www.ziyouz.com kutubxonasi
48
бўлган эди-да...
Хуллас, ўзимнинг қадрдон автобазамга қайтдим. Биринчи куни Эрмак ўз уйига таклиф
қилди. Яхшигина кутиб олди. Учрашганлигимиз шарафига бир оз ичамиз, деди. Аммо мен
ичмадим, кўпдан бери ичмасдим, ичиш ниятим ҳам йўқ эди.
Автобазада ҳам яхшигина кутиб олишди. Ишга қабул қилишди, ётоқхонада яшай бошладим.
Мени
танийдиган
ошна-оғайниларимнинг
жиғимга
тегиб,
уни-буни
сўраб-
суриштиравермаганларидан жуда хурсанд бўлдим. Кўриб турибдиларки, бир кимса
қаёқлардадир тентираб юриб, яна ўз ўртоқлари ҳузурига қайтиб келиб, виждонан ҳалол
ишлаяпти — жуда яхши. Ўтган ишни қўзғашнинг нима ҳожати бор? Ўзим ҳам ҳаммасини
унутишга, бир умрга унутишга ҳаракат қилардим. Мен бир вақтлар оилам билан яшаб турган
ўша довондаги база олдидан ўтиб бораётиб, атрофга назар ташламай, ҳатто бензинколонкадан
бензин ҳам олмай, ғизиллаганимча ўтиб кетардим. У ерда бир дақиқа бўлса ҳам ушланиб
қолмаслик учун тўхтамасдан четлаб ўтардим. Аммо барибир мени ҳеч нарса қутқара олмади,
ўзимни ўзим алдай олмадим.
Автобазага қайтганимга ҳам анча вақт бўлди. Трасса мени ўзига жалб этиб олди, унга яна
кўникиб қолдим. Машинани ҳар оҳангга солиб ҳайдардим, моторни барча тезликларда ва
баландликларга чиқишда синаб кўрдим. Қисқаси, ўз ишимни билардим ва унга шўнғиб кетдим.
Ўша куни Хитойдан қайтиб келаётган эдим. Бамайлихотир, ҳеч нарсани ўйламай папирос
чекиб, рул чамбарагини айлантирганча, ҳар томонга назар ташлаб келардим. Айни баҳор,
теварак-атроф кишини ўзига мафтун этарди. У ер-бу ерга ўтовлар тикилаётган эди: чорвадорлар
баҳорги яйловларга чиқишаётган эдилар. Ўтовлар узра кўтарилган кўкиш тутунлар кўкка бўй
чўзишарди. Шамол безовталаниб кишнаётган от овозини олиб келди. Қўй-қўзилар йўл ёқасида
ўтлаб юришарди. Болалик чоғларим эсимга тушиб кетди, кўнглим хиёл ғаш тортди... Кўлга
яқинлашиб қолганимни биламан, бирдан чўчиб, сесканиб кетдим: оққушлар!
Шу билан ҳаётимда иккинчи марта Иссиқкўлда баҳорги оққушларни кўришим эди. Кўм-кўк
Иссиқкўл узра оппоқ қушлар гир айланишиб парвоз қилишарди. Тўғри бораётиб, нимагалигини
ўзим ҳам билмай, машинани йўлдан кескин бурдим-да, худди ўтган сафаргидек, қўриқ ерни
кесиб, кўлга томон ҳайдай бошладим.
Ў, Иссиқкўл, Иссиқкўл, қирғиз диёрининг сўнмас қўшиғи! Нега мен яна ўша кунни, Асал
билан сув бўйида, тепаликда тўхтаган кунни эсладим-а! Ҳа, ҳозир ҳам ҳаммаси аввалгидек: оқ-
кўкиш тўлқинлар гўё қўл ушлашиб олгандай саф тортишиб ўркач-ўркач бўлиб, сарғиш
қирғоқларга мингашар эдилар. Ётоғига йўл олган қуёш тоғлар ортига аста-секин ботиб
бормоқда, этакдаги сувлар эса қонталашгандек қизғиш тусда товланарди. Оққушлар тантанавор
чағиллашиб чарх уришарди. Улар бирдан қанот қоқиб юқорига парвоз қилардилару яна
қанотларини ёзиб чувиллаб пастга сузиб тушар, сувга тўш уриб, қат-қат ҳалқачалар ҳосил
қилардилар. Ҳа, ҳамма-ҳаммаси айни ўша манзаранинг ўзи-ю, аммо ёнимда Асал йўқ эди,
холос.
Ҳозир қаерларда юрибсан, қизил дуррачали сарвқоматим?
Кўл бўйида алламаҳалгача қолиб кетдим. Кейин автобазага қайтиб келдим, ундан чиқиб
сабр-тоқатим тугаб, кайфиятим тағин бузила бошлади. Юрагимда қўзғалган дард-аламларни
босиш учун яна чойхонага бордим. Чойхонадан жуда кеч қайтдим. Атроф қоп-қоронғи, осмонни
булут қоплаган эди. Қувурдан отилиб чиқаётгандек дарадан гувиллаб эсаётган кучли шамол
қутуриб дарахтлар қаддини эгиб-букар, сим-ёғочлардаги симларга урилиб чувиллар ва майда
тошларни киши юзига келтириб урар эди. Кўл эса чайқалиб тўлғанарди. Мен ётоқхонага зўр-
базўр етиб олдиму ечиниб ўтирмасдан ўзимни каравотга ташладим.
Эрталаб бошимни кўтара олмасдим, сирқираб рғрирди. Ташқарида юракни сиқувчи қор
аралаш ёмғир шивалаб ёғарди. Ишга боришга ҳафсалам келмай, уч соатлар чамаси ағанаб
ётдим. Бундай ҳодиса, яъни ҳаттоки, ишнинг ҳам кўнглимга хуш келмаётганлиги ҳаётимда
Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |