ШАРҚ ЖИЙДАСИНИ ТУРЛИ МУДДАТДА ВА ТУРЛИ ЎЛЧАМДА ТАЙЁРЛАНГАН
ҚАЛАМЧАЛАРИДАН ЎСТИРИШ
Турдиев С.А.
Тошкент давлат аграр университети
Шарқ жийдасининг (Elaeаgnus orientalis L) халқ селекцияси намуналарини ўрганиш кўчатларини
ўстириш, истиқболли шакллари асосида уларни етиштириш ва коллекцион жийдазорларини барпо
этишнинг аҳамияти беқиёсдир.
Истиқболли шарқ жийда шаклларидан генетик бир хил клонлар етиштириш учун фақат вегетатив
кўпайтириш усули қўлланилади. Ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан нон жийдани вегетатив
334
кўпайтиришнинг мақсадга мувофиқ усули-ёғочлашган новдадан тайёрланган қаламчаларни илдиз
олдиришдир. Қаламчаларни илдиз олдириб ўз илдизига эга кўчатлар етиштиришнинг асоси-қаламчада
ёнлама илдизлар ҳосил қилиб янги ёш ўсимлик яъни она ўсимликдан биологик - генетик белги ва
хусусиятларга кўра фарқ қилмайдиган бир хил клон етиштириш ҳисобланади.
Қаламчалар тупроққа экилгандан сўнг уларнинг қуйи қисмида (базал қисми) каллюс юзага кела
бошлайди ёки буқоқсимон бўртиклар шаклланади, улардан келгусида қулай шароитларда янги илдиз
ривожланади. Биологик ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан новда қаламчаларни илдиз олдириб, ўз илдизли
кўчатлар етиштириш жуда истиқболли усул ҳисобланади. Бу усулни қўллаш кам харажатлар сарфлаб,
қисқа вақтда кўплаб генетик бир хил ўз илдизига эга кўчатлар етиштириш имконини беради.
Новда қаламчаларни қаламчалар тиним даврига ўтганда (ноябрь охири декабрь бошлари)
истиқболли шакллардан тайёрланди. Қаламчаларни кузда тайёрлаш ва қишга тупроққа кўмиб қўйиб,
баҳорда экиш яхши натижаларни беради. Баҳорда тайёрланиб экилган қаламчаларни илдиз олиш даражаси
ҳам ёмон эмас, лекин кузда тайёрланган қаламчалардан етиштирилган кўчатлар йирикроқ ва сақланиши
юқори. Қаламчалар тайёрлаш муддатларини ва уларни илдиз олиши ва ўсишига таъсирини ўрганишга
бағишланган илмий изланишлар қуйидаги натижаларни кўрсатди.
Қаламчалар бир икки йиллик ёғочлашган соғлом, тўлиқ ёғочлашишга улгурган, қуёшга қараб
ўсган ва дарахт шох-шаббаси ўртасидаги новдалардан 15, 20, 25, 30 см узунликда боғ қайчиси ёрдамида
тайёрланиб кесиб олинди ва 50 донадан қилиб морфологик қуйи қисмини бир томонга қилиб боғланди,
сўнгра махсус тубига қум солинган траншеяларга ушбу боғланган қаламчалар қуйи қисми қумга қўйилган
ҳолда вертикал кўмилди ва баҳоргача сақланди.
ТошДАУ илмий тадқиқот ва ўқув тажриба хўжалигида ажратилган кўчатзор тупроғи эрта баҳорда
тайёрланди, пушталар олинди. Пушталар ораси 60 см, баландлиги 20 см, да.
Қаламчалар пушта тепасига, таёқча билан олдинроқ ўрин очилган ерга тик ҳолда суқилди, шунда
қаламча 1-2 куртаги тупроқ юзасига қолдирилди. Қаламча экилгандан сўнг, унинг атрофидаги тупроқ
енгил зичланди. Қаламчалар қатори оралиғи 60 см, қаламчалар орасидаги масофа 12 см масофада экилди.
Ҳаво ҳарорати ва тупроқ шароитлари ҳисобга олинган ҳолда кўчатзор 2-3 маротаба суғорилгандан сўнг,
кўчатзорни бегона ўтлардан тозалаш ва тупроқни аэрациясини яхшилаш мақсадида қаторлар ораси чопиқ
қилинди.
Вегетация давомида қаторлар суғорилгандан сўнг, тупроқ ҳолати етилганда 2-3 кундан сўнг чопиқ
қилинди ва бегона ўтлардан тозаланди. Жийда қаламчалари жуда беор бўлиб, апрел ойининг иккинчи
декадасидан бошлаб ёппасига кўкара бошлади. Вегетация даврида кўчатларни парваришлашда асосий
агротехник тадбирлар суғориш, тупроқни юмшатиш ва бегона ўтлардан тозалашдан иборат бўлади.
Баҳорда қаламчаларни илдиз олиш даврида ҳар ҳафтада 1-2 маротаба суғорилган бўлса, кейинчалик
қаламчалардан ўсиб чиққан новдалар остини соялатиб олгандан сўнг, ёзги даврда улар 10-12 кунда
суғорилди. Апрел ойида қаламчаларда куртаклар бўртиб, илк баргчалар пайдо бўлиб ўсиши бошланди, бу
илдиз олиш жараёни тўлиқ ўтаётганликдан белги сифатида қабул этилди. Лекин каллюс барча
қаламчаларда ҳам ёппасига ҳосил бўлмайди, фақатгина нормал каллюс ҳосил бўлиб, ўз илдизини
шакллантирувчи қаламчаларгина ўсишда давом этди. Май ойида кўпгина қаламчалар қурий бошлади,
кўчатларни сақланишида ўзгаришлар рўй берди.
Қаламчаларни сақланиш даражаси индивидуал кўрсаткич эканлиги маълум бўлди. Қаламчаларни
сақланишида июл ойида кескин ўзгаришлар бўлди, уларнинг 15-50% қуриб қолди, қолганлари нормал
ўсишда давом этди. Кўчатларнинг ўсиши июнь ойидан бошлаб тезлашди, бу даврда уларнинг баландлиги
ўртача 20-35 см бўлган бўлса, вегетация охирида ўртача 102-221 см (максимал 340 см) ни ташкил этди.
Тажрибаларда узунлиги 25, 30 см, диаметри 1,0-2,0 см қилиб кесилган қаламчалар кўкарувчанлиги юқори
эканлигини кўрсатди. Айниқса кўчатлар июль-август ойларида интенсив ўсди.
Қаламчаларни мақбул тайёрлаш муддатларини аниқлаш мақсадида тажрибалар уч муддатда
амалга оширилди: ноябр охирларида жийда дарахтининг тиним даврида тайёрланган қаламчаларнинг бир
қисми баҳорги экишлар учун тупроққа стратификация мақсадларида кўмиб қўйилди, бир қисми кузнинг
ўзидаёқ тайёр пушталарга экиб қўйилди.
Баҳорги қаламчалар жийда дарахтида шира юришидан аввал тайёрланиб, дарҳол кўчатзорга
экилди.
Кўчатларни энг яхши ўсиш ва сақланиш кўрсаткичлари кузда тайёрланган ва қишда тупроққа
кўмиб, баҳорда экилган қаламчаларда қайд этилди: кўчатлар сақланиши 88 % ни, баҳорги қаламчалар
сақланиши 64 % ни ташкил этди.
Кўчатларнинг ўсиш кўрсаткичлари кузда тайёрланиб, баҳорда экилган қаламчаларда юқори бўлди:
уларнинг ўртача баландлиги 166,7±7,35 см ни диаметри 10,2±0,47 мм ни ташкил этди.
Тажрибаларда қаламчалар узунлигини каллюс ҳосил бўлишига ва ўз илдизига эга кўчатлар
шаклланишига, ўсишига ва сақланишига таъсирини ўрганиш мақсадида 15, 20, 25 ва 30 см узунликдаги
кузда тайёрланиб, тупроққа кўмилган ва баҳорда экилган қаламчалар синаб кўрилди. 25-30 см
335
узунликдаги қаламчалардан етиштирилган кўчатларнинг вегетация охирида сақланиши 72-88 % ни (15-20
см узунликдаги қаламчаларда 42-46 %) ташкил этди.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |