Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Абу Али Ибн Сино. Тиб қонунлари, II-жилд, Тошкент, 1965, б. 27-249. 
2. Абдураимов М. Бухоро хонлигида ХVI-XIX асрларда аграр муносабатлар, Тошкент, 1972, б.235. 
3. Ботиров Х.Ф. Зарафшон воҳасида қишки дала экинларини ўстириш технологияси, Самарқанд, 
1997, 167 б. 
4. Доспехов Б.А. Дала тажрибаси услуби. Москва, 1985 с.17-241. 
5. Мойисейченко В.Ф., Мевачилик ва сабзавотчиликда дала тажрибаси услуби. 1988, 139 б. 
6. Рибаков Р, Остраухова М. Ўзбекистон мевачилиги, Тошкент, 1967, 486 б. 
7. Шредер Р.Р. номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ услуби. Тошкент, 1975, б.159. 
 
УРУҒ СИФАТИНИНГ КУЗГИ БУҒДОЙ ДОН ҲОСИЛИГА ТАЪСИРИ 
Азизов Б.М., Атабаев М.М., Митанов А. 
Тошкент давлат аграр университети 
Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини оширишда юқори сифатли уруғлар экилиши муҳим 
ўрин тутади. Сифатли уруғ экилиши энг кам сарф харожат хисобига юқори ва сифатли ҳосил 
етиштиришни таъминлайди. 


14
Сифатли ўруғ экилиши қишлоқ хўжалик экинларининг ўсиш ва ривожланишини таъминлаш 
билан бир каторда ўсимликда ҳосил элементларининг шаклланиши ва дон ҳосилдорлигига ижобий таъсир 
этади. 
Уруғ сифати турли йилларда В.В.Гриценко, Ғ.Курбонов, Й.Узоков, Б.Азизов ва бошка 
олимларнинг илмий ишларида ўрганилган. Бироқ у илмий ишларда асосан уруғ сифат кўрсаткичларига 
изох берилган, уруғ сифатини дон сифатига таъсири тўғрисида тажриба маълумотлари келтирилмаган. 
Шу туфайли суғориладиган бўз тупроқлар шароитида уруғ сифатини дон ҳосилига таъсирини 
ўрганишни ўз олдимизга мақсад қилдик. 
Таърибада турли ўлчамдаги уруғларни ўсимликда ҳосил элементларини шаклланиши ва дон 
ҳосилдорлигига ижобий таъсири ўрганилди. 
Тажрибалар Б.А.Доспеховнинг (1981) “Дала тажрибалари олиб бориш методикаси” асосида олиб 
борилди. 
Олиб борилган тажриба натижалари уруғ сифати донларнинг йириклиги , яъни 1000 донадон 
вазнига ижобий таъсир этишини кўрсатди. Ўрганилаётган барча вариантларда 1000 дона дон вазни бўйича 
нисбатан юқори кўрсаткичлар йирик 3.0 мм фракцияли уруғлар экилган шароитда кузатилди. 
Тажрибада йирик уруғлар экилган шароитда 1000 дона дон вазни кузги буғдойнинг Чиллаки 
навида 45.0 грамм, Крошка навида 41.5 грамм, Кахрабо навида 39.0 грамга тенг бўлди. Ўлчами 2.5 мм 
бўлган уруғлар экилган шароитда 1000 дона дон вазни Чиллаки навида 42.0 грамм, Крошка навида 38.0 
грамм, Кахрабо навида 36.0 граммни ташкил этди. Ўлчами 2.0 мм фракцияли уруғлар экилган шароитда 
бу кўрсаткичлар мос равишда Чиллаки навида 39.5 грамм, Крошка навида 36.0 грамм, Кахрабо навида 
33.5 граммни ташкил этди. 1000 дона дон вазни бўйича нисбатан паст кўрсаткичлар майда ўлчамли 1.7 мм 
фракцияли уруғлар экилган вариантларда кайд этилди. Майда уруғлар экилганда 1000 дона дон вазни 
Чиллаки навида 37.0 грамм , Крошка нави экилганда 33.5 грамм, Кахрабо нави экилганда 30.5 граммни 
ташкил этди. 
Демак, суғориладиган шароитда канчалик йирик уруғлар экилса , йирик донлар етиштирилади. 
Суғориладиган шароитда кузги буғдой навларида 1000 дона дон вазнини ошириш учун йирик 
2.5-3.0 мм ўлчамли уруғлар экиш тавсия этилади. 
Кузги буғдой дон ҳосилдорлигини белгиловчи муҳим элементларидан бири бошоқдаги дон сони 
хисобланади. Шу туфайли барча дала тажрибаларда бир дона бошоқдаги дон сони асосий 
кўрсаткичлардан бири. 
Бошоқдаги дон сони ўсимликни минерал озуқалар ва намлик билан таъминланиш даражасига
иқлим шароитига, экиш муддати ва бошқа агротехник тадбирларга боғлиқ. 
Агротехник тадбирларни бошоқдаги дон сонига таъсири Ғ.Курбонов , А.Омонов, Р.Сидиков ва 
бошқа кўплаб олимлар томонидан ўрганилган. Бироқ уруғ сифатини бошоқдаги дон тсонига ижобий 
таъсири тўғрисидаги маълумотлар етарли эмас. Шу туфайли биз тьажрибада турли ўлчамдаги уруғлар 
экишни бошоқдаги дон сонига таъсирини ўргандик. 
Тажрибада бошоқдаги дон сони бўйича нисбатан паст кўрсаткичлар майда уруғлар экилган 
вариантларда, нисбатан юқори кўрсаткичлар эса йирик уруғлар экилган вариантларда қайд этилди. 
Майда ўлчами 1.7 мм фракцияли уруғлар экилган шароитда бошоқдаги дон сони: Чиллаки 
навида 28.5 дона, Крошка навида 30.0 дона , Кахрабо навида 27.5 донани ташкил этди. Ўлчами 2.0 мм 
бўлган уруғлар экилганда бу кўрсаткичлар кузги буғдойнинг Чиллаки навида 30.5 дона , Крошка навида 
33.0 дона, қаттиқ буғдойнинг Кахрабо навида 30.0 донага тенг бўлди. Ўртача катталикдаги 2.5 ўлчамли 
уруғлар экилган шароитда бошоқдаги дон сони: кузги буғдойнинг маҳаллий Чиллаки навида 32.5 дона , 
Крошка навида 34.0 дона, қаттиқ буғдойнинг Кахрабо навида 34.0 донани ташкил этди. 
Тажрибада бошоқдаги дон сони бўйича энг юқори кўрсаткич 35.5 дона Крошка навида йирик
ўлчами 3.0 мм фракцияли уруғлар экилган вариантда кузатилди. 
Олинган тажриба натижаларига асосланиб кузги буғдой навларида бошоқдаги дон сонини 
ошириш учун 2.5-3.0 ўлчамли уруғлар экилиши мақсадга мувофиқ. 
Кузги буғдойнинг энг муҳим ҳосил элементларига ўсимликнинг маҳсулдор тупланувчанлиги, 
битта бошоқдаги дон вазни ва битта ўсимликдаги дон вазни хисобланади. 
Уруғ сифатини кузги буғдойнинг ҳосил элементларига ижобий таъсири тўғрисидаги 
маълумотлар 1-жадвалда келтирилган. 
Уруғнинг сифати кузги буғдойнинг маҳсулдор тупланувчанлик , битта бошоқдаги дон вазни
битта ўсимликдаги дон вазни сингари ҳосил элементларида намоён бўлди. 
Уруғ сифати кузги буғдойнинг махсулдор тупланувчанлигига ижобий таъсир этишини кўрсатди. 
Махсулдор тупланувчанлик кўрсаткичи бўйича нисбатан паст кўрсаткичлар 1.0-1.1 майда ўлчамли 1.7 мм 
фракцияли уруғлар экилган вариантларда, нисбатан юқори кўрсаткич 1.3 Чиллаки ва Крошка навида 
йирик 3.0 мм фракцияли , Кахрабо навида ўртача катталикдаги 2.5 фракцияли уруғлар экилган шароитда 
кузатилди. 


15
Жадвал-1 
Уруғ сифатини кузги буғдойнинг ҳосил элементларига таъсири 
1 та бошоқдаги 
дон 
1 та 
ўсимлик-
даги дон 
вазни, г 
Дон 
хосили, 
ц/га 
№ 
Навлар 
Уруғ 
фракцияси, 
мм 
Мах. 
туплани
ши 
1000 та 
дон 
вазни, г 
сони 
вазни, г 

Чиллаки 1.7 1.0 
37.0 
28.5 
1.05 1.05 20.0 
2
2.0 1.1 
39.5 
30.5 
1.20 1.32 33.1 
3
2.5 1.2 
42.0 
32.5 
1.36 1.63 48.7 
4
3.0 1.3 
45.0 
34.0 
1.53 1.98 66.8 

Крошка 1.7 1.1 
33.5 
30.0 
1.00 1.09 21.6 
6
2.0 1.2 
36.0 
33.0 
1.17 1.40 35.0 
7
2.5 1.3 
38.0 
34.0 
1.29 1.60 52.2 
8
3.0 1.3 
41.5 
35.5 
1.43 1.86 70.3 

Кахрабо 1.7 1.1 
30.5 
27.5 
0.83 0.91 18.1 
10
2.0 1.2 
33.5 
30.0 
1.01 1.21 31.2 
11
2.5 1.3 
36.0 
34.0 
1.22 1.58 53.0 
12
3.0 1.2 
39.0 
33.0 
1.28 1.53 51.0 
Битта бошоқдаги дон вазни майда 1.7 мм ўлчамли уруғлар экилган шароитда: кузги буғдойнинг 
Чиллаки навида 1.05 грамм, Крошка навида 1.00 грамм, Кахрабо навида 0.83 грамм, битта ўсимликдаги 
дон вазни эса мос равишда Чиллаки навида 1.05 грамм, Крошка навида 1.09 грамм, Кахрабо навида 0.91 
граммга тенг бўлди.
Тажрибада битта бошоқдаги ва битта ўсимликдаги дон вазни бўйича энг юқори кўрсаткичлар 
1.53 ва 1.98 грамм кузги буғдойнинг Чиллаки навида йирик 3.0 мм ўлчамли уруғлар экилган вариантларда 
кайд этилди. 
Йирик уруғлар экилганда кузги буғдойнинг Крошка навида битта бошоқдаги дон вазни 1.43 ва 
битта ўсимликдаги дон вазни 1.86 граммни ташкил этди. Қаттиқ буғдойнинг Кахрабо навида эса ўртача 
битта бошоқдаги дон вазни бўйича энг юқори кўрсаткич 1.36 грамм йирик 3.0 мм ўлчамли уруғлар 
экилганда, битта ўсимликдаги дон вазни бўйича юқори кўрсаткич 1.58 грамм ўртача йирикликдаги 2.5 
ўлчамли уруғлар экилган шароитда кузатилди. 
Демак , ҳосил элементларининг нормал шаклланиши учун кузги буғдойнинг Чиллаки ва Крошка 
навларида йирик 3.0 мм уруғлар, қаттиқ буғдойнинг Кахрабо навида ўртача 2.5 ўлчамдаги уруғлар 
экилиши мақсадга мувофиқ.  
Тажриба натижалари уруғ сифати кузги буғдой дон ҳосилдорлигига ижобий таъсир этишини 
кўрсатди. Кузги буғдой дон ҳосилдорлиги бўйича нисбатан юқори кўрсаткичлар ўртача 2.5 мм ва йирик 
3.0 мм фракцияли уруғлар экилган вариантларда қайд этилди.
Кузги буғдойнинг махаллий Чиллаки навида нисбатан юқори дон ҳосили 66.8 ц/га йирик 3.0 мм 
ўлчамли , нисбатан паст кўрсаткич 20.0 ц/га майда 1.7 мм ўлчамли уруғлар экилганда кузатилди. Ўртача 
2.5 мм ўлчамли уруғлар экилганда дон ҳосилдорлиги 48.7 ц/га га тенг бўлди. Чиллаки навида уруғ сифати 
хисобига етиштирилган кўшимча дон ҳосили 18.1-46.8 ц/га ни ташкил қилди. 
Энг юқори дон ҳосили 70.3 ц/га кузги буғдойнинг Крошка навида йирик 3.0 мм ўлчамли уруғлар 
экилган шароитда кузатилди. Уруғ сифати хисобига етиштирилган кўшимча дон ҳосили 18.1-48.7 ц/гани 
ташкил этди. 
Қаттиқ буғдойнинг Кахрабо навида эса нисбатан юқори дон ҳосили 53.0 ц/га ўртача 2.5 мм 
ўлчамли уруғлар экилган шароитда, йирик 3.0 мм ўлчамли уруғлар экилган шароитда ҳосилдорлик 51.0 
ц/га га тенг бўлди, нисбатан паст кўрсаткич эса 18.1 ц/га майда 1.7 мм ўлчамли уруғлар экилган шароитда 
кузатилди. Уруғ сифати хисобига олинган кўшимча дон хосили 2.0 - 39.9 ц/га ни ташкил этди. 
Хулосалар: 
Майда 1.7 мм уруғлар экилганда 1м

майдонда 195-213 дона майса униб чиққан бўлса, йирик 3.0 
мм уруғлар экилганда 417-429 дона майса униб чиқди. 
Сифатли уруғ хисобига кузги буғдойнинг Чиллаки навида 18.1-46.8 , Крошка навида 18.0-48.7, 
Кахрабо навида 2.0-39.9 ц/га кўшимча дон ҳосили етиштирилди. 
Уруғ сифати хисобига дон таркибидаги клейковина миқдори 1.0-2.3 % кўпайиши кузатилди. 

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish