3.8. Функционал-қиймат таҳлили усулини бошқарув ҳисобида қўллаш
Функционал-қиймат таҳлили (ФҚТ) усули обьект (маҳсулот, жараён, тузилма)ни
тизимли тадқиқ қилишнинг сифат ва фойдалилигини оширган ҳолда уни лойиҳалаш,
ишлаб чиқиш ва фойдаланиш соҳаларида харажатламинг энг кичик миқдорини
таьминловчи усулдир.
ФҚТ иқтисодий таҳлилнингистиқболли усули сифатида бошқарув ҳисобининг муҳим
таркибий қисми ва воситаси ҳисобланади.
Рақобатли бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар ўз иқтисодий фаолиятини
ташкил этишда доимо ички ва ташқи омиллар таьсирига дуч келади. Бу каби ҳолатлар
ҳар бир корхона ва фирмага молиявий-хўжалик фаолиятини чуқур таҳлил қилиш
асосида оқилона бошқарув қарорлари, чора-тадбирларини қабул қилиш заруриятини
юзага келтиради. Бу масалаларни ҳал этишга ФҚТ усулини қўллаш асосида осонгина
эришиш мумкин. ФҚТ усулидан жаҳон иқтисодиётида, хусусан, ривожланган
мамлакатлар амалиётида кенг фойдаланилиб келинмоқда.
Хориж
амалиётида
функционал-қиймат
таҳлилидан
"қиймат
таҳлили"
ва
"муҳандислик қиймат таҳлили" номи остида фойдаланилмоқда. Биринчи атамада сўз
мавжуд маҳсулотлар таҳлили ҳақида борса, иккинчиси — янги маҳсулотларни
ишлаб чиқариш лойиҳалаштирилаётганда қўлланилади, бироқ, ҳар икки турдаги
таҳлилнинг мақсади бир: иккаласи ҳам оз миқдордаги харажатлар ҳисобига
маҳсулотларнинг муқобил сифатларини таьминлаш учун мўлжалланган. Ушбу
усулни изоҳлаш учун хориж амалиётида "бойликка раҳбарлик қилиш" ёки "бойликни
бошқариш" атамалари тобора кўпроқ қўлланилмоқда.
Дастлаб
функционал-қиймат
таҳлили
усули
фақат
ортиқча
харажатларни
аниқлашнинг муҳим воситаси ҳисобланган. Бироқ ундан ҳозирги кунда маҳсулотларни
лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш жараёнида турли тадбирларни ташкил этиш ва
бошқариш соҳасида самарасиз бошқарув қарорлари қабул қилишни бартараф этиш
мақсадида кенг фойдаланила бошланди.
Функционал-қиймат таҳлили усули маҳсулот ишлаб чиқариш ва у билан боғлиқ бошқа
харажатларни пасайтиришда фойдаланиладиган усуллардан тубдан фарқ қилади, чунки,
47
у функционал ёндашувни назарда тутади. Бу ёндашувнинг моҳияти обьектни муайян
шаклда эмас, балки у бажарадиган функциялар нуқтаи-назаридан таҳлил қилиб
чиқишдир.
Функционал ёндашув нафақат буюртмачиларнинг муайян еҳтиёжларини ўрганиш,
балки бу эҳтиёжларнинг миқдор ва сифат жиҳатларини чуқурроқ таҳлил этиш, уларни
ишлаб чиқаришга мувофиқлаштиришни ҳам талаб қилади.
Функционал-қиймат таҳлилида функция дейилганда, муносабатларнинг айни
тизимида бирон-бир обьект хусусиятини ташқи томондан намоён бўлиши тушунилади.
Функционал-қиймат
таҳлилининг
обьекти
сифатида
унинг
функциялари
(маҳсулотлар ва жараёнларнинг истеьмол хусусиятлари), яьни, истеьмол қиймати,
нафлилиги билан бу функцияларни яратишга сарфланган жонли ва буюмлашган
меҳнат харажатлари ўртасидаги муносабат тушунилади.
ФҚТнинг предмети эса аниқ меҳнат маҳсули (маҳсулотлар ва жараёнлар)нинг
истеьмол қиймати ва қиймати ўртасидаги сабаб-оқибат алоқаси ҳисобланади.
Функциялар обьектига қараб асосий, ёрдамчи ва кераксизларга бўлинади.
Асосий функциялар харажатларни уларнинг қиймати ва истеьмол қиймати нуқтаи-
назаридан таҳлил этишдан иборат. Ёрдамчи функциялар дейилганда асосий функцияларни
бажаришга ёки уларни тўлдиришга имкон берувчи функциялар тушунилади.
Кераксиз функциялар тузилманинг асосий вазифасини бажаришга имкон бермайди,
аксинча,
обьектнинг
техник
жиҳатлари
ва
иқтисодий
кўрсаткичларини
ёмонлаштиради.
ФҚТ усулини иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, хизмат
кўрсатиш, савдо-сотиқ каби соҳаларига самарали жорий этиш имконияти мавжуд.
Функционал-қиймат таҳлили бир қанча босқичларда амалга оширилади. Дастлабки,
тайёргарлик босқичида асосий таҳлил обьекти ҳисобланган харажатлар манбаи
аниқланади. Бу жараён, айниқса, исблаб чиқарувчининг ресурслари чекланганда алоҳида
аҳамиятга эга. Масалан, кўп миқдорда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни
такомиллаштириш,
уларга
ишлов
бериш
корхонага
кам
миқдорда
ишлаб
чиқариладиган бошқа қимматроқ маҳсулотга қараганда кўпроқ фойдали бўлиши
мумкин. Бошқаларига нисбатан таннархи арзон ва сифати юқорироқ маҳсулот тури
топилса мазкур босқич тугалланган ҳисобланади.
Иккинчи, ахборот босқичида тадқиқ қилинаётган обьект ва уни ташкил этувчи
қисмлар (материаллар, маҳсулот таннархи) тўғрисидаги малумотлар тўпланади. Бу
малумотлар очиқ ахборот тармоғи орқали корхонанинг конструкторлик, иқтисодий
бўлинмалари ва истеьмолчиларидан тегишли хизматламинг раҳбарларига бир неча
ёьналишлар бўйича келиб тушади. Истеьмолcбиларнинг талаблари бўйича малумотлар
корхонанинг маркетинг бўлимида жамланади. Таҳлил жараёнида дастлабки малумотларга
қайта ишлов оенлади ва улар барча манфаатдор бўлинмалардан ўтгандан сўнг, сифат ва
харажатларнинг тегишли кўрсаткичлари лойиҳа раҳбарига тақдим этилади.
Учинчи, таҳлилий босқичда маҳсулот функциясини (унинг таркиби, фойдалилик
даражаси) қиймати ва иккинчи даражали фойдасиз функцияларни комплекс таҳлил
қилиш имкониятлари ўрганилади. Бу босқичда маҳсулотнинг қисмлари нафақат техник,
балки таркибий, эстетик ва бошқа жиҳатлардан ҳаин таҳлил қилинади.
Ушбу таҳлилни эйзенхауернинг АВС тамойилидан фойдаланиб мувафаққиятли
амалга ошириш мумкин. Бунга кўра функциялар:
— бош, асосий ва фойдалиларга (А);
— иккинчи даражали, ёрдамчи ва фойдалиларга (В);
— иккинчи даражали, ёрдамчи ва фойдасизларга (С) бўлинади. Бунда функцияларни
амалга оширишда тақсимлаш жадвалидан фойдаланилади (3.5.-жадвал).
Ушбу жадвалга асосланиб, иккинчи даражали ва фойдасиз функциялар ҳамда
харажатлар олиб ташланади. Бундаякуний жадвалга иккинчи даражали ёрдамчи, фойдасиз
48
функциялар, уларнинг таркибий қисмлари киритилади. Бу уларнинг зарурлиги тўғрисида
дастлабки хулоса қилишга имкон беради.
Шундан кейин смета ёки ундан муҳимроқ моддаларни ташкил этувчи бўлинмалар
харажатлари бўйича жадвал тузилади ва ҳар бир бўлинманинг функцияларини
таьминлашга
сарфланадиган
харажатлар
режалаштирилади.
Бу
маҳсулот
конструкциясига,
49
3.5. -жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |