Microsoft Word цитрус экинлари касалликлари документ Microsoft Office Word docx



Download 0,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/11
Sana21.12.2022
Hajmi0,49 Mb.
#892924
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
sitru s ekinlari

Оқ чириш (склеротиниоз)
. Касалликни 
Sclerotinia sclerotiorum 
аскомицет 
замбуруғи қўзғатади. Касаллик дунёда ҳар хил субстратларда, айниқса 
сабзавот, полиз, резавор экинлар ва меваларда кенг тарқалган, Ўзбекистонда 
цитрус экинларида ҳам учраши эҳтимол қилинади.
Қўзғатувчининг белгилари олдинги бўлимларда келтирилган. Мевалар 
олдин қўнғир тус олади, қобиғи сал юмшайди, кейин сариқ, сўнгра сарғиш-
қўнғир тус олади. Нам шароитда уларнинг устида оқ, пахтасимон моғор ва 
нотўғри шаклли, ўлчами 1-3 мм келадиган склероцийлар пайдо бўлади. КДА 
озуқа муҳитида оқ мицелий ва узунлиги 1 см гача бўлган склероцийлар 
ривожланади. Меваларни сақлаш пайтида юқори намлик кузатилса, 
қўзғатувчи зарарланганларидан соғломларига контакт усулда тез тарқалади 
ва уларни тез чиритади. Муътадил ва сернам иқлимли минтақаларда 
қўзғатувчи экинларнинг пояларини ҳам зарарлайди ва улардан елим оқишига 
олиб келади. Қўзғатувчи ноқулай шароитларда склероцийлари ёрдамида бир 
неча ой сақланади. Улар сернам шароитда ўсади ва апотецийлар ҳосил 
қилади. Аскоспоралар меваларга тушиб, уларни табиий тешиклар ёки ҳар хил 
жароҳатлар орқали зарарлайди. 
Альтернариоз чириш
. Қўзғатувчи тўқ тусли гифомицет 
Alternaria citri 
туридир. Касаллик Ўзбекистонда қайд этилмаган. Бу қўзғатувчи АҚШ нинг 
Калифорния штатида узоқ сақлаш учун қўйилган лимон мевалари нобуд 
бўлишининг асосий сабабчисидир. Жароҳатланган ёки физиологик заиф 
лимон мевалари қобиғида ёки ичининг ўртасида қўнғир-қора доғлар пайдо 


бўлади. Меваларни 13-15
o
C да сақлаганда, омборхоналарга қўйилган тўла 
етилган (сариқ) лимонларда касаллик 4-6 ҳафта, етилаётган (сарғая 
бошлаган) ларида 8-10 ҳафта ва яшилларида эса 12-16 ҳафта орасида пайдо 
бўлади.
Фузариоз чириш
. Касалликни гифомицетлар 
Fusarium moniliforme
ва 
Fusarium oxysporum
замбуруғлари қўзғатади. Бу турлар дунёда кенг 
тарқалган. Фузариоз Исроилда ва Австралияда омборхонада сақланаётган 
апельсин ва грейпфрутларнинг анча қисми йўқотилишига олиб келади. 
Ўзбекистонда бу турлар учрайди, аммо улар цитрус меваларини зарарлаши 
ҳақида хабарлар мавжуд эмас.
Фузариоз меваларда секин ривожланади, шу сабабдан узоқ сақланадиган 
меваларда касалликнинг аҳамияти каттароқ. Меванинг кўпроқ гул бўлган 
томони, камроқ бошқа жойлари зарарланади, баъзан ташқи томонидан 
соғлом кўринадиган меваларнинг ўртаси чириган бўлиши мумкин. 
Зарарланган мева қобиғи терисимон, ботиқ шакл, оч- ёки тўқ-қўнғир тус 
олади. Нам шароитда қобиқнинг зарарланган жойларида оқ мицелий пайдо 
бўлади, қобиқ, қўзғатувчининг турига қараб, оқ, оч-қўнғир ёки нимранг тусга 
киради.
Қўзғатувчининг конидиялари ўсимлик қолдиқларида ва зарарланган ва 
нобуд бўлган новдаларда ҳосил бўлади. Улар ёмғир ва шамол билан ҳали 
етилмаган мевалар устига тушади ва у ерда тиним даврига кириб, сақланади. 
Замбуруғ соғлом тўқималарни зарарлаши мева етилганидан ва узоқ вақт 
давомида сақланганидан кейин кузатилади. Одатда ўсув ёки сақлаш даврида 
ҳар хил ноқулай факторлар таъсирида заифлашган мевалар зарарланади. 

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish