Тадқиқот объекти ва усуллари.
Тадқиқот объекти сифатида лимоннинг Мейер нави танлаб
олинди. Лимоннни ўстириш ва агротехникаси умум қабул қилинган услублар асосида олиб борилди [1].
Лимон ўсимлигида микробли композицияни қўллаш Новикова ва Логачев тавсия этган усулларда амалга
оширилди [2].Бактеризацияланган ниҳоллар маҳаллий ностерил тупроқли тувакларга экилди ва иссиқхона
шароитида парваришланди.
Тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳокамаси.
Маълумки, микробли преператларни уруғ
билан бирга ишлатилганда илдиз атрофидаги микрофлорани ўзгартириб юбориши кузатилган. Шунинг
учун микробли препаратлар ўсимлик ҳосилдорлиги ва ривожланиши вегетация даврининг олдин
силжишига бевосита таъсир кўрсатади. Бундай хусусиятга эга препаратларга муқобил сифатида ишлаб
чиқарилган “Замин” микробли композицияси ўсимликларнинг ўсишини 6-8 кунга тезлаштиради,
ҳосилдорликни эса 20-30% гача ошириб, унинг сифатини яхшилайди.
Тажрибаларимиз давомида лимон ўсимлигига микробли преперат таъсири ўрганилди.
Тадқиқотларимизда фойдаланилган микробли композиция тупроқ микроорганизмларининг
маълум нисбатини сақлаб тупроқ биокимёвий жараёнлари - уреаза ферменти фаоллиги, фосфорни
ўзлаштириш самарадорлиги каби хусусиятлари катализлаши лозим эди.
Тажрибалар икки хил: назорат ва препарат билан ишлов берилган вариантларида олиб борилди.
Лимон ўсимлигига гуллаш даври олдидан 1:10 нисбатда суюлтирилган микробли композиция эритмаси
билан ишлов берилди.
Тадқиқотимиз натижалари асосида аниқландики, назоратдагига қараганда преперат билан ишлов
берилган лимон ўсимлигида ўсиш интенсивлиги ва пояларнинг бақувватлиги кузатилди. Тажриба
натижаларига кўра, тажриба вариантлари гуллаш даврининг бир мунча эрта бошланганлиги ва гуллар
сонининг юқорилиги билан ажралиб турди. Бу тупроқ микроорганизмларининг ва биокимёвий жараёнлар
интенсивлиги ва ўсимликлар илдиз системасида ва унинг атрофида колонизация бўлган бактерияларнинг
ўсимлик ўсишини тезлаштириш ҳисобига амалга ошган, деган хулосага олиб келди.
Ўсимликлар ўз хаёти давомида ташқи муҳитга, айниқса илдизлари орқали жуда кўп органик
моддаларни ажратади. Бу холат эса албатта илдиз атрофида турли гуруҳларга таалуқли
микроорганизмларни тўпланишига замин яратади. Ушбу микроорганизмлар ўсимлик ўсиши ва
ривожланишига турлича таъсир кўрсатади. Тупроқ-ўсимлик-микроорганизм таъсирини батафсил ўрганиш
қишлоқ хўжалиги амалиётида катта аҳамият касб етиши мумкин.
Илмий адабиётларда микробли препаратлар таркибига кирувчи Bac. subtillus, Bac. mesentericum,
Bac. serius каби микроорганизмларнинг ўсимлик касалликларига нисбатан антагонист эканлиги ёритилган
[3,4]. Айниқса, уларнинг қишлоқ хўжалик экинлари ўсиб ривожланишига ижобий таъсир кўрсатадиган В
гуруҳга мансуб витаминлар, пигментлар, аминокислоталар, нуклеазалар ажратиши аҳамиятга моликдир.
Бу бирикмалар микроорганизмларнинг метаболизми даврида культурал суюқликка ажралиб чиқади.
Шунинг учун микроорганизмларнинг культурал суюқлигидан фойдаланиш муҳим амалий аҳамият касб
этади.
Тадқиқотларимиз давомида лимон ўсимлигига ишлов беришда культурал суюқликларнинг турли
концентрацияларидан фойдаланилди. Уларни стерил сув билан 1:1, 1:5, 1:10, 1:20, 1:50, 1:100 ҳажмда
аралаштирилиб борилди. Тажрибалар 5 қайтариқда олиб борилди. Ўсимталарга нисбатан юқори
самарадорлик 1:10 нисбатдаги сувли экстрактни қўлланганда кузатилди. Бунда илдиз узунлиги 50%, поя
узунлиги 20%, ўсимлик қуруқ массаси 30% га қадар ортганлиги кузатилди.
Тажрибаларда микробли препаратдан фойдаланишда экиш материалининг хусусиятига
боғлиқравишда, экин тури, навига кўра, суюқ суспензияни пуркаш йўли билан таркибида 10
11
дона
ҳужайра ҳисобида амалга ошириш мақбул вариант эканлиги ўз тасдиғини топди.
Do'stlaringiz bilan baham: |