Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Азизов Б.М “Хранение семян и их жизнеспособность”. Доклад на научной конференции Андижанского 
ИЭИ к 10 летию Независимости Р. Узбекистан. Т., 2001. 


16
2. Азизов Б.М., Урманов А., Неъматов Т. «Урожайность и посевные качества семян озимой пшеницы при 
разных нормах посева». «Актуальные прблемы земледелия и растениеводства» III-международная 
конференция молодых ученных и аспирантов. Алмалыбак, 2007. - с 18-20. 
3. Азизов Б.М. «Урожайность и посевные качества озимой пшеницы при разных нормах посева» 
«Агроилм журнал». Т., 2009, - № 4. - с 13-15. 
4. Гриценко В.В, Калошина З.М «Семеноведения полевых культур» изд. «Колос», М., 1972, - с 173-186. 
3. Курбонов Ғ.К. “Донли экинлар уруғшунослиги”. “Ўқитувчи”, Т., 1980. - 58-63 б. 
6. Узоков Й.Ф, Узоков У.Й “Сара уруғ мўл ҳосил гарови”. “Ўзбекистон аграр фани хабарномаси 
журнали”. 2001, - №1. - 49-51 б. 
УРУҒ СИФАТИНИ КУЗГИ БУҒДОЙНИНГ ЎСИШ, РИВОЖЛАНИШИ ВА КЎЧАТ 
ҚАЛИНЛИГИГА ТАЪСИРИ 
 
Азизов Б.М., Насыров Н., Каримов И.М. 
Тошкент давлат аграр университети 
 
Кузги буғдойнинг ўсиш ва ривожланиш жараёни маълум даражада уруғ сифатига боғлиқ. 
Сифатли уруғлар экилиши уруғларни қисқа муддатлар ичида униб чиқиши ва жадал ўсиб ривожланишини 
таъминлайди. 
Уруғ сифатини кузги буғдой навларининг ўсиб, ривожланишига таъсири республикамизда 
етарлича ўрганилмаган ва бу борадиги маълумотлар кам. 
Уруғ сифатини дон ҳосилдорлигига ижобий таъсири турли йилларда Ғ.Қурбонов, А.Омонов, 
Х.Атабаева ва бошқа олимларнинг илмий ишларида ўрганилган. 
Бироқ кўпчилик адабиётларда уруғ сифат кўрсаткичлари, уларга қўйиладиган андоза талаблар 
ҳамда уларни тавсифи келтириш билан чекланилган. 
Уруғ сифатини дон ҳосилдорлигига ижобий таъсири тўғрисида илмий маълумотлар етарли эмас. 
Шу туфайли бу борада илмий тадқиқотлар олиб бориш катта илмий ва амалий аҳамиятга эга. 
Шунинг учун биз турли кондицион уруғларни кузги буғдойнинг ўсиш, ривожланиш жараёнига 
таъсирини ўрганишни ўз олдимизга мақсад қилиб олдик. Тажрибада Чиллаки, Крошка ва Кахрабо 
навларининг турли: 1.7, 2.0, 2.5 ва 3.0 мм ўлчамдаги уруғлари экилганда уруғларнинг униб чиқиши, кўчат 
қалинлиги ва ўсиш, ривожланиш жараёнлари ўрганилди. 
Уруғларнинг дала унувчанлиги, кўчат қалинлиги бўйича учетлар ишчи дастурда белгиланган 
тартибда олиб олиб борилди. Уруғларнинг униб чиқиши: униш бошлангандан 75% униб чиқишигача 
давом эттирилди ва ҳар 2-3 кунда ҳисоблаш ишлари олиб борилди. Ўсимликларнинг кўчат қалинлиги 
кузда, эрта баҳорда ва ривожланишнинг пишиш фазасида ўтказилди. 
Уруғ сифатини кузги буғдойнинг кўчат қалинлигига таъсири тўғрисидаги тажриба 
маълумотлари 1-жадвалда келтирилган. 
Жадвал-1 
Уруғ сифатини кўчат қалинлигига таъсири 
№ 
Навлар 
Уруғ 
фракцияси, мм 
Экиш меъёри 
млн./га 
Уруғларнинг 
дала 
унувчанлиги, % 
1 м

ўсимлик 
сони, дона 

Чиллаки 1.7 

32.5 
195 
2
2.0 

46.0 276 
3
2.5 

57.0 342 
4
3.0 

70.5 423 

Крошка 1.7 

35.5 213 
6
2.0 

49.0 294 
7
2.5 

61.0 366 
8
3.0 

71.5 429 

Кахрабо 1.7 

38.0 
228 
10
2.0 

51.5 309 
11
2.5 

72.0 432 
12
3.0 

69.5 417 
Олиб борилган тажриба натижалари уруғ сифати уруғларнинг дала унувчанлигига ва кўчат 
қалинлигига ижобий таъсир этишини кўрсатди. Тажрибада майда 1.7 мм фракцияли уруғлар экилган 


17
вариантларда уруғларнинг дала унувчанлиги Чиллаки навида 32.5%, Крошка навида 35.5% , каттиқ 
буғдойнинг Кахрабо навида 38% бўлди. Уруғ ўлчами 2.0 мм бўлган шароитда дала унувчанлик 
кўрсаткичи Чиллаки навида 46.0% , Крошка навида 49%, Кахрабо навида 51.5% ни ташкил этди. Уруғ 
ўлчами 2.5 мм бўлганда дала унувчанлик мос равишда кузги буғдойнинг маҳаллий Чиллаки навида 57.0 
%, Крошка навида 61.0 %, Кахрабо навида 72.0 % ни ташкил этди. 
Тажрибада уруғларнинг дала унувчанлиги бўйича нисбатан юқори кўрсаткичлар Чиллаки 70.5% 
ва Крошка навларида 71.5% йирик ўлчамли 3.0 мм фракцияли уруғлар экилганда каттиқ буғдойнинг 
Кахрабо навида эса 72.0 % 2.5 мм ўлчамли уруғлар экилган шароитда кузатилди. 
Юқорида келтирилган тажриба натижалари уруғларнинг дала унувчанлиги энг аввало уларда 
заҳира озиқа тўпланганлигига боғлиқлигини кўрсатди. Мадомики йирик уруғларда заҳира озиқалар 
кўпроқ бўлади, бу эса ўз навбатида уруғларнинг дала унувчанлигига ижобий таъсир кўрсатади. Қаттиқ 
буғдой навларида эса нав хусусиятидан келиб чикиб 2.5 мм фракцияли уруғларни экиш мақсадга мувофиқ, 
ўта йирик уруғларнинг ташқи уруғ қобиғи қалинроқ бўлиб уруғларнинг униб чиқиши бироз қийинлашади. 
Уруғ сифати шунингдек даладаги кўчат қалинлигида ҳам намоён бўлди. Тажрибада вариантлар 
бўйича кўчат қалинлиги ҳисобли майдонда 1 м

даги ўсимликлар сонини ҳисоблаш йўли билан аниқланди. 
Тажрибада ўрганилаётган барча навларда кўчат қалинлиги бўйича нисбатан паст кўрсаткичлар майда 
фракцияли уруғлар экилган вариантларда қайд этилди. Далада 1 м
2
майдондаги ўсимликлар сони майда 
фракцияли 1.7 мм ўлчамдаги уруғлар экилган вариантларда Чиллаки навида 195 дона, Крошка навида 213 
дона, қаттиқ буғдойнинг Кахрабо навида 228 донани ташкил этди. 
Ўлчами 2.0 мм бўлган уруғлар экилганда 1 м
2
майдондаги ўсимликлар сони кузги буғдойнинг 
Чиллаки навида 276 та , Крошка навида 294 та , Кахрабо навида эса 309 тани ташкил этди. 
Тажрибада кўчат қалинлиги бўйича нисбатан юқори кўрсаткичлар Чиллаки ва Крошка навларида 
йирик 3 мм ўлчамли, Кахрабо навида ўртача йирикликдаги 2.5 мм ўлчамли уруғлар экилган вариантларда 
қайд этилди. Йирик уруғлар экилганда 1 м
2
майдондаги ўсимликлар сони Чиллаки навида 423 та, Крошка 
навида 429 та, Кахрабо навида 417 тани ташкил этди. Кўчат қалинлиги бўйича энг юқори кўрсаткич 
Кахрабо навида 2.5 мм ўлчамли уруғлар экилган шароитда кузатилди, бунда 1 м
2
ўсимликлар сони 432 
донага тенг бўлди.
Демак, далада етарли миқдорда кўчат қалинлигига эришиш учун 2.5-3.0 мм ўлчамли уруғлар 
экилиши мақсадга мувофиқ. 

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish