79
Шунингдек,
Германияда
банклар
йирик
компанияларнинг
аксия
пакетларига эгалик қилади ва кузатув кенгаши таркибига киради. АҚШда
банклар учун компаниянинг аксиядори бўлиш тақиқланган.
Германиянинг
йирик
компанияларида
1949-йилдан
бошлаб
кенгашларнинг деярли 50 фоизи компаниялар ходимларидан ташкил
этиладиган бўлди.
Жаҳон тажрибасидан маьлумки, холдинг компанияларида бизнесни қайта
таркиблашни амалга оширишнинг истиқболли йўналишларидан бири холдинг
таркибига банк ва бошқа молия тузилмаларини киритган ҳолда уни молия-
саноат гуруҳига айлантиришдир.
Молия-саноат гуруҳлари (MSG) молиявий, ишлаб чиқариш ва товар
капиталини қайта ишлаб чиқариш, жамгьариш ва уни иқтисодиётнинг устувор
соҳаларига йўналтиришни таьминловчи давлат сиёсатини амалга
оширишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Уларни тузиш асосларини
"Аксиядорлик жамиятлари ва аксиядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида"ги ўзбекистон Республикаси қонуни, Молия-саноат гуруҳлари
тўғрисидаги Низом, шунингдек, монополияга қарши қонун ҳужжатлари
ташкил этади.
MSG да иштирок этиш корхоналарга қуйидаги афзалликларни беради:
—истиқболли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун
инвестицияларнибирлаштириш;
—илмий-текшириш. ишларини олиб бориш, янги технологияларни яратиш
мақсадида илмий-тадқиқот бўлинмаларини сақлаб туриш учун зарур
ресурсларни тўплаш;
—инвестицияларни кам рентабелли тармоқлардан фойдали тармоқларга
ўтказиш имконияти;
— инвестицияларни амалга ошириш учун кредит ресурслари билан
таьминлаш;
— бозорни тадқиқ қилиш, маҳсулот ва хизматларни сотишни яхшилаш учун
ягона маркетинг хизматини ташкил этиш;
— ягона таьминот хизматини барпо этиш ва гуруҳнинг барча
корхоналари учун улгуржи харид қилиш орқали ишлаб чиқариш харажатларини
камайтириш имкониятларини яратиш ва ҳ.к.
Банклар учун да иштирок этишнинг жозибадорлиги ишлаб чиқариш
фаолиятида бевосита иштирок этиш, ўз навбатида фойда олишнинг янги
манбаларига эга боииш, банк фаолиятини кенгайтириш ва табақалашдан
иборат.
Келгусида MSG га киришдан пенсия жамгьармалари, инвестиция ва
сугьурта компаниялари ҳам манфаатдордир. Бунда захираларни юқори
даромадли активларга инвестиция қилиш билан шугьулланувчи нодавлат
пенсия жамгьармалари учун пенсия миқдорини ошириш мақсади қўйилади.
Инвестиция компаниялари омонатчилар жамгьармаларини жалб этган ҳолда
олинган пул маблағларини гуруҳнинг қимматли қоғозларига инвестиция қилади. MSG
га кирувчи корхоналарнинг корпоратив қимматли қоғозларини олдиндан тахминлаш
мумкин. Шунинг учун гуруҳнинг қисқа ва узоқ муддатли инвестицион лойиҳаларида
иштирок этиш хатари инвестиция компанияси учун анча пасаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: