140
Умумий тажрибадан келиб чиқиб икки муддатда экилган маккажўхори дурагайини иқтисодий
самарадорлигини солиштирадиган бўлсак, такрорий экин сифатида арпадан кейин экилган маккажўхори
дурагайини ҳосилдорлиги, умумий харажатлари, даромадлари ва соф фойдаси юқори бўлганлиги
кузатилди, фақатгина тан нархи паст бўлганини кўрдик. Кузги буғдойдан кейинги муддатда экилган
маккажўхори ҳосилдорлиги, ҳаражатлари, даромадлари ва соф фойдаси нисбатан анча кам, шуларга
боғлиқ ҳолда тан нархи юқори бўлади. Ўсимликларнинг қалинлашуви доннинг пишишини муайян
қонуният асосида 1- 6 кунга кечиктиради. Ўсимликларнинг қалинлашуви асосий ривожланиш
фазаларининг бошланиши ва бутун вегетация даврини нисбатан сийракроқ экилган вариантларга нисбатан
2-5 кунга узайтиради. Ўсимликларнинг қалинлашуви ўсимлик баландлигини сезиларли оширади ва
ўсимликларнинг сақланувчанлиги ҳам пасайиб, уруғ ҳосили ҳам бунга боғлиқ равишда муайян ўлчамда
камаяди. Маккажўхорининг ўрганилган дурагайи учун энг мақбул жойлаштириш схемаси деб арпадан
кейин 80 минг/га кўчат қалинлигини кўрсатиш мумкин. Ҳосилдорликни белгилайдиган асосий
кўрсаткичлардан бўлган сўталар сони, доннинг чиқиши, 1000 дона доннинг вазни ва ҳосилдорлик кузги
арпадан кейин экилганда юқори бўлди. Буни қуйидаги жадвалдан кўриш мумкин.1-жадвал
1-жадвал.
Режа
кўчат
қалинлиги
,мм
инг
/га
.
Веге
тац
ия
охи
рид
а,
минг
/га
.
Чиқишд
ан
пиши
ш
гача
,
кун
.
Ўсимлик
бўйи
, см
.
Сўталар
сони
,
та
.
Дон
чиқиши
,%.
10
00
та
дон
ва
зн
и,
гр
.
Ҳ
осилдорлик
,
ц/
га
.
Арпадан кейин
60 58,8 94 268
1,4 80,1
228,0
53,4
70 68,6 96 282
1,5 80,5
223,0
56,6
80 78,5 98 294
1,7 80,9
223,0
59,1
90 88,3 101
301
1,6 80,4
217,0
55,9
Буғдойдан кейин
60 58,0 91 271
1,2 77,6
209,0
44,1
70 68,3 93 286
1,4 77,6
199,0
48,0
80 77,3 97 304
1,6 79,1
189,0
54,0
90 86,0 100
315
1,4 78,6
188,0
47,0
Юқоридаги фикрлар ва жадвал маълумотлардан кўриниб турибдики, кузги арпадан кейин такрорий
экин сифатида Қорасув 350 АМВ дурагайини кўчат қалинлиги 80 минг/га туп экилганда энг юқори
ҳосилдорлик кузатилди. Шунингдек, кўчат қалинлиги юқори 80 минг/га бўлганда, уруғ ҳосилдорлигининг
сезиларли ортиши аниқланди. Тадқиқот натижаларига кўра, Тошкент вилоятининг суғориладиган бўз
тупроқли ерларида ва Республикамизнинг шунга яқин тупроқ - иқлимли вилоятларида, маккажўхорининг
Қорасув-350 АМВ дурагайини ёзги, арпадан кейинги муддатда уруғ етиштириш учун 80 минг/га
қалинликда экиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: