Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Хўжамберганов Н.М., Амантурдиев А., Ким Р.Г. Ғўзанинг G.hirsutum L. турига оид бўлган
паст бўйли F
1
дурагайларда тола сифатининг ирсияти. //Ғўза генетикаси, селекцияси,
уруғчилиги ва бедачилик тўплами.–Тошкент, 1993.- 30-34 Б.
2.
Исмоилов Н.Х., Сайдалиев Ҳ., Тожибоев А.М. Ғўзанинг ssp. punctatum кенжа тури
иштирокидаги Ғ
1
ўсимликларида тола чиқими ва узунлигининг шаклланиши.: «Состояние
селекции и семеноводства хлопчатника и перспективы ее развития» номли халқаро илмий-
амалий конференция тўплами (Тошкент, 2006 йил 18 август). –Тошкент, 2006. –11-12 Б.
3.
Абдуллаев А.А. Формообразование при гибридизации хлопчатника. //Ж.Узбекский
биологический журнал.– Ташкент, 1967. № 2.-С.62-65.
4.
Абдуллаев А.А., Лемешев К.К., Узаков Ю.Ф. Мексиканские виды хлопчатника.-Ташкент.
«ФАН». 1978.-39 с.
5.
Мирахмедов С.М. Вилтоустойчивые сорта хлопчатника. //Ж. «Хлопководство». М.: «Колос»,
1970. № 2.-С.23-24.
БЕҲИНИ КУЧСИЗ ПАЙВАНДТАГИГА УЛАНГАН НОК НАВИНИ ҲАР ХИЛ ЭКИШ
СХЕМАЛАРИ ВА ШАКЛ БЕРИШ УСУЛЛАРИНИ БАРГЛАРИНИ АССИМИЛЯЦИОН САТҲИГА
ТАЪСИРИ
Намозов И., Ғуломов Б.Х., Нормуратов И., Зокирова М., Каримов М.
Тошкент давлат аграр университети
Кириш. Республикамиздаги барча вилоятларда, боғдорчилик ва узумчиликни жадал
ривожлантириш, ҳосилдорлигини кескин ошириш, сифатини яхшилаш, шу йўл билан аҳолини, маҳсулот
ишлаб чиқариш корхоналарини сифатли мева, узум маҳсулотлари билан кўпайтириш имкониятлари
мавжуд.
Бу имкониятлардан самарали фойдаланиш учун аввало, бутун эътиборни ҳар бир хўжаликдаги
мавжуд боғ ва токзорларнинг аҳволини яхшилашга, технологик жараёнларини ўз муддатида тўла
ўтказилишига, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш чораларини юқори савияда тўлиқ амалга
оширишга, мевани териш, топшириш ва сақлаш ишларини тубдан яхшилашга, зарур моддий–техник
воситаларини етказиб бериш билан соҳани жадал ривожлантиришга, ҳосилдорликни кўтаришга, сифатли
маҳсулот етиштиришга қаратишимиз керак. Шундагина мева, узум маҳсулотлари кўпайиб, тармоғимиз
иқтисодий жиҳатдан мустахкамланади, халқ таъминоти яхшиланади.
Академик Р.Р.Шредер номидаги илмгоҳнинг Самарқанд филиалида олма ва нок устида
А.К.Павлов ва У.Д.Мирзахидовлар (1982) йилда олиб бориган тажрибаларида кузатилганидек олма ва
нокларни баъзи навлари тез ҳосилга кириши ва серҳосил бўлиши билан, сугориладиган бўз тупроқда,
ҳамда бўз ўтлоқли ерларда олма ва нокни клон пайвандтагларида айниқса ажралиб турадилар.
Шунинг учун ҳозирги вақтда бизни жумҳуриятимизда бу масалага, яъни олма ва нок учун паст
бўйли бўлган клон пайвандтагларини ўрганиш ва танлашга ҳамда бу пайвандтагларда паст бўйли олма ва
нок боғларини яратишга жуда катта эътибор берилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |