Фойдаланилган адабиётлар:
1.Ш.Т.Хўжаев, Э.А.Холмурадов - Энтомология, қишлоқ хўжалик экинларини ҳимоя қилиш ва
агротоксикология асослари. Т.2008.
2.А.Ш.Хамраев ва бошқ. – Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш. “Халқ мероси” нашриёти.
Тошкент-2003.
3.Г.Росс., Ч.Росс., Д.Росс. – Энтомология. Москва. “Мир”. 1985.
ЯНГИ ТИЗМАЛАРНИ ВИЛТ КАСАЛЛИГИГА ЧИДАМЛИЛИГИ БЎЙИЧА ЎРГАНИШ
Тореев Ф.Н.,.*Исроилов
М.Ж, *Жўраев С., **Тореев Ж.Н.
, Якубов М.
ТошДАУ ташкилотлараро селекция ва уруғчилик лабораторияси,
*ЎзҒСУИТИ, **ТошДА Нукус филиали
Республикамиз селекционер олимлари олдида ҳозирги кундаги энг муҳим вазифалардан бири тола
сифат кўрсаткичлари юқори, ҳосилдор, ноқулай об-хаво шароитларига мослаша оладиган, турли
касалликларга айниқса вилт (сўлиш) касаллигига бардошли бўлган янги навларни яратишдир. Чунки,
Республикамизнинг асосий майдонларини эгаллаган ғўза навлари ҳозирги кунда вилт касаллиги билан
зарарланиб, пахта ҳосилдорлиги кескин пасайиб кетмоқда.
Вилт ғўзанинг асосий хавфли касалликларидан бири ҳисобланади. Ғўза ўсимлиги вилтнинг икки
хил шакли билан зарарланади. Ўрта толали навлар вертициллёз вилт билан ингичка толали навлар
фузариоз вилт билан зарарланади. Республикамизда деярли барча пахта майдонларида G.Hirsutum L.
турига мансуб, яъни ўрта толали ғўза навлари экилади. Ўрта толали ғўза навлари вилтнинг вертициллёз
тури билан зарарланади. Вертициллёз вилтни verticillium dahlia kleb. замбуруғи келтириб чиқаради. Вилт
касаллиги ғўзага энг кўп зарар етказадиган касаллик ҳисобланиб, 70-йилларда Республикамизда 30
фоизгача пахта ҳосилининг йўқолишига сабаб бўлган. Вилтга қарши курашишнинг асосий йўли алмашлаб
экишни жорий этиш ҳамда вилтга чидамли бўлган навларни яратишдир. Вертициллёз касаллиги устида
селекционер олимларимиз катта ва самарали ишлар олиб бораётганликлари туфайли, ушбу касалликнинг
камайишига эришилмоқда [1, 2].
2012 йилда Ўзбекистон Ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институтида табиий вилт
билан зарарланган муҳитда янги яратилаётган тизмаларни вилтга чидамлилигини аниқлаш мақсадида
тажрибалар олиб бордик.
Тажриба натижасига кўра, янги тизмаларнинг вилт касаллиги билан умумий даражада
зарарланишини ўрганганимизда андоза С-6524 нави 35,2 фоиз, Наманган-77 нави 27,7 фоиз
зарарланганлиги аниқланди. Янги тизмалар орасидан Т-2019 тизмаси энг кам яъни 11,2 фоиз, шунингдек
Т-95 – 11,5 фоиз, Ист-Акк – 11,6 фоиз ҳамда Т-880 – 11,9 фоизгача вилт касаллиги билан умумий
даражада зарарланди. Т-1272 тизмаси энг юқори даражада яъни 26,1 фоиз, шунингдек Т-1270 – 25,9 фоиз,
Т-555 - 23,3 фоиз вилт касаллиги билан умумий даражада зарарланди. Қолган барча ўрганилган тизмалар
13,9 фоиздан 18,4 фоизгача вилт касаллиги билан умумий даражада зарарланганлиги аниқланди.
Янги тизмаларнинг вилт касаллиги билан кучли даражада зарарланишини ўрганганимизда, андоза
С-6524 нави 16,6 фоиз, Наманган-77 нави 19,7 фоиз кучли даражада зарарланганлиги аниқланди.
Ўрганилаётган янги тизмалар орасидан касалликка энг чидамли бўлгани, яъни кам даражада
зарарлангани Т-90 тизмаси 3,3 фоиз, шунингдек Т-394-10 – 3,4 фоиз, Т-1094 – 3,7 фоиз ва Т-1014 – 3,9
фоиз кучли даражада зарарланганликлари кузатилди. Вилт касаллиги билан юқори даражада Т-1272
тизмаси 11,1 фоиз ҳамда Т-3442 8,2 фоиз вилт касаллиги билан кучли даржада зарарланди. Бошқа барча
ўрганилган тизмалар 4,1 фоиздан 6,4 фоизгача вилт касаллиги билан кучли даражада зарарланганликлари
аниқланди.
Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибди-ки, Т-2019, Т-90, Т-394-10, Т-1094 ва Т-95
тизмаларидан вилт касаллигига чидамли навлар яратиш учун бошланғич ашё сифатида фойдаланилса,
келажакда яхши натижаларга эришиш мумкин (1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |