Vegetasiya davrining davomiyligi.
Usimlik ontogenezining faollik darajasini kursatuvchi eng muxim
jarayonlardan biri – usishdir. Tajribamiz natijalari buyicha tizmalarning vegetasiya davrining davomiyligi 228
(K52170, K25232) kundan 233 (Nikoniya) kungacha uzgardi (jadval-1)
Jadval 1.
Tezpisharligi buyicha tanlab olingan yumshok bug’doyning tizmalari.
№
Nav va
tizmalar
Unib
chiqishi
To’plani
sh
Naycha
tortish
Boshoqlas
h
To’la
pishish
Vegetasion
davrning
davomiyligi,
kun
1.
K232148 25.X 15.XI 15.VI 7.
V 17.VI
232
2.
St. Nikoniya
25.X
16.XI
16.VI
8. V
18.VI
233
3.
K214100 25.X 14.XI 14.VI 6.
V 15.VI
230
4.
K547 35
25.X
15.XI
15.VI
7. V
16.VI
231
5.
K454 16
25.X
14.XI
14.VI
6. V
14.VI
229
6.
K521 70
25.X
13.XI
13.VI
5. V
13.VI
228
7.
K54 707
25.X
14.XI
14.VI
6. V
14.VI
229
8.
K214225 25.X 16.XI 16.VI 8.
V 16.VI
231
9.
K36 412
25.X
16.XI
16.VI
8. V
15.VI
230
10.
K 25232
25.X
15.XI
15.VI
7. V
13.VI
228
203
МЕВА ВА САБЗАВОТЛАРНИ ЧИРИТУВЧИ ЗАМБУРУҒЛАРНИНГ АЙРИМ ҚИШЛОҚ
ХЎЖАЛИК ЭКИНЛАРИНИНГ УРУҒЛАРИНИ ЎСИШИГА ТАЪСИРИ
Холмурадов Э.А., Халмуминова Г.Қ., Усанов З.Р., Аблазова М.М.
ТашДАУ
Кўпчилик тадқиқотчиларнинг берган маълумотларига кўра бир қатор чиритувчи
микроорганизмлар ўзининг яшаш фаолияти давомида ажратадиган ферментлари, витаминлари, ауксин,
гиббериллин каби биологик фаол моддалари билан ўсимликларга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади [3,4].
Микроорганизмлардан олинган моддалар билан ишлов берилиб, экилган қишлоқ хўжалик экинларининг
уруғлари тез ва бақувват майса ҳосил қилиб униб чиқади, ўсиш ва ривожланиши тезлашади. Натижада
олинадиган ҳосилнинг салмоғи ҳам ортади [5].
Лекин, шу билан бирга тупроқда ва деярли барча табиий субстратларда микроорганизмларнинг
шундай хиллари ҳам борки, улар ҳаёт фаолияти давомида атроф муҳитдаги тирик организмларга салбий
таъсир кўрсатади ҳамда ўсиш ва ривожланишини сусайтиради.
Замбуруғлар томонидан юксак ўсимликларнинг уруғи ва ўсимликни ўзини ҳам ривожланишини
фаоллаштирувчи Trichoderma, Penicillium, Trichotheecium, Aspergillus, Alternaria ва бошқа бирқанча
туркумларнинг турларида кузатилган [6,9]. Айниқса, бу борада Trichoderma турлари кенг миқёсда
ўрганилган бўлиб, у бир қатор фитопатоген микроорганизмларга нисбатан антагонистлик хусусиятига эга
бўлиши билан бирга, кўпчилик қишлоқ хўжалик ўсимликларининг уруғини униши, ўсиши ва
ривожланишига фаоллаштирувчи таъсир кўрсатиши аниқланган.
Fusarium туркумига мансуб турлардан эса ўсимликларнинг ўсиш ва риволанишини
фаоллаштирувчи гибберилин ва гибериллин кислоталари ажратиб олинган [1].
Биз кўп йиллар давомида ҳар хил мева ва сабзавотларни сақлаш давомида зарар келтирадиган
замбуруғларни турлар таркиби ва келтирадиган зарарини иш билан ўргандик. [7,8]. Ушбу замбуруғлар
уруғ орқали тарқалиш имкониятлари бўлиши ва қишлоқ хўжалик экинларининг униб чиқиши, ўсиш ва
ривожланишини пасайтириб юбориши мумкинлигини ҳисобга олиб, ўз олдимизга уларнинг фитотоксик
хусусиятларини ҳам ўргандик.
Замбуруғларнинг фитотоксин ҳосил қилиш хусусиятини аниқлашда Берестецский [2] усулида,
Ўзбекистон шароитида нисбатан кенг тарқалган қишлоқ-хўжалик экинларининг уруғи – ғўза чигити,
буғдой ва маккажўхори донларидан фойдаландик.
25 та кенг тарқалган замбуруғ штаммларини танлаб олиб, 7 кун давомида суюқ озика муҳитида
ўстирилди ва экма суюқлиги фильтрланиб олиниб, унда 24 соат давомида ўсимлик уруғлари ивитиб
қўйилди, сўнгра 7 кун давомида униб чиқиши ва 10-15 кун давомида ўсиш ва ривожланишига таъсири
синаб кўрилди.
Aspergillus niger, Fusarium oxysporum, F. solani var. argillacum, Penicillium exspansum, Rhisopus
nigricans, Alternaria radicina, Botrytus cinerea ва Trichothecium roseum замбуруғлари юқори фитотоксик
хусусиятларини намоён қилиб, чигитни унувчанлигини кескин пасайтириб юборди. Айниқса Aspergillus
niger замбуруғи экма суюқлиги билан ивитилганда ғўза чигитининг униб чиқиши атиги 10 % ташкил этди.
Mucor humilus, M. racemosus, Fuzarium sambucinium, Cladosporium herbarum каби замбуруғлар
ҳосил қилган фитотоксинлар нисбатан камроқ салбий таъсирга эга бўлиб, уларда ивитилган чигитнинг
униш кўрсатгичи 50-55 % ни ташкил этди.
Fusarium moniliforme, Helmintosporium allii, Penicillium puberulum ва Aspergillus ustus каби
замбуруғ турлари нисбатан кучсиз фитотоксик хусусиятга эга эканлиги аниқланди. Улар таъсирида
чигитнинг унувчанлиги назоратга нисбатан 25-30 % кам бўлди.
Ушбу замбуруғлар буғдой ва маккажўхори донларига нисбатан синаб кўрилганда ҳам турли
даражадаги фитотоксик хусусиятлар намоён бўлди. Айрим истиснолардан ташқари айнан ғўза чигитида
кучли фитотоксинлик хусусиятини намоён қилган турлар буғдой ва маккажўхори донларида ҳам униш
фоизини кескин камайтириб юборди.
Aspergillus niger, Fusarium moniliforme, F. solani var. argillacum, Helmintosporium allii, Mucor
racemosus ва Penicillium exspansum замбуруғлари буғдой уруғини 26-50 % оралиғида; Alternaria alternata,
A. radicina, Botrytus cinerea, Fusarium expansum, F. sambucinium, Helmintosporium solani ва Rhisopus
nigricans турлари эса 50-60% оралиғида униб чиқишига имкон беришди. Қолган турларнинг экма
суюқлигида ивитилган буғдой донларида назоратга бироз яқин ёки у билан баробар фоиздаги (Aspergillus
flavus), яъни 60-84 % оралиғида ўсиб чиқиши кузатилди.
Маккажўхори донларининг унишига замбуруғларнинг фитотоксик таъсири ҳам назоратга
солиштириб таҳлил қилинганда бироз буғдойникига ўхшаш кўрсатгичга эга бўлди. Лекин
маккажўхорининг назорат вариантидаги фоизи баландроқ (90%) бўлганлиги сабабли замбуруғларнинг
фитотоксик хусусияти кучлироқ намоён бўлди деб ҳисобласа бўлади. Aspergillus niger, Fusarim solani var.
argillacum, F. sambucinium, F. oxisporum ва Botritus cinerea турлари маккажўхори донини 40 50%
204
оралиғида; Alternaria radicina, Penicillium expansum ва Rhizopus nigricans эса 50-60% оралиғида униб
чиқишига шароит яратишди.
Шундай қилиб деярли барча мева ва сабзавотлардан ажратиб олинган замбуруғлар ғўза чигити ва
буғдой ҳамда маккажўхори донларини униш қобилиятини ҳар хил даражада пасайтириб юбориши
аниқланди.
Худди шундай замбуруғларнинг экма суюқликларида ивитилган чигит ва донларни ўсиш ва
ривожланиш интенсивлиги ҳам синаб кўрилди. Бунинг учун донлар 10 кун, чигитни эса 15 кундан сўнг
илдизи ва поясининг узунлиги ўлчаниб назоратга солиштириб кўрилди. Жадвалда келтирилган
маълумотлардан кўриниб турганидек Fuzarium sambucinium, F. solani var. argillacum, Aspergillus niger, A.
ustus, A. Terreus, Rhizoctonia solani, Cladosporium herbarum, F. oxisporum, Penicillium expansum ва Botrytus
cinerea каби замбуруғлар ғўза ниҳолларини ривожланишини 55-85 % гача сусайтирди. Ниҳол
илдизларини ривожланишини эса Rhizopus nigricans, Rhizoctonia solani, Aspergillus niger, Trichotecium
roseum, Alternaria radicina ва Helmintosporium allii замбуруғ турлари 63-90% гача сусайтириши маълум
бўлди.
Буғдой поясининг ривожланишини Aspergillus niger (58%), Botritus cinerea (53%) Penicillium
expansum (50%) сусайтирди. Fusarium moniliforme, Aspergillus niger, Fusarium oxisporum, Alternaria
radicina, A. alternata ва Trichotecium roseum замбуруғлари буғдой илдизини ривожланишини 63-86 % га
сусайтириши аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |