Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг“Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил 
қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони. 
Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами. 2012 йил, 43-сон, 128-243 бетлар. 
2. Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги” хақидаги қонуни. 30.04. 1998 йил № 602- I 
ва 26.08.2008-II. 
3. Б.Мусаев Ш.Шаумаров, “Махаллий ўғитларни қўллаш тизими, услубий қўлланма. ТошДАУ, 
1997 й. 
4. Шералиев Х. ва б. Фермер хўжалигида вермитехнологиядан фойдаланиб биогумус ишлаб 
чиқариш. Қишлоқ хўжалигини инновацион ривожланишида аграр фани ва илмий–техник ахборотининг 
роли, Республика илмий – амалий анжумани материаллари, II – қисм, 114 бет, Тошкент-2010. 
ҒЎЗАНИНГ АЙРИМ НАВ ВА НАМУНАЛАРИНИ ҚИЁСИЙ ЎРГАНИШ АСОСИДА СЕЛЕКЦИЯ 
УЧУН МАНБА ЯРАТИШ 
Шермухамедов К.К. 
Тошкент давлат аграр университети 
Республикамиз пахтачилигининг тараққиёти селекция жараёнига жахон генофондидаги ғўзанинг 
ноёб белгиларини ўзида сақловчи намуналарни амалий селекция ишларига жалб қилишни тақозо 
қилмоқда. Президентимиз И.А.Каримовнинг 2009 йилнинг якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни устивор йўналишларига бағишланган маьрузасида 2010 йилда 
Қишлоқ ҳўжалик махсулотларини 10,5%га, махсулот экспортини 8,5 %га кўтаришни асосий фазифа деб 
белгилаб берди. 
Шунинг учун ҳозирги кунда селекция ва уруғчилик ишларини янада жадаллаштириш, замон 
талабларига тўлиқ жавоб берадиган ғўзанинг барча қимматли хўжалик белгилари мужассамлашган 
навларини яратиш зарур. Бунинг учун эса асосий фазифа ғўза коллекцияси ичидан ижобий белгиларга эга 
бошланғич ашёни ажратиб фойдаланиш, айниқса хўжалик белгилари бўйича комминацион қобиляти 
юқори географик келиб чиқиши ҳар хил нав ва намуналарни жалб қилиш лозим.
Ғўза ҳосилдорлигини оширишнинг усулларидан бири, қўшимча харажатсиз фақат янги серҳосил 
навларини ишлаб чиқаришга жориий қилиш ҳисобига 15-20% юқори хосил олиш хисобланади.Янги нав 
фақат серҳосил эмас тола сифати юқорилиги билан ҳам текстил саноати талабларига жавоб бериши зарур.
Селекция фани янги нав ва дурагайлар яратиш иши билан шуғулланади. Шунинг учун селекция 
маҳсули-нав ва гетерозис кучига эга дурагай ҳисобланади (1). Хозирги вақтда селекция марказлари ва 
тажриба муассасаларини янада иқтисослаштириш, янги нав ва дурагайларини ишлаб чиқариш муддатини 
қисқартириш, селекция ишларини самадорлигини ошириш икаби масалаларини ҳал этиш мамлакатимизда 
селекция уруғчилик ишларини жадал суратлар билан ривожланиши учун кенг йўл очиб беради. Ушбу 
изланишлар билан бирга олимлар оддий дурагайлаш, бекрост, экологик узоқ дурагайлаш, тур ичида ва 
турлараро дурагайлаш, якка ва оммавий танлаш усуллари орқали жуда кўп янги ғўза навларини 
яратишмоқда. Лекин ғўза селекциясида аниқ услублар бўйича амалга оширилаётган ишлар кенг кўламда 
эмаслиги бу борадаги изланишларни ривожлантиришни тақозо этади. Биз ушбу ишни бажаришда 
чатиштириш учун бошланғич манбани ўрганишга эьтибор қаратдик. 
Изланишлар 2010 йилда ТошДАУ нинг ўқув ишлаб чиқариш тажриба станциясида ўтказилди. 
Тажрибада ўрта ва ингичка толали турларига мансуб 7 та Америка намуналари ҳамда 4 та Ўзбекистонда 
районлаштирилга навлар ҳамда стандарт нав сифатида республикамиз олимлари томонида яратилган ва 
Тошкент вилоятида районлаштирилган ғўза навлари иштироқ етди. Дала тажрибаларида навлар 60 х 30-1 
схемада 4 марта такрор етилди. Ҳар бир нав 25 та уяли бўлиб, узунлиги 7,5 метр. Вегетация даврида 
фенологик кузатишлар белгиланган 20 та ўсимликларда, қимматли хўжалик белгилари эса, ажратиб 
олинган 50 та кўчатда олиб борилди.


218
Ўқув тажриба хўжалиги Тошкент шахрининг шимолий, ғарбий қисмида жойлашган. Тупроғи асл 
бўзтупроқ турига мансуб бўлиб унинг таркибида умумий миқдори 1,0-1,6% гумос, 0,12% азот, 0,15% 
фосфор,2,13 калий бор. Сизот сувлари чуқур 7-8 метр жойлашган. 2010 йил об-ҳаво шароити қуруқ 
келганлиги учун чигитни 24-апрелда экиб , чигит суви берилди. Олиб борилган илмий 
изланишларимизнинг мақсади-Америкадан келтирилган ғўза намуналарини Тошкент вилоятининг 
Бўзтупроқ шароитида Ўзбекистонда районлаштирилган кенг майдонларда экилаётган ғўза навлари билан 
қиёсий ўрганиш ва селекция ишлари учун бошланғич манба яратиш ҳисобланади.
Одатда селекция иши бошланғич материални танлашдан бошланади. Яьни навларни яратиш учун 
фойдаланиладиган барча маданий ва ёввойи ўсимликлар хиллари бошланғич материал деб 
аталади.селекция иши учун бошланғич маньба қанчалик тўғри танлаб олинса, шунчалик мувофақиятли 
чиқади. 
Биз иш режаси ва иш дастурида кўрсатиб ўтилгандек униб чиқиш ўсув даврида бир қатор 
фенологик кузатувлар олиб бордик. Мақсадни амалга ошириш учун қуйдаги илмий-тадқиқот ишлар 
ўтказилди.
Ўсимликнинг униб чиқиш, шоналаш, тола чиқиши ва узунлигини минг дона яигит вазни 
махсулдорлик кўрсатгичларни аниқладик. 
Олинган маьлумотлар тахлили шуни кўрсатдики, хориждан келтирилган навларнинг айримлар 
стандартга нисбатан 1-3 кеч униб чиққан, уларни шоналаш муддати хам бироз кеч, яъни 1-5 кун 
фарққилади. Тола чиқими кўрсатгичи махсулдорлигини белгиловчи асосий омил хисобланади. Унувчан 
хориж намуналарининг 3 таси –М-142,147,124 1-9 дан 36% гача қўй тола беради. 1000 дона чигит 
оғирлиги бўйича энг юқори кўрсатгич М-165 бўлиб 127,1 гр, яъни стандартга нисбатан +9,1 гр юқори 
ҳисобланади. 

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish