12, ахборот акс эттириш усуллари ва йўллари. Молиявий ҳисоб қийматида
шаклланадиган ахборотни ўз ичига олади. Корхонанингмолиявий ҳисоботи хисоботи бош
дафтардаги барча счетлар бўйича якуний қолдиқлар ўз ичига олади. Молиявий ҳисобда
хўжаликжараёнлари бухгалтерияҳисобининг ҳужжатлаштириш ва инвентаризация,
баҳолаш ва калкулация, счетлар тизими ва иккиёқлама ёзув, бухгалтерия баланси ва
ҳисобот каби усулларда ифода этилади. ТЖнда молиявий ҳисобот малумотлари албатта
пул бирлиги кўринишида акс эттирилиши зарур. Молиявий ҳисобот маьлумотлари бош
дафтарнинг якуний ёзувларига мос келади.
Бошқарув ҳисобида хўжалик муомалаларини акс эттиришда иккиёқлама ёзув
усулига асосланиш шарт эмас. Мазкур ҳисоб турида малумотлар ҳар қандай ўлчов
бирлигида ҳисобланиши раумкин. Шунингдек, унда молиявий ҳисобот шакллари
ахборотларининг Бош китоб маьлумотлари билан мос келиши ва таққосланиши шарт эмас.
Бошқарув ахборотини қайд этиш ва акс эттиришда эса молиявий ҳисоб усуллари
билан биргаликда эконометрика, статистика, иқтисодий таҳлил усулларидан ҳам
фойдаламлади.
13. Ахборотларни ўлчаш. Хўжаиик жараёнларини умумлаштириш учун молиявий
ҳисобда иақат қиймат ўлчови қолланилади ва сўмларда ифода этилади.
Бошқарув ҳисобида эса ҳисоб ўлчовларининг моддий, меҳнат ва қиймат каби барча
турларидан фойдаланилади.
14. Ҳисобот тузишнинг даврийлиги. Молиявий ҳисобот қат/ий белгиланган
муддатларда тузилади ҳамда тақдим этилади.
Бошқарув ҳисобида ҳисобот ҳар куни, ҳар ҳафта ва бошқа муддатларда тузилиши мумкин.
Ҳисоботларни тақдим этиш муддати корхона раҳбарияти томонидан бcлгиланади.
Муҳими, ҳисобот истеьмолчиларгафойдали бўлиши ва ўз вақтида тақдим этилиши лозим.
15. Ахҳоротнинг содир бўлиш вақти. Молиявий ҳисоб корхон анинг молиявий
тарихини акс эттиради. Унда хўжалик муомалалари уларнинг содир болганлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар орқали қайд этилади, яьни, ҳисобнинг бу тури корхона хўжалик
фаолиятида аллақачcм содир бўлган муомалаларни тасдиқлайди.
Бошқарув ҳисобининг рнақсади эса содир болган воқеалар таҳлили асосида
истиқболга молжалланган тавсиялар, бошқарув ва инвестиция қарорлари дастурини
ишлаб чиқишдан иборат.
Молиявий ҳисоб хўжалик муомалалари содир бўлгандан сўнг бошқарув ҳисоби эса
воқеа-ҳодисаларни олдиндан ташхислаб бериши зарур. Шу боисдан, бошқарув ҳисобини
кўпинча тахминлаш ҳисоби, махфий ҳисоб деб ҳам атайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |