137
навига қараб бир хил кўринишда мева беради. Меваси кам ширали қалин пўстли, серуруғ бўлиб, июнь
ойининг ўрталарида мева бера бошлайди.
Ўлкамизни иссиқ иқлими, қалампирнинг хилма – хил навларини ўсишига имкон беради. Шунинг
учун ҳам мамлакатимизда “қўчқор шохи”, “фил хартуми”, “қирқ оғайни”, “ажалсан”, “Марғилони 330”,
“Нафис” (“Пикантный”), майда мевали “Келин тили” каби аччиқ таъмли қалампирлар билан бир қаторда
“марғилони” “болғори” “ротунда” деб аталувчи чучук навли қалампирлар ҳам ўсади. Ўткир қалампирнинг
юқори аҳамиятининг асоси шундаки таркибида капсаицин алколоиди, картиноидлар, эфир мойлари, қанд,
С, Р, В
1
, В
2
стероид сапонинлар, ёғ моддалари билан бир қаторда инсон ҳаёти учун зарур бўлган калий,
магний, фосфорли тузлар бор. Мевасининг таркибидаги капсаицин миқдори ўртача (қуруқ моддага
нисбатан) 0,077-0,834% бўлади [1, 3]. Қалампир “С” витаминини сақлаш борасида бошқа табиат
неъматларидан устун туради. Бизнинг ўлкамизда ўсувчи ўткир қалампир мевасида 500 миллиграммгача С
витаминини сақлайди. Бунчалик салмоқли миқдордаги дармондори ҳатто цитрус меваларида ҳам
бўлмайди.
Қалампирнинг асл ватани Мексика ҳисобланиб, кўпгина давлатларда жумладан Кстилияда
қалампирнинг йирик плантациялари ташкил этилган. Қалампир маҳсулотлари XVI асрдан бошлаб
дорихоналарда дори дармон сифатида сотила бошланган. –Қалампир бактерицидлик таъсирига, яъни
микробларни ўлдириш хусусиятига эга бўлибгина қолмай, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари, мевали
дарахтлар зараркунандаларига қарши курашишда ҳам қўлланилади. Бунинг учун бир кг миқдордаги ҳар
бири иккига бўлинган ўткир қалампир ёки 500 грамм қуритилган қалампирнинг майдалангани усти
ёпиладиган шиша ёки сирланган идишга солиниб 10 литр сув қуйилади ва бир соат давомида қайнатилади.
Сўнгра қайнатма икки сутка давомида қолдирилиб шундан сўнг қалампир эзилади ва сиқиб олиб қайнатма
сузилади. Ҳосил қилинган концентрат оғзи ёпиладиган шиша идишларга солиниб салқин жойга
сақланади.
Мазкур тайёрланган қайнатмадан 125-130 грамм олиб 10 л оддий сувда аралаштирилгач, унга яна 40
грамм хўжалик совуни қириндисидан қўшилади ва суюлтирилган қалампирли қайнатма билан
ўсимликларни гуллаганидан бошлаб 15-20 кун оралатиб сепилади. Бундай тадбир кўрилганида
ўсимликлар зараркунандалари бўлмиш шира, қурт ва шиллиқ қуртлар қирилиб кетади.
Мевали дарахтларни гуллашига қадар ҳашаротлардан муҳофаза қилиш учун қуйидагича қалампирли
эритмадан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун 0.5 литр миқдорида олдиндан тайёрлаб қўйилган
қалампирли концентратдан олиб 10 литр сувда эритилиб, 40 грамм миқдорда хўжалик совунининг
қириндиси қўшилиб обдон аралаштирилган ҳолда дарахтларга сепилади. Шундан 10-15 кун ўтганидан
сўнг, гуллаганда, шунингдек ёзда қалампирли дамламанинг нисбатан суюқ эритмалари, яъни 100 грамм
концентрат 10 литр оддий сувда аралаштирилган ҳолда дарахтларга сепилиб турилади [2].
Юқоридаги келтирилган маълумотларга биноан биз келажакда аччиқ қалампирдан тайёрланган
биологик перепаратни турли ўсимликлар ва мевали дарахтларни зараркунандаларига қарши фойдаланиш
усулларини такомиллаштириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири деб ҳисоблаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: