Microsoft Word chulpon kecha va kunduz cyr ziyouz com doc



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/30
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#228626
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Cho'lpon. Kecha va kunduz (roman)

III 
 
Энахон йўқсул бир оиланинг қизи эди. Отаси мунинг ёшлигида 
ўлиб кетган, онаси иккови биргина аканинг боқимига қараб қолган 
эдилар. Акаси Холмат эсини танигандан бери меҳнат пешида чопади. 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
28
Ҳали энг ўйинқароқ бола вақтларида ҳам бутун қишлоқнинг подасини 
боқиб, оиланинг эҳтиёжларига бирор нарса қўшиб турарди. Унинг 
подачи бўлган вақтларини ҳали ҳам қишлоқ одамлари ҳавас билан 
эслашади. Кўча-қўйда унга йўлиққанлар: 
— Подамизни етим қилиб қўйдинг-да! — деб бошларини афсус 
билан чайқаб ўтишади. 
Тез-тез бўлиб турадиган бу хил гаплар унинг юзини кулдириб, 
кўнглини кўтаради, тинмасдан ишлаш учун билагига дармон ва 
қувват беради. Унинг ўз бисотида бир шапалоққина шолипояси бор; у 
ҳам марҳум қайнатасидан теккан, бор кучини шунга сарф қилади; 
ҳаммадан бурун иш бошлаб, ҳаммадан кеч тугатади ва ҳаммадан кўп 
уринади. Шу билангина олти жондан бириккан катта бир оилани 
наридан-бери тебратиб келади. Онаси қариб, мукчайиб қолган, бир 
қизи билан бир ўғли ҳали ёш гўдак, рўзғорнинг бутун иши хотини 
билан синглисининг бўйнида. У иккови дала ишларида унга ёрдам 
беришдан ҳам бош тортмайдилар, уларнинг далада ҳам фойдалари 
кўп тегади. Холмат ўзи шунча тиришиб ишлаб, катта рўзғорни ёлғиз 
бошила тебратгани учун хотини ҳам, синглиси ҳам уни бошларига 
кўтарадилар. Ҳар тўғрида унинг талабларига хурсандлик билан 
кўниб, ҳеч бир ишда кўнглини қолдирмасликка тиришадилар. 
Меҳнатдан бошқа ҳеч нарсани билмаган бу йўқсил йигитнинг қандай 
зўр талаблари бўлар эди дейсиз? Бутун ҳаваслар, талаблар ва ўйлар — 
ҳар нечук бўлса ҳам шу оилани тебратиб ўтиш теграсида айланади... 
Албатта, келин ҳам, қиз ҳам — ёш нарсалар; ёшларнинг нозлари, 
инжиқликлари бўлмайди эмас... Уларнинг инжиқликларини бутунлай 
ҳақсиз дейиш тўғри бўлмаса керак. Чунки улар ҳам ёшлар, бошқа ўз 
тенглари каби, уларнинг ҳам орзу-ҳаваслари бор, кўнгиллари кўп 
нарсани тусайди... Зиндондаги бандини ҳеч бир хаёл сурмайди, деб 
ким айтади? Гадой подшоҳ бўлмоқ истаса, ёмонми? Баъзан шу хил 
кучли талаблар ё келинда, ё қизда кўрилиб салгина юзага чиқа 
бошласа, кўпни кўрган зийрак кампир дарров пайқайди ва олдини 
олади. Холматга сал оғир келадиган бир иш бўлса, унга еткизмасдан, 
ўзи бир иш қилиб битиради; жойи келганда, мулойим гапириб, жойи 
келганда, пўписа қилиб, қизи ёки келинининг кўнглида кўтарилган 
ҳавас оловларига сув сепади, у оловларни авж олмасдан туриб 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
29
сўндиради. Уларнинг талаблари жуда ўринли бўлса, ўзи иложини 
қилиб, қондиради. Уларнинг кўнглини олади, Холматни ортиқча 
ташвишлардан қутқазади. 
Шаҳардан Салтиларнинг бир арава бўлиб келишлари ҳам 
Энахоннинг шу хил ҳавасларидан бири эди. Салтанатлар оиласи 
билан Энахонлар оиласи орасида ота-бободан қолиб келган бир 
дўстлик, қадрдонлик ҳукм сурарди. Бу икки оила кишилари йилда 
бир-икки марта бир-бирлари билан кўришиб турардилар. Ўтган куз, 
хирмонлар 
олингандан 
кейин, 
Энахон 
билан 
келин 
Салтанатларникида бир ҳафтача туриб келган эдилар. Шунда Энахон 
ўз ўртоғини бир-иккита тенгдошлари билан бирга баҳорда қишлоққа 
чақириб кетган, баҳор келиб табиат жонлангач, шаҳарга тушган бир 
одамдан яна айтдириб юборган эди. Кампир қизининг бу талабини, 
албатта, ўринли топарди. Энахоннинг ёнида бола-чақаси билан бирга 
бир неча кун яйраб келган келин ҳам қизнинг фикрига жону дилидан 
қўшилгач, кампирга ҳеч бир гап қайтариш ўрни қолмаган эди. 
— Гапларинг жуда маъқул! — деди у шу тўғрида маслаҳат 
бошланганда. — Бунинг иложини ўзимиз қилишимиз керак. Холмат 
бечорага ҳеч бир оғири тушма-син. Иложи бўлса, унга билдирмайлик. 
Меҳмонлар келганда билар. 
Энахон келинга қаради. Келин Энахоннинг бу қарашидан «Қани, 
гапиринг нима дейсиз?» деганини англаган бўлса-да, қайнана олдида 
биринчи бўлиб гап очишни эп кўрмасдан, жим қолди. Шундан кейин 
Энахон бир нарса демакка мажбур эди. 
— Майли, сиз ўзингиз биласиз, ойи. Чақириш кераклигига «йўқ» 
демадингиз. Меҳмон деганни нон қоқига чақириб бўлмайди. Муни 
ўзингиз биласиз. Келин шу ерга келганда, бир оғизгина сўз билан 
аралашиб қўйди: 
— Албатта, айниқса, шунча жойдан келадиган меҳмонни. 
— Хўп, яхши биламан! — деди кампир. У келинининг оғзидан 
гапини узиб олгандай тез гапирарди. — Кузда иккаланг бориб бир 
ҳафта туриб келдинг. Бечораҳол бўлсалар ҳам сенларни хўп хурсанд 
қилиб жўнатишди. Иккаланг ҳам анчагача гапириб юрдинг... 
— Рост-да! — деди Энахон. — Унинг отаси ҳам, ниҳояти бир 
айрончи, ер-суви йўқ, дастгоҳи йўқ. Рўзғор катта... Шундай бўлса ҳам 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
30
бизга деб нималарни қилиш-мади-а? 
Сўнгги саволни келинбибисига берган эди. У ҳам: 
— Ҳа, нимасини айтасиз, — деб дарҳол тасдиқ қилди. Шу билан 
ҳаммалари жим бўлдилар. Кампир илож ахтариб, ўйга ботган эди. У 
секин-секин оғил томига ётқизилган шотининг иккинчи поғонасига 
ўтирди. Киз билан келин ерга чўнқайдилар. Кампир шотининг ён 
ёғочини силаб ўйнар, Энахон оғзидан олган сақични қўлида эзиб, 
«соққа» ясар, келинчак бўлса, бир чўп билан ерни чизғалар, учаласи 
ҳам шу равишча ўйга ботган эдилар. Кампирнинг бутун хаёли ҳалиги 
тўғрида бўлса ҳам, икки кўзи буларда; булар эса дам бир-бирларига, 
дам кампирга қарар, дам ерга тикилардилар. Сукутни кампир бузди: 
— Камбағаллик ўлсин, камбағаллик! — деди у ва чуқур бир «уҳ» 
тортди. — Ҳеч бир иложини топиб бўлмайди... 
Бир оз жим қолгач, бирданига овозини кўтариб: 
— Шунча ердан бизнинг сўк ошимизни ичгали келишармиди? Уч-
тўрт кун туришади. Дурустроқ бир нарса қилиб қўймасак бўладими? 
— деди. 
Улар иккови ҳам уйғонгандай бўлдилар: 
— Албатта, албатта! — дейишди иккаласи. 
Худди шу вақтда сомонхонанинг ёнида Холмат кўринди. Булар 
унга қайрилиб қарагали улгурмасдан, унинг: 
— Ойи, бормисиз? — деган овози эшитилди. Кампир суҳбатни 
бўлиб, ўрнидан тураркан: 
— Шошманглар, бир оз ўйлайлик, эртагача бирор иложи топилиб 
қолар, —- деди ва югуриб Холматнинг ёнига кетди. 
Кечқурун, ётар пайтда, кампир икковини ёнига чақириб, ўз 
фикрини айтди: 
— Ўйлаб-ўйлаб қўлимдан келгани шу бўлдики, ўлимлигимга 
аталган нарсалардан бир озроқ ажратдим. Энди, Эна, сен ҳам 
бисотингда боридан бир-икки нарса ажрат, келин, сиз ҳам бир нарса 
қўшинг, эрталаб битта-яримтани бозорга туширайлик, шуларни сотиб, 
ул-бул олиб чиқсин. 
Кампир ўлимлигига аталган нарсалардан ажратгандан кейин гап 
тамом эди. 
— Бўлибди, ойи! — деди Энахон. — Менинг бор-йўғим ўз 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
31
қўлингизда, ўзингиз ажратиб оларсиз. Хайр, майли, ўзим ҳам бир 
ўйлаб кўрай... 
— Мен эрта билан сизга топшираман, — деди келин. 
Кампир туриб, ётоғига кетди, икки ёш ўша жойда ўтириб қолиб, 
нима ажратиш ва нима бериш тўғрисида маслаҳатлашдилар. 
Бисотдагининг мазаси бўлмаган-лигидан бу маслаҳат анча узоқ 
чўзилди. 
Ҳар қалай, эрта билан кампирнинг қўлида мўъжазгина бир 
тугунча бор эди. Тугунчани хуржуннинг бир кўзига солган бола яғир 
отни йўртдириб шаҳарга то-монйўл солди. 
Ўша кун Салтанатларга иккинчи чақириқ еткизилган ва катта 
хуржуннинг икки кўзи тўлиб қайтган эди. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish