* * *
Ашулачи қизнинг ўзлариникига меҳмон бўлиб келажагини
эшитгандан бери мингбошининг ўртанчи хотини Пошшахон жуда
хурсанд эди. Фақат эрининг шаҳарга кетиб, бедарак йўқолганига
ачинарди, Шаҳарда бўлмасдан шу ерда бўлса, бир иш қилиб,
шаҳарлик қизнинг овозини унга эшиттириш ва шу йўл билан
кундошнинг устига кундош келтириш қийин эмаслигини яхши
биларди. Эрининг хотинбозлиги эса бир унга эмас, бутун дунёга
маълум эди. Зебини бир иш қилиб мингбошига олиб бериш устида
ўзининг бурунги душмани, яъни катта кундоши Хадичахон билан
иттифоқ бошлашдан ҳам тортинмасиди. Шунинг учун бўлса керак,
бугунги нонуштани унинг уйида қилди, энг маҳрам сирларини айтган
бўлиб, уни ўзига мойил қилдиришга уринди.
— Эрингиздан шу чоққача дарак йўқ-а? — деди у кулиб туриб.
— Ҳа, эрингиз шаҳарда қолиб кетди. Билмадим, яна битта-
яримтага назари тушдимикин?
— Назарлари қурсин у кишининг? Ҳадеб туша берар экан-да...
— Сиз-биз "тушмасин", деганимиз билан тушмай қолармиди?
Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
44
Худо- ўзи тушадиган қилиб яратган экан-да.
— Худованди карим бу эркакларни мунча яхши кўрар экан, а...
— Ўзимиздан қиёс-да... Орамизда эркакни яхши кўрмайдиган ким
бор?.. Нондан олинг! Қиёмга қараб ўтирсангиз-чи...
— Нон билан қиём ҳар кун бор. Бошқа дардлардан гапиришайлик.
— Нон билан қиём ҳар кимникида йўқ. Бу ҳам борникида бор.
Шукур қилсак бўлади...
— Минг қатла шукурку-я... Ўз бошингиздан ўтган, биласиз,
кўнгилни тимталаган бир нарса бор...
— Менинг кўнглим тимталаниб-тимталаниб, адо бўлган,
айланай... Кўнглимдаги оловнинг қуруқ кули қолган, холос. Энди
худонинг тақдири билан, менинг кунларим сизнинг бошингизга
тушибди. Инсоф қилганда, айланай, бу кунни худо ҳеч бир
бандасининг бошига келтирмасин. Нондан олиб ўтиринг...
Пошшахон ўз кундошининг бу гапларидаги аччиқ кесатмаларни
тўппа-тўғри ўз бағрига бориб санчиладиган найзалар билиб ва сезиб
ўтирарди. Чинакам, бир замон ўзи шу бечора хотиннинг устига
кундош бўлиб келиб, унинг юрагини тимталаган, уни рашк ва
кўролмаслик оловларида ёндирган эди. У вактда ўзи — кулди,
очилди, қувонди, гердайиб, осмондан қараб қадам босди... Хадичахон
эса эзилди, куйди, ўртанди, хўрланиб-хўрланиб аччиқ-аччиқ йиғлади.
Фақат ҳали бўйида бўлмай туриб, ўзининг пешонасига ҳам кундош
битди. Бутун ғурури синди, гердайиши поймол бўлди, севинчи сўнди,
юзи сўлди, лаблари хазон рангига бўялди, умидлари узилди, оёқлари
зўрға-зўрға судралиб жиладиган ҳолга келди. Султонхон келгандан
бери унинг лаблари икки тиши орасидан чиқмас, кўзлари сал нарсага
ёш олиб юборар, кўкрагидаги девлар ирғитган оғир тошлардан бири
кўндаланг келиб ётарди... Дуруст, қорни тўқ, уст-боши жойида, қават-
қават сарпо, оғир меҳнат йўқ... Лекин ёнгинасида бошқа бир юлдуз
чарақлаб, кўзларини қамаштириб тургандан кейин бу давлатлардан
нима фойда?
Хадичахоннинг бу ҳақли кесатишларидан кейин чўккан оғир бир
жимлик ичида фақат оғизларгина қуруқ нонни чайнашдан чалоплар
экан, Пошшахон бу нар-саларни ўйларди. Бугун ўзининг эски
душмани олдида душманнинг ҳақ эканини иқрор қилиш, албатта,
Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
45
енгил эмасиди. Фақат нариги — кичик кундош, мингбошининг кумуш
камарида энг аъло нақш бўлиб ёниб турганда, бу зарарсиз кундошинг
ҳақлигини иқрор қилиб ва унинг синиқ кўнглини овлаш, шу билан
уни қўлга олмоқ, ҳозир иккала хотин учун баравар кундош бўлган
кичик хотинга қарши ўт очмоқ лозим эди. Бўшалган пиёлани чертиб,
узатаркан:
— Айтганингиз рост, — деди Пошшахон, — айтган гапларингиз
аччиқ бўлса ҳамки, рост. Бу тўғрида мен сизга ҳеч нарса деёлмайман,
айниқса, мен келганда болалик эдингиз сиз... Биламан.
Кундошининг қўлидан совиброқ қолган бир пиёла чойни олди-да,
бир-бир кетин икки-уч ҳўплаб, бўшалган пиёлани яна қайтарди.
Сўнгра давом этди:
— У ёғини ўйлаганда, на сизда айб бор, на менда. Қайси биримиз
бу одамга ўзимиз хохдаб тегибмиз? Ҳаммамизни ота-онамиз биздан
сўрамай-нетмай узатган. Бизнинг кўз ёшларимизга ким қараган,
дейсиз?
Шу ерда Хадичахон эътироз қилди:
— Йўқ, ундай деманг. Мен, ўзим хоҳлаб текканман. У вақтда
куёвингиз ёш эди, мунча катта амалдор эмасиди, ниҳояти элликбоши
эди. Биринчи хотинидан бола бўлмаган экан, икки-уч йил умр
қилишганларидан кейин хотини ўлиб кетган. Мени олган вақтида:
«Сен кўз очиб кўрганимсан», дерди... Менинг ҳеч бир нолийдиган
ерим йўқ эди. Толеимдан хафа эмас эдим, бу орада мана бу Фазилат
туғилди. Бола деган ота-онани бир-бирига боғлайди... Фазилат
туғилгандан кейин мен жуда хурсанд эдим. Худди ўша пайтларда
онам ўлди. Отам ҳажга кетиб, у ерда қолди. Шунча мусибатларни
қийналмасдан ўтказдим. Нимага десангиз, уйимдан кўнглим тўқ эди...
Шу ерга келганда, Хадичахон кўзига ёш олди, шапалоқ гулли
обиравон кўйлагининг узун енги билан кўзларини артди. Сўнгра ёшли
кўзлари билан таш-қаридаги сўрида очиқ-сочиқ ётган ва бошига
офтоб тушиб қолган Фазилатга қаради. Чойнакдаги сўнгги икки
ҳўплам чойни қуйиб, бир ҳамлада ичиб битириб, чойнак-пиёлани
нариги ёнига олиб қўйганидан кейин сўзида давом қилди:
— Бунингиз амалдор бўлгандан кейин айниди. Мингбошилик
ёмон ҳовлиқтирди. Ўз қишлоғини ташлаб, бу ерга кўчди. Бу катта
Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
46
ҳовлини сотиб олди. Мана бу катта иморатларни солдирди. Боғ-роғ
қилди, ер-сув кўпайтирди. Кўнгли бошқа савдоларга, ўзга кўйларга
тушди... Бола ҳам кўзига кўринмади, хотин ҳам. Ёнига
"ҳайбаракаллачилар"
киришди.
Хотин
топадиган,
маслаҳат
берадиганлар кўпайишди. Бир ҳафтанинг ичида тўй қилиб, менинг
устимга сизни келтириб қўйди...
Шу ерга келганда, Пошшахон чидаёлмади:
— Мен хоҳлаб келган бўлсам экан... Оёғимдан боғлаб, бир
чўридай олиб келдилар. Туғилганимга, ёшлигимда касал бўлиб ўлиб
кетмаганимга ўкина-ўкина келганман.
— Биламан, айланай, биламан... У ёғини сўрасангиз, бу аёл
тоифасининг кўпи ота-онанинг зўри билан эрга тегади. Шундай бўлса
ҳам сиз менга кундош бўлиб келгансиз-да...
— Келмай ўла қолай мен! Сизга кундош бўлиб неча йил, неча
ойим роҳатда ўтди? Сиз-ку беш-олти йил роҳат кўрибсиз, армонингиз
йўқ... Мен шўрлик бир йил ҳам яйраганим йўқ... Бир кечанинг ичида
тўй овози чиқди-ю, эртаси қуни намозшомда Султонхон кириб
келди... Ўлганим яхши эмасми бу кунимдан? Отам ўлгур мунинг ер-
сувига, давлатига қизиқди, "ях"
4
деб туриб олди. Бу давлатлардан
унга нима фойда?..
— Давлати қурсин, давлати!.. Энахоннинг келинбибисига рашким
келади... Давлат асари йўқ. Рўзғорлари зўрға ўтади. Қўзичоқдай икки
боласи бор. Эри ҳамиша ёнида... Кундош алами йўқ...
— Нимасини айтасиз...
Иккови ҳам жим бўлдилар. Бир оздан сўнг гапни яна Пошшахон
бошлади:
— Мен чидолмайман асло, мен чидолмайман! Мен асло
чидолмайман бу аламга!
Сўнгра жаланглаб теварагига қараб олгач, дастурхон устидан
кундошига эгилиб, деди:
— Яна биттани олиб бериб, мана бу яшшамагурни қонқора
қақшатсам... Кибру ҳаволарини синдирсам... Шаштини қайтарсам...
Ҳовлиқишини боссам... Ундан кейин сизнинг дастурхонингизни
4
«Йўқ»
Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
47
солиб, қўлингизга сув бериб, қизингизнинг чокларини тикишиб,
хизматингизни килиб ётардим! Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг!..
— Шу топда сиз аламзадасиз, ёлғон айтмайсиз...
Кундошлик оловлари, зотан, сўниб битган бу болалик хотинга
кечаги душманнинг бу кунги хушомадлари ширин эшитилди,
Султонхоннинг устига яна бири келса, демак, тўртинчиси бўлади ва
кундошлик алами яна ҳам йироклашади. Шуни ўйлаб, Хадичахон
кечаги кундошининг бугун ёрдам сўраб узатган қўлини қабул
қилишга йўқ демас эди. Фақат Пошшахоннинг яна ҳам очиқроқ ва
аниқроқ гапиришини, тўғридан-тўғри бирлик таклифида бўлишини
кутарди. Кундоши кут-дирмади:
— Қарс икки қўлдан чиқар экан! Иккаламиз бир бўлсак, Султонни
тузлаймиз. Ундан кейин кундошлик алами, сиздан икки погона,
мендан бир погона йироклашади. Икковимиз ҳам хотиржам бўлиб,
опа-сингил тутинамиз. Шу давлатни, қанча керак, ўз қўлимизга олиб,
ўртада баҳам кўришамиз. Ёшлигимиз шамолга кетиб бўлди... Энди
давлатдан бир нарса олиб қолайлик. Қариганимизда асқотади...
Хадичахоннинг кутган сўзлари шу эди. Зотан, у сўзлар унинг ўз
кўнглидаги сўзларнинг худди ўзи эмасмиди?. Ўзи доим ёлғиз қолган
вақтларида доим шу тўғрида ўйлаб, шу хил тилакларда бўлмасмиди?
Демак, бугун иккала кундошнинг юраги бир зарб билан урибди!
Иккала кундош бугун бир-бирларини англаб, бир-бирларига қўл
узатибдилар! Мундан яхши нима бор? Бир киши қилолмаган ишни
икки киши қила олади. Икки киши қилолмаганини уч киши қилади.
Гап ўша уч кишининг бир-бирига қўл узатиб, маслаҳатни бир
қилишида!
— Соз бир қизни тўғри қилсангиз, ҳали ҳам йўқ демайди у фосиқ!
Ўйлашайлик, бўлмаса... — деди Хадичахон.
Кундоши бирданига ўрнидан туриб, унинг ёнига ўтди ва, худди
жонажон ўртоқлардай, қўлини елкасига ташлаб, бетларидан ўпиб-
ўпиб олди. Бу ўпиш риёкор ва алдамчи ўпишлардан эмасиди. Балки,
аксинча, чинакам ва астойдил эди. Шу топда Пошшахоннинг бутун
вужудини кундошлик олови ўраб олган, кўзлари оловнинг алангалари
ила чақнаб ёнмоқда, икки юзи унинг ҳарорати билан қип-қизил чўққа
айланганиди...
Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
48
Шу осилиш ва ўпишлар билан ўзининг астойдиллигини
билдиргандан кейин, Пошшахон ирғиб ўрнидан турди, югуриб бориб,
эшик ва деразаларни қараб келди-да, деди:
— Ўйлаб ўтириш нега керак? Дунёнинг энг соз кизи ўз оёғи билан
қишлоғимизга келиб ўтирибди... У қизнинг ўзини ҳам меҳмон қилиб
чақирсак... тамом!
— Сиз кимни айтаётирсиз?
— Энахоннинг шаҳарлик меҳмонларидан Зебихон деган
ашулачисини...
Хадичахон тан бергандай қилиб кундошига қаради-да, деди:
— Топибсиз-а!.. Эсингизга қойилман! У қизнинг таърифини мен
ҳам эшитдим. Бало эмиш...
— Шундай бўлгандан кейин бизнинг ишимиз яна ҳам
енгиллашади. У қизни эрингизга мақтаб эшитдирадиганлар биздан
бошқа ҳам кўп топилади. Мен билан Султонни мақтаб едирганлар
шундай қизни айтмади, дейсизми?
Ташқаридан йўталган овоз эшитилди. Сўрида ётган Фазилат
ўрнидан туриб келаётир эди. Иккаласи ҳам бу суҳбатни шу жойда
узиб, майда-чуйда рўзғор гапларига кўчдилар.
Бир оздан сўнг бет-қўлини ювиб, Фазилат кирди. У остонага
қадам қўяр-қўймас, онаси:
— Бет-кўзингни ювдингми? — деб сўради.
— Ҳа! — деди қиз.
— Бўлмаса, ўчоқда кичик чойнакда чой бор, ола кир.
Нонуштангни қиласан.
Қиз чойни келтириб қўйиб, дастурхонга ўтирар-ўтирмас, гап
бошлади:
— Кечаси чарчаб келиб, ухлаб қолибман. Бўлмаса, сизларни
уйғотиб, кўрганларимни гапириб берар эдим.
— Нималарни кўрдинг? — деб сўради онаси.
— Қани, гапириб беринг-чи, — деди Пошшахон.
— Нимасини айтасиз! Зебихон деган бир ашулачи келибди,
овозини эшитсангиз, маст бўласиз!
Булар иккаласи бир-бирларига қарашиб, мийиғларида кулиб
қўйдилар.
Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
49
— Яна кимларни кўрдинг?
— Зебихон билан келган бошқа қизлар ҳам бири-биридан яхши,
бири-биридан соз, бири-биридан очиқ, бири-биридан қувноқ...
Онаси, "пих-х" этиб, кулиб юборди ва эшитилар-эшитилмас
қилиб:
— Поғонани яна ҳам нарига чўзсак бўлар экан! — деди.
— Нима деб ётирсан, ойи? — деб сўради қиз.
— Ҳеч, — деди онаси. — Ўзимча бир нарса дедим. Сен эшитмай
қўя қол...
Бу ҳазилни ўртанчи хотин англаган ва қувониб кулиш билан
муқобала қилган эди.
— Меҳмондорчилик қанақа бўлди? — деб сўради онаси.
— Ҳа, дастурхондан келинг, — деди Пошшахон.
— Камбағалнинг дастурхони нима бўларди? Нон, патир, майиз,
ўрикқоқи... савзи қиём... Охирида зиғир ёғи палов... битта-яримта
гўшт учраса бор, бўлмаса йўқ...
— Вой, ўла қолсин! — деди Пошшахон.
— Ҳа-я! — деди қизнинг онаси.
— Дастурхонга ким қарабди, дейсиз? — деди Фазилат. —
Ҳамманинг ақли-ҳуши ўйинда, ашулада, қизларда, ҳалиги Зебихонда
бўлди. То йиғин тугалгунча ҳеч ким жилмади. Ҳеч кимнинг жилгиси
келмади. Ярим кечадан кейин қайтиб келдик. Биз келганда,
ҳаммангиз донг қотиб ухлаган эдингиз...
— Дастурхони мунча ёмон экан, сен чақирмабсанда,
меҳмонларни. Биз бу ерда қиёмат қилиб кузатардик...
— Шуни айтинг-а! — деди Пошшахон.
— Мен сиздан сўроқсиз чақиришга ботинолмадим. Икковимиз
маслаҳат қилишдик, эртаги кунга Султонхон аям чақириб келди.
Иккала кундошнинг кўзлари бирданига, ўғил кўрганини хабар
олган отанинг кўзларидай, равшан бир олов билан чарақлади. Кўз
ҳимояси билан бир-бирларига севинчли хабар узатишиб олдилар.
Иккаласи бир-бирини кўз учида қутлади.
— Султонхон аянг? — деб сўради онаси.
— Ҳа, Султонхон аям.
— Мунча эслик экан Султонхон аянг!
Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
50
— Шунга ҳам эс керакми? — деди қиз. Хадичахон кўзларини
айёрлик билан ўйнатиб туриб, кундошига қаради:
— Гапни эшитаётирсизми? — деди. — Эртага бизникига
шаҳарлик меҳмонлар келишар экан! Султонхон ойим чақирибдилар.
Султонхон ойим...
Пошшахон азалдан айёр бўлган кўзларига беш баробар равнақ
бериб туриб, муқобала қилди:
— Мингбоши додҳонинг суйгулик хотинлари бўлганидан кейин
нима қилса таъби-да! — деди у. — Ким нима дея оларди? Ҳадди
борми, қалай?..
— Мунча эслик экан бу Султонхон аянг! — деб такрор қилди
Хадичахон. — Мунча эслик экан!..
Икки кундош ўша айёр кўзлар билан бир-бирлари-га қарашиб,
маънолик-маънолик кулишдилар.
Қиз бечора, бу кулишларнинг нималигини англаёлмасдан ҳайрон
бўлиб, дам онасига, дам кичик бувисига қарарди...
Do'stlaringiz bilan baham: |