Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.Ш.Т.Хўжаев, Э.А.Холмурадов - Энтомология, қишлоқ хўжалик экинларини ҳимоя қилиш ва 
агротоксикология асослари. Т.2008. 
2.А.Ш.Хамраев ва бошқ. – Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш. “Халқ мероси” нашриёти. 
Тошкент-2003. 
3.Г.Росс., Ч.Росс., Д.Росс. – Энтомология. Москва. “Мир”. 1985. 
 
ЯНГИ ТИЗМАЛАРНИ ВИЛТ КАСАЛЛИГИГА ЧИДАМЛИЛИГИ БЎЙИЧА ЎРГАНИШ 
Тореев Ф.Н.,.*Исроилов
 
М.Ж, *Жўраев С., **Тореев Ж.Н.
 
, Якубов М. 
ТошДАУ ташкилотлараро селекция ва уруғчилик лабораторияси, 
*ЎзҒСУИТИ, **ТошДА Нукус филиали 
Республикамиз селекционер олимлари олдида ҳозирги кундаги энг муҳим вазифалардан бири тола 
сифат кўрсаткичлари юқори, ҳосилдор, ноқулай об-хаво шароитларига мослаша оладиган, турли 
касалликларга айниқса вилт (сўлиш) касаллигига бардошли бўлган янги навларни яратишдир. Чунки, 
Республикамизнинг асосий майдонларини эгаллаган ғўза навлари ҳозирги кунда вилт касаллиги билан 
зарарланиб, пахта ҳосилдорлиги кескин пасайиб кетмоқда.
Вилт ғўзанинг асосий хавфли касалликларидан бири ҳисобланади. Ғўза ўсимлиги вилтнинг икки 
хил шакли билан зарарланади. Ўрта толали навлар вертициллёз вилт билан ингичка толали навлар 
фузариоз вилт билан зарарланади. Республикамизда деярли барча пахта майдонларида G.Hirsutum L. 
турига мансуб, яъни ўрта толали ғўза навлари экилади. Ўрта толали ғўза навлари вилтнинг вертициллёз 
тури билан зарарланади. Вертициллёз вилтни verticillium dahlia kleb. замбуруғи келтириб чиқаради. Вилт 
касаллиги ғўзага энг кўп зарар етказадиган касаллик ҳисобланиб, 70-йилларда Республикамизда 30 
фоизгача пахта ҳосилининг йўқолишига сабаб бўлган. Вилтга қарши курашишнинг асосий йўли алмашлаб 
экишни жорий этиш ҳамда вилтга чидамли бўлган навларни яратишдир. Вертициллёз касаллиги устида 
селекционер олимларимиз катта ва самарали ишлар олиб бораётганликлари туфайли, ушбу касалликнинг 
камайишига эришилмоқда [1, 2].
2012 йилда Ўзбекистон Ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институтида табиий вилт 
билан зарарланган муҳитда янги яратилаётган тизмаларни вилтга чидамлилигини аниқлаш мақсадида 
тажрибалар олиб бордик. 
Тажриба натижасига кўра, янги тизмаларнинг вилт касаллиги билан умумий даражада 
зарарланишини ўрганганимизда андоза С-6524 нави 35,2 фоиз, Наманган-77 нави 27,7 фоиз 
зарарланганлиги аниқланди. Янги тизмалар орасидан Т-2019 тизмаси энг кам яъни 11,2 фоиз, шунингдек 
Т-95 – 11,5 фоиз, Ист-Акк – 11,6 фоиз ҳамда Т-880 – 11,9 фоизгача вилт касаллиги билан умумий 
даражада зарарланди. Т-1272 тизмаси энг юқори даражада яъни 26,1 фоиз, шунингдек Т-1270 – 25,9 фоиз, 
Т-555 - 23,3 фоиз вилт касаллиги билан умумий даражада зарарланди. Қолган барча ўрганилган тизмалар 
13,9 фоиздан 18,4 фоизгача вилт касаллиги билан умумий даражада зарарланганлиги аниқланди. 
Янги тизмаларнинг вилт касаллиги билан кучли даражада зарарланишини ўрганганимизда, андоза 
С-6524 нави 16,6 фоиз, Наманган-77 нави 19,7 фоиз кучли даражада зарарланганлиги аниқланди. 
Ўрганилаётган янги тизмалар орасидан касалликка энг чидамли бўлгани, яъни кам даражада 
зарарлангани Т-90 тизмаси 3,3 фоиз, шунингдек Т-394-10 – 3,4 фоиз, Т-1094 – 3,7 фоиз ва Т-1014 – 3,9 
фоиз кучли даражада зарарланганликлари кузатилди. Вилт касаллиги билан юқори даражада Т-1272 
тизмаси 11,1 фоиз ҳамда Т-3442 8,2 фоиз вилт касаллиги билан кучли даржада зарарланди. Бошқа барча 
ўрганилган тизмалар 4,1 фоиздан 6,4 фоизгача вилт касаллиги билан кучли даражада зарарланганликлари 
аниқланди. 
Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибди-ки, Т-2019, Т-90, Т-394-10, Т-1094 ва Т-95 
тизмаларидан вилт касаллигига чидамли навлар яратиш учун бошланғич ашё сифатида фойдаланилса, 
келажакда яхши натижаларга эришиш мумкин (1-жадвал).

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish