Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet245/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

 
 
СУЛИНИНГ “ЎЗБЕКИСТОН КЕНГ БАРГЛИ” НАВИДА УРУҒЧИЛИК ВА УРУҒШУНОСЛИК 
ИШЛАРИ 
 
Аллашов Б.Д., Ахмедова С.М., Куччиев У.М., Жамолов С.Ғ. 
“Племэлита” ИИБ, Ўзбекистон чорвачилик илмий-тадқиқот институти 
Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишда Республикамизнинг суғориладиган 
ерларида фермер хўжаликлар шу жумладан, чорвачилик йўналишидаги кўплаб фермер хўжаликлари 
тузилган ва барча ҳудудларда чорва моллари учун омухта ем сотиш шаҳобчалари ташкил этилган. Бу эса 
шахсий, деҳқон ва фермер хўжаликларидаги чорва молларини кучли озуқаларга бўлган талабини қоплаш 
имкониятини яратади. Лекин, чорва молларини кўк ва ширали озуқаларга бўлган эҳтиёжини қондириш 
муҳим долзарб аҳамият касб этади. 
Aгроэкосис-
темаларни турлар 
таркибини 
фойдали ва 
ҳосилдор навлар
билан бойитиш 
асоси
Оқсил миқдорини 
кўпайтириш 
орқали 
Инсонга зарар 
келтирадиган 
компонентлар-ни 
камайтириш 
орқали ҳал қилиш 
мумкин. 
Фойдали озуқалар 
таркибини 
ошириш орқали 
Қишлоқ хўжалик 
экинларини 
бошқариш асоси
Бирламчи 
биологик 
маҳсулотни 
ошириш: 


239
Республикамизнинг табиий иқлим шароитида ҳар бир мавсумда қишлоқ хўжалиги экинларини 
экиб етиштириш имкониятлари мавжуд. Шу жумладан кузда оралиқ озуқабоп экинларни етиштириш. 
Кузги оралиқ озуқабоп экинларни экиш эрта баҳорда чорва молларини кўк ширали, витаминларга 
тўйинган озуқалар билан таъминлаш имкониятини яратади. Шунингдек, оралиқ экинларни экишда ер 
доимо банд бўлади. Бунда, ер доимий банд бўлишидан ёғингарчилик натижасида ювилиб кетадиган озиқа 
моддалар ва ерга солинган минерал ўғитлар тўлалигича сақланиб қолади. Оралиқ экинлар тупроқнинг 
шўрланиши, ернинг ишлов бериш миқдорини, бегона ўтларни касалликларни, зарарли хашаротларни 
камайтиради, ерни юмшатади, эрозиядан сақлайди ва бошқа ижобий хусусиятлар билан ер унумдорлигини 
оширади [1]. Оралиқ экинлар орасида сули экини ҳам муҳим аҳамият касб этади. Сулининг сомони ёки 
кўк массаси эрта баҳорда чорва моллари учун тўйимли озуқа сифатида ишлатилади. Сулининг сомони ва 
похоли бошқа донли экинларникига қараганда чорвачилиқда яхши озиқлилиги ва яхши ейилиши билан 
қимматлидир. Сулини кузда ва баҳорда ҳам экиб, мўл ҳосил олиш мумкин. Бу эса Ўзбекистоннинг 
суғориладиган ерларида чорва молларини тўйимли кўк озуқа билан таъминлашга имкон беради [2]. Сули 
дони отлар, ёш моллар ва паррандалар учун озуқа сифатида ишлатилади ва қимматли хом ашё 
хисобланади. 
“Ўзбекистон кенг баргли” сули нави Ўзбекистон чорвачилик илмий-тадқиқот институти ва 
Ўзбекистон ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан У-11302 (Австралия) 
намунасидан кенг баргли кечпишар шаклларини кўп марта танлаш йўли билан яратилган.
Avena sativa Z. авлодига, пугнакс турига мансуб. Пояси тик ўсувчан, баланд бўйли, рўваги 
йирик, бир ёлли, сарғиш – қўнғир, узунлиги 26-30 см. Донлари тўқ жигаррангда, қилтиқли, узунчоқ 
шаклли, қилтиғи узунлиги 2см гача. Қилтиқли донлари миқдори 56 % гача. Қуруқ моддаси таркибида 5,0-
6,0 % хом оқсил, 39,9 % клетчатка бор. 1000 дона уруғ вазни 29,8-31,2 грамм, дони қобиқли қора.
Навнинг бош поя баландлиги 120-130 см ни ташкил этади, барглари кенг. Нав яхши баргланган. 
Баргдорлиги -52,3 фоизни ташкил этади. Пояси ётиб қолишга чидамли. Ётиб қолишига бардошлилиги 
– 3,7 балл. Қўлда, ҳамда комбайнда ўриб олишга яроқли.
Кузда ҳамда баҳорда экиш мумкин. Куз фаслида экилганда доннинг сут пишишига бўлган давр 
190-195 кун, баҳор фаслида экилганда эса вегетация даври 102-107 кунни ташкил этади. Ҳосилдорлиги 
дон учун 25-30 ц/га ни, кўк масса учун 200-250 ц/га ни ташкил этади.
2012 йилда Ўзбекистон чорвачилик илмий тадқиқот институти тажриба даласида “Ўзбекистон 
кенг баргли” сули навининг танлаш кўчатзори ташкил этилди (1-расм).

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish