153
келиб мазкур навлардан кўчатлар етиштира бошланди. Мавжуд узумзорларни сақлаган ҳолда янгиларини
ҳам барпо этиш, навлар ассортиментини бойитиб бориш фойдадан холи эмас.
Узум майдонлари асосан Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона
вилоятларида жойлашган. Янги узумзорларни барпо этишда – узум навининг биологик хусусиятлари ва
технологик кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда, ҳамда мўлжалланган ер майдонларининг табиий
шароитлари инобатга олган ҳолда амалга оширилиши лозим. Айниқса, тоғли зоналарнинг қатор
афзалликларини ҳисобга олган ҳолда узумзорларни барпо этиш устуворликка эга бўлиши зарур, жумладан
йиллик ёнғингарчилик 700-800 мм ташкил этиши туфайли суғоришдаги қуллайлик, иқлим шароитининг
иссиқлиги, тупроқ таркиби жиҳатидан ва ҳоказолар. Бунинг натижасида иқтисодий-ижтимоий
самарадорликка эришилади, айниқса ҳудудларда қисман бўлса ҳам аҳолининг бандлиги таъминланади.
Узум етиштирувчи билан қайта ишловчи корхона ўртасида ҳамкорлик, яъни кооперация алоқалари
тўғри ташкил этилса ўз навбатида харид нархини оқилона белгиланишига, маҳсулот сифатининг ошишига
ва реализация қилишда барқарорликка эришилади. Бундан хулоса қилиш мумкинки, узумчилик саноати
субъектлари интеграциялашувини ривожлантириш устуворликка эга ва бу жараёнларни бошқариш
истиқболлидир. Шунингдек, пировардида узумчилик тармоғига қўшимча сармоя киритиш, илғор техника
ва технологияларни жорий этиш борасида молиявий институтларини жалб қилинишига ва ишончли
ҳамкорлик муносабатлари шаклланишига эришилади.
2012 йил 16 мартда бўлиб ўтган сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов ўз
нутқларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тегишли захирасини яратиш ва унга бўлган нарх-
навонинг кескин ошиб кетмаслиги бўйича қилинаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтдилар. 2012 йил
Ўзбекистон аҳоли сони 30 миллиондан ошиши кутилмоқда, бу ўз навбатида аҳолини хавфсиз, табиий
мева-сабзавотлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга янада эҳтиёж ортишидан далолат
беради. Алоҳида эътибор узумзорлар майдонини кенгайтириш ва янгиларини барпо этишга қаратилиши
давр талабидир. Айниқса, узумнинг хўраки ва кишмишбоп навларини кўпайтириш ҳамда қиш-баҳор
мавсумларида истеъмол учун узоқ сақлаш технологияларини жорий этган ҳолда аҳолига тортиқ этиш
муҳим масалалардан.
Италияликларнинг плёнка остида етиштириш технологиясига кўра узум биологик етилганидан сўнг
ҳосилни кўчатда 2-3 ой давомида сақлаш имкониятига эга. Шунингдек, қатор афзалликлари мавжуд,
жумладан, ёғингарчилик, турли касалликлар ва заруркундалардан сақлайди, ҳосил нисбатан тез етилади.
Ўзбекистон географик жиҳатдан Италия билан бир кенгликда жойлашганлигини ҳисобга олган ҳолда
мазкур технологияни айниқса хўраки навли узумзорларда жорий этиш истиқболларини кўриб чиқиш
аҳамиятлидир.
1960 йиллардан бошлаб турли мамлакатлар фермерлари томонидан томчилатиб суғориш усулини
қўллаш орқали маҳсулот унумдорлигини оширишга, тупроққа ишлов бериш ҳаражатларини
камайтиришга, сувни тежаб ишлатишга эришиш мумкинлиги кашф этилди. Томчилатиб суғориш бу –
сувни аста-секин, милтиратиб айнан ўсимлик илдизи жойлашган ерга етказиб беришдир. Тупроқдаги
намликни оптимал даражада ушлаб турар экан, бу суғориш усули сувнинг қуёш ва шамолда буғланиб
кетишига ҳам йўл қўймайди. Бундан ташқари тупроқ қатқалоқ бўлиб қолмайди, бу эса илдиз атрофидаги
тупроқ учун сув ва ҳавонинг оптимал миқдорда етказиб берилишини таъминлайди.
Аслида томчилатиб суғориш усулининг илк намуналари 1866 йил Ўрта Осиёда тажрибалар ўтказиш
натижасида вужудга келган. Кейинчалик мазкур технология айниқса Исроилда кенг қўлланиб
ривожлантириб борилган. Мамлакатнинг оғир иқлим шароитлари ва сув заҳиралари чекланган бўлганлиги
сабабли томчилатиб суғориш усулидан кенг қўлланилган. Худди мана шу томчилатиб суғориш усули
сабабли, илгари аҳолиси тез ўсиб бораётган, ярим оч, озиқ-овқатлар карточка усулида тарқатиладиган
мамлакат бир неча йил ичида қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг йирик экспорт қилувчисига айланди.
Сўнги 30 йил ичида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ҳажми 5 баробарга ошди, аммо сувга бўлган талаб
эса деярли ўзгармади.
Томчилатиб суғориш усулидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида, шунингдек кўкаламзорлаштириш
ишларида, томорқа ерларида ва дала ҳовлиларда кенг фойдаланиш лозим. Бу борада Р.Р.Шредер номли
боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илимий-текшириш институти томонидан Жиззах ва Самарқанд
вилоятларида тажриба ўтказилди. Тажриба натижаларига кўра Жиззах вилояти Зомин туманидаги сув
тақчил бўлган 6,5 гектар майдонда 3 йил давомида жами ҳосилдорлик 33 фоиздан зиёд бўлди, сув 35
фоизга тежалди ва меҳнат сарфи ҳам қисқарди. Самарқанд вилоятида эса 3 йил давомида жами
ҳосилдорлик 34 фоиздан зиёд бўлди ва сув 30-45 фоизга тежалди.
Буганги кунда узумзорларда томчилатиб суғориш усулини қўллаш бўйича ишлар Сурхондарё
вилояти «Денов вино-ароқ» ОАЖ корхонасига қарашли ер майдонида Хитой билан ҳамкорликда амалга
оширилмоқда. Мазкур технологияни янги барпо этилган 50 гектарли узумзорда жорий этиш
режалаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: