Тадқиқот услубиёти.
Тажриба ишимизда B.thuringiensis бактериясининг маҳаллий Bt№1,
Bt№4фо, Bt№9, Bt№31, Bt№84, Bt№92, Bt№93 ва Bt№94 штаммларидан фойдаландик. Бактериялардан
плазмид ДНК си ишқорли денатурация усулида ажратиб олинди (Birnboim H.C., Dolli J., 1979). ПЗР
(полимераза занжирли реакцияси) усулида cry1Аа, cry1Аb, cry1Аc, cry2 ва cry9 генларини амплификация
ва идентификация қилиш учун махсус тузилган праймерлардан фойдаландик.
Тадқиқот натижаси.
Илмий адабиёт манбаларидан маълумки, B.thuringiensis бактериясининг
штаммлари ҳар хил тур вариантларига асосан молекуляр оғирлиги 2 дан 270 мДа гача бўлган ва сони 1
тадан 13 тагача плазмидалар сақлаши эътироф этилган (Aptosoglou, S.G. ва бошқалар, 1997). Биз ҳам ўз
тажриба ишимизда B.thuringiensis штаммларининг (Bt№1, Bt№4фо, Bt№9, Bt№31, Bt№84, Bt№92, Bt№93 и
Bt№94) геном таркибида биттадан тўрттагача электрофоретик ҳаракати R
f
0,06; 0,08; 0,10; 0,11; 0,13; 0,14
ва 0,15 бўлган камнусхали мегаплазмидалар борлигини кузатдик (1-расм).
Бунда, Bt№31, Bt№84 и Bt№94 штаммларда тўрттадан мегаплазмида бор бўлса, Bt№4фо и Bt№93
штаммларда учтагача мегаплазмида борлиги аниқланган. B.thuringiensis бактериясининг қолган
штаммларининг айримида эса (Bt№1, Bt№92) иккитадан, Bt№9 штаммида эса бир дона мегаплазмида
учраши ўрганилди. Шуни таъкидлаш лозимки, R
f
- 0,08 бўлган мегаплазмида Bt№9 штаммидан ташқари
ҳамма намуналарда учраши аниқланди. Бундан ташқари, B.thuringiensis бактериясининг ҳар хил тур
вариантига боғлиқ холда молекуляр оғирлиги 16,2 kb, 14,4 kb, 9,5 kb, 6 kb, 4kb ва 2kb бўлган кичик
оғирликдаги плазмидалар борлиги кузатилди. Лекин Bt№84 бактериясида бундай кичик оғирликдаги
плазмидалар борлиги қайд қилинмади. Шуни айтиш муҳимки, тажриба қўлланилган ҳамма штаммлар
орасида Bt№1 бактериясида плазмидалар сони энг кўп учраганлиги аниқланди. Bt№9 ва Bt№93
штаммларида эса молекуляр оғирлиги 16,2 kb бўлган фақат битта плазмида учраши кузатилди.
B.thuringiensis бактерияси штаммларидан ажратилган плазмид ДНК нинг электрофоретик тахлили
шуни кўрсатдики, ҳар бир ўрганилган намуналар плазмид таркиби билан бир-биридан кескин фарқ қилди.
Плазмид ДНК сининг бундай полиморфизми ўрганилган штаммларнинг вариантлари ўзаро фарқ
қилишини билдиради. Илмий адабиётларда таъкидлангандек, агарда токсин ишлаб чиқарувчи генлар
плазмидаларда жойлашадиган бўлса (Gonzales J. ва бошқалар 1982) ва плазмидалар таркибининг хар хил
бўлиши оқибатда инсектицид фаоллиги ҳам турлича бўлади деб тахмин қиламиз.
265
1-расм. B.thuringiensis махаллий штаммларнинг плазмид ДНК сини 0,9% ли агароза гели
элетрофореграммаси.
М1-маркер, λ фаги ДНКсини HindIII рестриктаза билан кесилгани.
1. Bt№1, 2. Bt№4фо, 3. Bt№9, 4. Bt№31, 5. Bt№84, 6. Bt№92, 7. Bt№93, 8. Bt№94.
Кейинги тадқиқот ишимизда, биз юқорида плазмид ДНК сини ажратган B.thuringiensis штаммларда
cry1Аа, cry1Аb, cry1Ас, cry2 ва cry9 генларнинг борлиги махсус праймерлар билан ПЗР ёрдамида
текширдик. 1-жадвалдан кўриниб турибдики, 8 та ўрганилган штаммлар ичида cry1Аа гени Bt№9 да
аниқланган бўлса, cry2 гени эса фақат Bt№31 штаммида борлиги қайд қилинди. cry1Аb генининг ПЗР
тахлили шуни кўрсатдики, Bt№9 штаммидан ташқари ҳамма бактерия штаммларида бўлиши кузатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |