, «Келажак» навида 1 мм
2
майдондаги туклар миқдори 20-40 кунлик
давр мобайнида 13,5%дан 5,6%гача пасайиши кузатилиб, 50 кунлик даврга келиб уларнинг миқдори
7,8%гача кўпайиши аниқланди. Шунигдек, бу даврда бир дона тук атрофида 6-7 донагача
хужайралар
ўраб туриши қайд этилди.
G.hirsutum L. турига мансуб «Келажак» ва «Беш қахрамон» навларида уруғдаги тукларнинг
умумий миқдори мос равишда 8638, 11952 та бўлиши, яъни энг кўп миқдордаги туклар «Беш қахрамон»
навида, «Келажак» навида эса анча кам миқдорда бўлиши аниқланди. Яна шуни айтиш мумкинки, битта
уруғдаги тукларнинг умумий миқдори қанча кўп бўлса, тола чиқиши шунча юқори бўлиши кузатилди
масалан: «Беш қахрамон» навида 1 та чигитда 11952,7 ни (туклар сони) ташкил қилса тола чиқими 41% ни
ташкил қилади.
G.hirsutum ssp. mexicanum кенжа турида 1 мм
2
майдонда тахминан икки марта камроқ туклар тўғри
келиб, унинг уруғлари майда бўлгани боисидан битта уруғга жами 3144 тук тўғри келади. Эпидерма
хужайралар миқдорига нисбатан толалар фоизи «Беш қахрамон» навида 13,5%ни ташкил қилади.
Бир мм
2
майдонда энг кам тук миқдори
G.barbadense ssp. darwinii кенжа турида шаклланиб, 20
тани ташкил қилган бўлса, унинг уруғида эса атиги 2760 та тук бўлади.
G.barbadense L. турига мансуб «С-
6037» навида 1 мм
2
майдонда ўрта ҳисобда 35,6 та тук битта уруғда эса мос равишда 5183,3 тукка эга
бўлиши аниқланди.
Эпидерма хужайраларининг умумий миқдорига нисбатан туклар сони
G.barbadense L. тури
навларида
G.hirsutum L. тури навларига нисбатан пастроқ бўлиши аниқланди. «С-6037» навида эпидерма
хужайралар сонига нисбатан толалар миқдори 4,7%ни ташкил қилди.
Статистик популяция эпидерма хужайраларининг катталиги хужайралари чўзилиб ўсиши
ҳисобига интенсив равишда орта бориши, уларнинг 1 мм
2
майдондаги миқдори эса камайиши, шу боисдан
эса уруғнинг ўсиши билан бир тукдаги эпидерма хужайраларининг миқдори ҳам камайиши аниқланди.
G.hirsutum L. турига мансуб навларда бир дона тукга 7 тадан 13 тагача эпидерма хужайралари,
G.barbadense L. турига мансуб навларда эса 13 дан 21 тагача эпидерма хужайралари тўғри келади. Туклар
сони эпидерма хужайралари умумий миқдоридан қанчалик кам бўлса, бир дона тукга шунча кўп миқдорда
хужайралар тўғри келиши қайд этилди.
Олинган натижаларга асосланган ҳолда шундай хулосага келдикки,
хужайравий популяциялар
дифференциацияси улардаги хужайралар сонининг ўзгариши ва ғўза уруғкуртаги ҳамда уруғнинг
онтогенезида барқарорлашуви меристематик бўртиқлар шаклида дифференциялашган уруғкуртаклар
интегументларининг вужудга келишини хужайраларнинг янгиланаётган популяциясини ифодалайди ва
ривожланаётган интугементлар уруғнинг етилиши билан боғлиқ равишда статистик популяциясига ўтади.
Интугементлар паренхимаси хужайралари дифференциациясининг турлича бўлиши ҳамда эпидерманинг
халазадан микропиле томон ўсиб бориши тезлиги уларнинг янгиланувчи популяция хужайралардан хосил
бўлиш вақти билан белгиланади. Янгиланувчи популяция хужайраларнинг бўлиниш жадаллигини ва
унинг миқдори уруғкуртак ҳамда уруғ юзасидаги туклар миқдорини белгиловчи асосий омил бўлиб
ҳисобланади.
Янгиланувчи популяция хужайралари бўлиниши қанча жадал кечса, шунча кўп миқдорда туклар
ҳосил бўлади ва хужайра девори шунча яхшироқ шаклланади.
Олинган натижаларимиз генетик ва селекционерлар иш давомида уруғкуртакларда тукларнинг
ҳосил бўлиш босқичлари ва чигитдаги тукларнинг сонини белгиловчи омиллар ҳақида маълумотларга эга
бўлишлари ва уларни тадқиқотлари жараёнида эътиборга олишлари лозимлигини кўрсатади.
Демак
изланишлар натижасида битта чигитдаги эпидерма хужайралари ва бутун чигит юзасидаги туклар сони
аниқланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш мумкинки,
G.hirsutum L. турига мансуб навларда чигитнинг тукланиш
даражаси юқори бўлиб,
G.barbadense L. турига мансуб навларга эса бу холат нисбатан кучли фарқ қилади.
Чигит қобиғидаги туклар сони тола чиқиши ва индексини белгилаб, эпидерма хужайраларининг сони ва
ўлчами билан ижобий узвий боғланганлигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: