208
агротехнологиясини ишлаб чиқиш билан машғул бўлиб келди. Мана Мустақиллик шарофати билан Бош
институтнинг ушбу филиалида эндиликда ғўзанинг ўрта ва ингичка толали селекцияси бўйича
селекционер олимлар батафсил шуғулланишмоқца. Давлат навлар синаш муассасасига филиалнинг
УзПИТИ-1601, ЎзПИТИ-1602 ва ЎзПИТИ 1603 каби навлари топширилган. Яна янги навларни грунт
назоратга топширишга тайёргарлик кўришмокда.
ЎзПИТИ Сурхондарё филиалида яратилган ингичка толали ғўза навлари бор, лекин ўрта толали
ғўзанинг янги истиқболли навлари ишлаб чиқаришга катта майдонларга экиш учун ҳали йўқ. Шу боисдан
Сурхондарё филиали селекционер олимлари фермерлар олдида яқин йилларда вилоятга мос келадиган
иссиклик, курғоқчилик ва гармселга, эртапишар, серҳосил тола сифати ҳалқаро андозалар талабларига
жавоб берадиган навлари бўлади деб ваъда беришмоқдалар. Ўрта толали ғўзанинг янги навлари филиалда
ўтказилётган станцион ва конкурс навлар синови тажрибаларида мукаммал ўрганилмокда ва энг яхшилари
танлаб олиниб Давлат навлар синови шахобчаларига топширилмоқца.
Конкурс навлар синови тажрибасида 2009-2012 йилларда 10 та нав таққослаб ўрганилди. Учта нав
андоза сифатида олинди. Бу навлар Вилоятда асосий майдонларда экилаётган Наманган-77, Бухоро-6 ва
Бухоро-102 навларидир. Тажрибага 4 та янги нав:
Термиз-25, Термиз-255, Термиз-256, Термиз-257 навлари ва янги учта тизма Л-120, Л-111 ва Л-152 лар
таққослаб ўрганилмоқда. Навларнинг 50 фоиз гуллаши ва кўсакларнинг 50 % пишишида фарқи 1-3 кунга
ташкил қилди. Барча ўрганилаётган янги навлар ўтказилган кузатишларда шу нарса аниқландики, ўрта
пишар бўлиб, кўсаклар очилишида фарқи 2-4 кун ташкил этади. (1-2 жадваллар)
Лекин гўзанинг бўйи ва кўсаклар сони, кўсакларнинг очилишида экилаётган ва янги истиқболли
ғўза навлари ўртасида фарқ катта эканлиги аниқланди. Андоза навлар Наманган-77, Бухоро-6 ва Бухоро-
102 навлари бош поясининг баландлиги 92,4-110,7 см, кўсаклар сони 8,8-11,1 дона, шундан очилгани 2,3-
3,1 дона ёки 1 сентябрга 21,4-23,6 фоиз ҳосил очилгани аниқланди. Янги Термиз-255 ва Термиз-256
навлари баландлиги-107,6-109,6 см, кўсаклар сони-13,1-16,3 дона, шундан очилгани-3,9-4,4 дона ёки 36,6-
37,3 фоиз хосил 1-сентябр санасига очилгани аниқланди. Янги тизмалар Л-120, Л-111 ва Л-152 лар бўйи-
102,8-115,3 см, кўсаклар сони 14,1-15,8 дона, шундан очилгани- 1,9-6,3 дона ёки 23,6- 34,8 фоиз ҳосил
очилгани кузатилди. Урганилган янги навлар 50% очилиши 96-97 кунни ташкил қилди ва экилаётган ғўза
навларидан 2-3 кунга эртачи эканлиги аниқланди.
Ғўзанинг туп сони андоза навларда 47,6-54,3 минг/га, янги навларда 46,5-52,1 минг/га ва янги
тизмаларда 43,2-53,4 минг/га. Навлар ўртасида туп сон бўйича катта фарқ кузатилмаган.
Энг йирик кўсакли навлар (5,7-6,6 гр) Бухоро-6 ва Бухоро-102 навлари эканлиги исботланди.
Термиз-255 ва Термиз-256 навлари бир кўсакдаги пахта ҳосили 4,9-5,2 грамм эканлиги аниқланди.
2-жадвал маълумотидан кўриниб турибдики, ғўзанинг туп сони андоза навларда 54,3-61,7 минг/га,
бир ўсимликда кўсаклар сони- 8,4-11,0 дона, бир кўсак вазни 5,3-6,6 грамм, сентябрь ойи ҳосили 23,6-27,8
ц/га ва умумий пахта ҳосили 30,6-32,9 ц/га. Янги навларда туп сон-55,9-61,8 минг/га, ўртача бир
ўсимликда кўсаклар сони-11,4-17,7 дона, бир кўсак вазни-5,1-5,5 гр ташкил этди. Сентябр ҳосили янги
Термиз-255 ва Термиз-256 навларида энг юқори бўлиб, 32,2-34,3 ц/га ёки андоза навлардан 8,8-10,3 ц/га ва
умумий ҳосили эса андоза навлардан 3,5-9,0 ц/га юқори бўлиши исботланди.
Тўгри навларни синашда пахта ҳосили ва унинг тезпишарлиги муҳим роль ўйнасада, тола
технологик сифати ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган кўрсатгичдир. Тола сифати халқаро андоза
талабларига жавоб бермаса, ҳосили кўп бўлишидан қатъий назар ундай навлар районлаштирилмайди.
Бизнинг ўтказган тажриба шароитида тола узунлиги андоза навларда 30,6-32,8 мм, тола чиқиши
33,7-39,9 фоиз ва микронейри-3,9-4,5 ва янги Термиз-256 навининг тола узунлиги -34,6 мм, тола чиқиши-
39,8 фоиз ва микронейри-4,3 га тенг эканлиги аниқланди ва янги навнинг толаси тўртинчи типга мансуб
эканлиги маълум бўлди. Янги Термиз-256 навини Давлат навлар синовига топшириш ишлари
режалаштирилмокда.
Дала тажрибасида асосий кўрсатгич бу-пахта ҳосилдорлиги бўлиб ҳисобланади. Янги навларнинг
энг муҳим кўрсатгичлари эртапишарлиги, тола сифати ва сентябр ойи пахта ҳосилидир.
Бизнинг ўтказган тажрибада сентябр ойи ҳосили андоза навларда Наманган-77, Бухоро-6 ва
Бухоро-102 навида 21,4-23,6 ц/га ва умумий ҳосили эса 28,0-32,2 ц/га ташкил қилди. Янги яратилган
Термиз-255 ва Термиз-256 навларида сентябр ойи ҳосили -23,5-27,1 ц/га ва умумий ҳосили 39,2-46,4
ц/гани ташкил этди. ЎзПИТИ Сурхондарё филиалида яратилган ўрта толали ғўзанинг Термиз-256 нави
андоза Наманган-77 навидан 16,4 ц/га ёки 37,8 фоиз, Бухоро-6 навидан 18,4 ц/га ёки 43,0 фоиз ва Бухоро-
102 навидан 14,2 ц/га ёки 20,5 фоиз юқори ҳосил етиштирилганлиги исботланди.
Do'stlaringiz bilan baham: