74
бошқариш ва назорат қилиш, товар ва хизматларни сотиш тўғрисида этарлича
ахборотлар
тўплаш
борасида
дастлабки
маркетинг
изланишларини
амалга
оширмасдан иқтисодий самарадорликка эришиши қийин.
Маркетинг изланишлари товар (иш ва хизмат)ларни бозорда фойдали сотиш бўйича
бошқарув қарорлари қабул қилишда асос вазифасини бажаради.
Мазкур изланишлар
маҳсулотлар сифати ва баҳосига таьсир этувчи омиллар ҳамда ишлаб чиқариш ва
сотиш кўрсаткичлари (сотув ҳажми ва жойи, мол этказиб берувчилар, воситачилар ва
ҳ.к.)ни ифода этади.
Бизнес таркибини ўзгартириш бўйича бошқарув қарорлари қабул қилишда қуйидагилар
маркетинг фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
— корхонанинг истиқболли ривожланиш имкониятларини таҳлил қилиш;
к •н —
жорий бизнес фаолиятига таьсир қилувчи ички ва ташқи омилларни таҳлил
— корхонанинг ички бизнес таркибини таҳлил қилиш;
— корхонанинг фаолият кўрсатаётган ташкилий тузилмасининг иқтисодий
самарадорлигини баҳолаш.
Корхонанинг истиқболли ривожланиш имкониятларини таҳлил қилишда унинг бозорда
муайян фаолият тури бўйича рақобатлашиш даражаси аниқланади.
АҚШ иқтисодчиси, стратегик бошқариш бўйича этук иқтисодчи олим М.И.Портер
корхона бизнесининг ривожланишига олиб келувчи тўртта ўзаро рақобатлашадиган
иқтисодий субьектни ажратади
Корхоналар ўз бизнес фаолиятини ташкил қилишда мол этказиб берувчилар тўғрисидаги
зарур ахборотларни ҳисобга олиши зарур. Мол этказиб берувчилар корхоналар фаолиятига
этказиб бериладиган маҳсулотиарни баҳоси ва сифатининг мақбуллигини таьминлаш орқали
таьсир кўрсатади.
Бу омилларнинг таьсир даражаси қуйидаги ҳолатлар билан белгиланади:
—етказиб бериладиган ўринбосар маҳсулотларнинг йўқлиги;
—маҳсулот (товар)нинг корхона учун аҳамиятлилиги;
—мол этказиб берувчиларнинг фаолият доираси (йирикёки кичик корхона);
— сотувчи-мол этказиб берувчи тизимида харидорларнинг ҳиссаси (агар бу ҳисса
юқори бўлмаса, сотувчи баҳоларни ошириши ёки маҳсулот сифатини пасайтириши
мумкин).
Бизнесни бошқаришга таьсир этувчи мижоз ва харидорларнинг ўзаро алоқаси
омили корхоналарга бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаш учун дистребютерлик тизимини
ишлаб чиқишни талаб қилади. Мижоз ва харидорларнинг корхона фаолиятига таьсири
маҳсулот (товар, иш ва хизмат) баҳосини пасайтириш ва уларнинг сифатини ошириш
билан богииқ.
Ушбу омилларнинг таьсир даражаси қуйидагилар орқали ифодаланади:
— мижоз ва харидорларнинг зарур ахборотлар билан таьминланганлиги;
— маҳсулот (товар, иш ва хизмат)нинг харидор учун нафлилиги ва ҳ.кл Бозорда
ўринбосар товарларнинг пайдо бўлиши аньанавий, замонавий талабларга жавоб
бермайдиган товарларни сиқиб чиқаради. Шунингдек, бу ҳолат бозорда рақобат
муҳитини шакллантиради ва корхона бизнесини бошқаришгаянги талабларни қўяди,
жумладан:
— маҳсулот (товар)нинг янги турини ишлаб чиқаришни тақозо этади;
— фаол маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, товар рекламасини самарали йўлга
қўйиш заруриятини юзага келтиради;
— маҳс улот(товар)нинг баҳосини пасайтириш орқали
уларнинг
рақобатбардошлигини таьминлашни талаб қилади;
— харидор(мижоз)ларга қўшимча хизмат кўрсатиш, истеьмолчиларни рағбатлантириш
бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишни тақозо қилади.
Юқорида таькидланган омиллар корхоналарда бизнесни марказлаш- тирилмаган
ҳолда бошқаришни ташкил этиш ва истиқболли ривожлантиришда алоҳида аҳамият
75
касб этади. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси
бизнесни самарали амалги
оширишда корпоратив бошқарувни жорий этиш мақсадга мувофиқлигини тасдиқлайди.
Корпоратив бошқарув тизимида фаолият кўрсатувчи тузилмаларнинг шаклланиши
йирик ва ўрта корхоналарни вужудга келиши билан богьлиcж иқтисодиётни
капитализациялаш жараёнининг бошланишидир. КорпоратиВ бошқарувнинг асосини
корпорация, холдинг каби тузилмалар ташкил этади
"Корпорация" (лот. cорпоратио - бирлашма) бизнесни ташкил этишнинг махсус шакли
бўлиб, у умумий мақсадларга эришиш, биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш
учун бирлашган ва ҳуқуқий мустақил субьектлар йигьиндисидан иборат боиади.
Кўпчилик ҳолларда корпорациялар аксиядорлик жамияти
шаклида ташкил этилади ва
менежерлар томонидан бошқарилади.
Корпоратив бошқарув концепцияси дастлаб Британияда 19-асрда ишлаб чиқилган.
Корпоратив бошқарувнинг ўзига хос жиҳатлари қуйидагилардан иборат:
— корпоратив бошқарув тузилмаси кўп погьонали бўлиб, нисбатан
мураккаблиги билан ажралиб туради;
—бошқарув жараёнига (стратегияси ва тактикаси) тегишли механизм орқали
(аксиядорларнинг умумий йигьилиши, кузатув кенгаши) таьсир эта олиш имкони
мавжуд;
— мулкдорни корхонага эгалик қилиши, бироқ унинг корхонани жорий бошқаришга
бевосита аралаша олмаслиги;
—ишлаб чиқаришни бошқариш ёлланма бошқарувчилар томонидан амалга
оширилиши, аксиядорларга эса назорат қилиш функсияси юклатилиши;
— аксиядо рларнинг сони чекланмаганлиги, бу ҳо лат йирик инвесторларга
корхонани бошқариш ва назорат қилиш имконини беради.
Корпоратив бошқарув тузилмаларининг моҳиятини
тушуниш учун аксиядорлик
жамиятининг бошқарув органи мазмунига тўхталиб ўтиш зарур. Чунки мазкур
тузилмаларнинг асосини аксиядорлик жамиятлари ташкил этади.
Аксиядорлик жамияти бошқарувининг умумий ташкилий тузилмаси 3-иловада
келтирилган.
Аксиядорлар умумий йигьилиши аксиядорлик жамияти бошқарувининг олий органи
боииб, у камида бир йилда бир марта чақирилади. Бу орган корхона ривожланиш
стратегиясининг асосий йўналишларини
белгилаб беради, мавжуд қонунчилик доирасида
корхонани бошқаришнинг қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Умумий
мажлислар оралигьидаги муддат ичида аксиядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилувчи ва Низомда назарда тутилган вазифаларни бажарувчи Кузатув кенгаш
тузилади. Кенгаш аьзолари йиллик мажлисда аксиядорлар сафидан сайланади.
Аксиядорлик жамияти бошқарувининг аьзолари Кузатув кенгашига аьзо бўла олмайди.
Аксиядорлик жамиятининг бошқаруви (ижро органи) ёки Низомда кўрсатилган
бошқа идоралар аксиядорлик жамиятининг ижроия органи ҳисобланиб,
жамият
фаолиятини ташкил қилади ва унинг фаолияти якунлари бўйича йигьилишга йиллик
ҳисоботни тақдим этади.
Аксиядорлик жамиятининг Низомига мувофиқ тайинланадиган ёки сайланадиган
бошқарув раиси бошқарув ишига раҳбарлик қилади. Бошқарув раиси ишонч
қоғозисиз
жамият
номидан
фаолият
кўрсатишга
ҳақлидир.
Аксиядорлар сафидан сайланувчи тафтиш комиссияси жамият бошқарувининг
молиявий-хўжалик фаолиятини назорат қилади. Тафтиш
комиссиясининг аьзолари
жамиятнинг ижроия органи таркибига кира олмайдилар. Аксиядорлик жамияти ҳар йили
камида бир марта ўзининг молиявий- ўжаликфаолиятинитафтишқилишгамажбурдир.
Жаҳон тажрибаси бошқарувни ташкил қилишнинг аксиядорлик шакли юқори самарага
эга эканлигини исботлайди.
76
Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқариш ҳажмининг асосий қисми
аксиядорлик жамиятлари ҳиссасига тўғри келади. Масалан, ГФКда аксияларнинг умумий
қиймати қуйидагича тақсимланади: фуқароларда— 20 %, корхона ва фирмаларда — 40 %,
сугьурта ташкилотларида — 12 %, банкларда—9 %, давлатда—6 %, хорижий
мулкдорларда—13%. Ходимлар одатда ўз корхоналари аксияларини биржа (бозор) курсидан
арзон нархда сотиб олишади. АҚШда арзонлаштириш 10 фоизни, Буюк Британияда 37
фоизгачани ташкил қилади. ГФРнинг "Сименс" электроника фирмаси аксияларининг 47
фоизи, "Фолксваген" автомобил компаниясининг эса 36 фоиз аксиялари ходимларга тегишли.
Корпоратив шаклидаги тузилмаларнинг ривожланишини таҳлил қилишда уларнинг
афзаУик ва камчилик жиҳатларини инобатга олиш зарур.
Корпоратив
тузилмаларнинг
асосий
турларидан
бири
холдинг
компанияси
ҳисобланади. Холдинг (англ.) — бошқа компаниялар фаолиятини назорат қилиш ва
бошқариш мақсадида улар аксияларининг назорат пакетига эга бўлган компаниядир.
Амалиётда соф ва аралаш холдинг турлари мавжуд.
Соф холдинг аксиялар назорат пакетига эгалик қила туриб, бошқа корхоналар
фаолиятини назорат қилиш ва бошқариш билан шугьулланади. Аралаш холдинг
муайян соҳада (саноат, савдо, транспорт ва ҳ.к.) тадбиркорлик фаолиятини амалга
оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: