Microsoft Word Conf-селекция rtf


СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЗАМОНАВИЙ



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet250/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЗАМОНАВИЙ 
ЛАБОРАТОРИЯЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ 
Адилов М.М., Рахманкулов М.С. 
Тошкент давлат аграр университети қошидаги «Селекция ва уруғчилик» илмий-тадқиқот лабораторияси 
Маълумки, янги навларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ҳисобига экинлар ҳосилдорлигини ва 
ҳосил сифатини қўшимча ҳаражатларни сарфламасдан ошириш мумкин. Шунинг учун республикамиз 
хукумати томонидан селекция ва уруғчилик соҳасига катта эътибор берилмоқда. Бунинг исботи – ушбу 
соҳани ривожлантиришга қаратилган мамлакатимиз раҳбарияти ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан 
чиқарилган бир қатор қарор, қонун ва фармойишлар. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2011 йил 20 майдаги “Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини 
мустаҳкамлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПП-1533-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 
мартдаги “2012 йилда Ўзбекистон Республикасига донор мамлакатлар, халқаро, ҳорижий ҳукумат 
ташкилотлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг беғараз кўмагини (грантларини) жалб 
этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 75-сонли қарорлари қабул қилинган. Ушбу қарорлар 
республикамизда илм-фан-ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтиришга, юқори малакали кадрларни 
тайёрлашга қаратилган бўлиб, улар асосида республикамизда 14 та олий таълим муассасаларда жами 15 та 
лабораторияларни очиш режалаштирилган. Шулардан биттаси – «Селекция ва уруғчилик» илмий-
тадқиқот лабораториясидир. Ушбу лаборатория ташкилотлараро лаборатория ҳисобланиб, унинг асосий 
мақсади республикамиздаги олиб борилаётган селекция ва уруғчилик соҳасидаги ишларни ривожланган 
мамлакатлар даражасига етказиш, соҳа бўйича мутахассисларни малакасини ошириш, уларни қайта 
тайёрлаш, илм-фан-ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш. 
Юқоридаги мақсадлардан келиб чиққан ҳолда лаборатория қуйидаги вазифаларни бажаради: 
-
ғўза, донли ва бошқа экинларнинг янги юқори маҳсулдорли, қимматли-хўжалик белгилар 
мажмуасига эга бўлган навларини яратиш, ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича олиб бориладиган 
изланишларни кенгайтириш ва уларни чуқурлаштириш; 
-
бирламчи ва нав уруғчилигини такомиллаштириш, уруғ етиштирувчи хўжаликларга илмий-
услубий ёрдам кўрсатиш, селекция ва уруғчилик соҳасида илм-фан ва илғор тажрибаларни 
оммалаштириш; 
-
профессор-ўқитувчилар, катта илмий ходим изланувчилар, магистр ва бакалавр талабаларнинг 
илмий тадқиқот ишларини олиб боришлари учун база яратиш йўли билан фан ва таълим интеграциясини 
чуқурлаштириш; 
-
турли ҳил қишлоқ хўжалик экинларни аномал ривожланишининг цитогенетик сабабларини, 
қимматли-хўжалик кўрсаткичларига таъсир қиладиган турли ҳил биокимёвий параметрларни, олинадиган 
маҳсулот сифатини (тола, дон ва х.к.) аниқлашда амалий ёрдам кўрсатиш;
-
рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, мутахассисларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш. 
Маълумки, бугунги кунда, озиқ-овқат муаммоси, аҳолини кўпайиши, экиладиган ер майдонларини 
эса камайиши ҳамда экологияни бузилиши янги яратилаётган навларга бўлган талабларни кучайтирмоқда. 
Анъанавий усуллар ёрдамида кўплаб навлар яратилган ва яратилмоқда. Лекин, уларнинг кўпчилиги замон 
талабларига тўлиқ жавоб бера олмаябди. Шунинг учун янги, ноаъанавий усулларни қўллаб навларни 
яратиш бугунги давр талабидир. Буни эса замонавий асбоб-ускуналарсиз, ушбу ускуналарда ишлай 
оладиган етук мутахассисларсиз амалга ошириб бўлмайди. Ушбу муаммони ечишда Тошкент давлат аграр 
университетида очилаётган янги илмий-тадқиқот лабораторияси ёрдам беради. Лабораторияни жиҳозлаш 


244
учун жами 2260 минг АҚШ доллари миқдорида маблағлар ажратилди. Ушбу маблағларга 115 номдаги 
асбоб-ускуналар олиб келиниши режалаштирилган. Лаборатория Селекция, уруғчилик ва ўсимликларни 
ҳимоя қилиш факултети биносининг Б блоки 1 қаватда жойлашган. Бунда жами 13 хона бўлиб умумий 
фойдали майдон 450 м
2
дан иборат. Ҳозирги кунда ушбу бино капитал таъмирлашга тушган. 
Лабораторияда 5 секторлар фаолият юритади, жумладан, Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси, 
уруғчилиги ва уруғшунослиги; Қишлоқ хўжалик экинларининг умумий ва молекуляр генетикаси; Қишлоқ 
хўжалик маҳсулотлар сифатини аниқлаш; Физиология ва биокимё; Ўсимликлар биотехнологияси. 
Лаборатория қуйидаги йўналишларда фаолият юритади: 
-
биотик ва абиотик омилларга чидамли, қимматли-хўжалик белгилар мажмуасига эга бўлган 
қишлоқ хўжалик экинлар янги навларини яратиш; 
-
қишлоқ хўжалик экинлар биологиясини, экинбоплик ва навдорлик хусусиятларини ўрганиш 
ҳамда уларни аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш; 
-
мева-сабзавот экинлар янги навларини ва дурагайларини яратиш ва уларнинг уруғчилиги; 
-
янги навларни яратишда мавжуд усулларини такомиллаштириш ва амалий селекцияда 
фойдаланиш учун қишлоқ хўжалик экинлар геномикасини ўрганиш; 
-
селекция жараёнида биотехнологик усулларини ва маркерларга асосланган селекцияни ўрганиш; 
-
ғўзанинг дурагай, нав ва тизмалар толасини технологик кўрсаткичларини аниқлаш; 
-
қишлоқ хўжалик экинлар физиолого-биокимёвий кўрсаткичларни, мойдорликни ва намликни 
ўрганиш; 
-
етиштирилаётган қишлоқ хўжалик экинлар сифатини яхшилаш мақсадида ўсимликлар генетик 
ресурсларини хилма-хиллигини ўрганиш; 
-
дунё генофондидаги турларнинг филогенетик муносабатларини ўрганиш; 
-
ўсимликларнинг морфологик-маркерли ва структуравий белгиларнинг генетикасини ўрганиш; 
-
таълим-фан-ишлаб чиқариш орасида корпоратив хамкорликни амалга ошириш, талабаларнинг 
амалиётларини ўтказиш ва ишлаб чиқариш корхоналарнинг ходимларини малака ошириш курсларини 
ташкиллаштириш. 
Кўриниб тургандек, лаборатория асосан янги, ноанъанавий усуллар орқали навларни яратишга 
селекционерларга катта кўмак беради. Ушбу усуллар ёрдамида селекцион жараён 2 баравар қисқаради, бу 
эса фермерларга янги навларни етиб бориши тезлашади, натижада республика бўйича экинларнинг 
ҳосилдорлиги ва ҳосил сифати кескин ошади. Шу билан биргаликда лаборатория нофақат 
селекционерларга амалий ёрдам кўрсатиши билан, балки университетнинг битирувчилари замон талабига 
жавоб берадиган етук мутахассис бўлиб етишишига ҳам замин яратади. 


245

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish