Microsoft Word Бизнес режа doc


илова. ФОССТИС — талабни шакллантириш ва сотувни рағбатлантириш хизмати



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/73
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#37091
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   73
Bog'liq
Бизнес-режа

илова. ФОССТИС — талабни шакллантириш ва сотувни рағбатлантириш хизмати. 
 
8.4. Маркетинг режаси ва дастури 
Маркетинг дастурлари маркетинг режасининг асоси ҳисобланади. Улар 
корхонанинг ҳар бир хўжалик бўлинмасида ҳар бир маҳсулот бўйича ишлаб чиқаришни 
режалаштиришга аосс қилиб олинади. 
Маркетинг режаси бу энг асосий ҳужжат бўлиб, ким, қачон, қаерда, нима ва 
қандай қилиши лозимлигини белгилаб беради. Маркетинг дастурлари доирасида қуйидаги 
йўналишлар оптимал бирикиши лозим: 
♦ сифат жиҳатидан янги техник-иқтисодий тавсифномага эга, принципиал 
жиҳатдан янги маҳсулот турлаврини ишлаб чиқиш; 
♦ муайян харидорларнинг сўров ва талабларига нисбатан янги маҳсулот 
турларини модификациялаш; 
♦ фирманинг ўз фан-техника ишланмалари асосижа чиқарилаётган маҳсулотни 
такомиллаштириш; 
♦ сотиб олинган патент ва лицензияларни қўллаш асосида янги маҳсулот 
турларини яратиш. 
Маркетинг режаси корхона фаолиятининг йўналишини белгилаб бериб, унга 
истеъмолчиларни ўрганиш, маҳсулотни режалаштириш, ҳаракатлантириш ва сотиш, 
шунингдек, нархни режалаштириш жараёнларини яхши тушунишга имкон беради. У 
корхонани рақобатчилар нуқтаи назаридан ўзининг кучли ва заиф томонларини, атроф 
муҳитдан кутилажак хавф-хатарни баҳолаш, мос келувчи ҳатти-ҳаракатларни амалга 
оширишга мажбур қилади.
Маркетинг дастурларига бошқа вазифа кутилаётган фойда ҳажмини олишга 
йўналтирилган ишлаб чиқариш, режалаштирилган маҳсулотни чиқаришнинг оптимал 
структурасини аниқлаш имкониятинибериш ҳам юклатилади. Маркетинг дастурининг 
асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
♦ жорий 
ва 
истиқболдаги 
давр 
учун 
чиқариладиган 
(янги 
ёки 
такомиллаштирилган) маҳсулот ҳажмини натурал ва қиймат шаклида аниқлаш; 
♦ маҳсулот эҳтиёжи ва талабларини ҳисобга олган ҳолда якуний истеъмолчи ёки 
мақсадли бозорни танлаш; 
♦ ҳар бир маҳсулот бўйича ишлаб чиқариш харажатлари, нарх ва фойдани 
солиштириш. 
Маркетингни режалаштиришга батафсил тўхталиб ўтамиз. Маркетинг режаси 
қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
а) назорат кўрсаткичлари маълумотлари;
б) жорий маркетинг вазиятини баён қилиш;
в) хавф-хатар ва имкониятлар рўйхати;
г) муаммо ва вазифалар таҳлили;
д) маркетинг стратегияси;
е) ҳатти-ҳаракатлар дастури;
ж) бюджетлар;
з) назорат тартиби. 
Аввало корхона ушбу молия йилида эришиш лозим бўлган асосий кўрсаткичлар 
ҳақида қисқача маълумот тўпланиши лозим. Бу режанинг йўналишини белгилаб беради. 
Корхонанинг жорий ҳолати аниқланади ва мақсадли бозор тавсифлаб берилади. Товар 
олдида пайдо бўлиши мумкин бўлган хавф-хатар ва имкониятлар баҳоланади. Хавф-
хатарлар бу ноқулай тенденциялар ёки муайян ҳодиса натижасида юз берувчи ҳолат 
қийинчилик бўлиб, товарнинг ҳалок бўлишига ҳам олиб келиши мумкин. Маркетинг 
имкониятлари бу – маркетинг ҳатти-ҳаракатларининг жалб қилувчи йўналиши бўлиб, 


55
улар ёрдамида корхона рақобатда устунликка эга бўлиши мумкин. 
Маркетинг стратегияси - рационал қурилма бўлиб, унга амал қилган ҳолда корхона 
ўзининг маркетинг вазифаларини бажаради. У мақсадли бозорлар, маркетинг мажмуи ва 
харажатлари бўйича муайян стратегияларни қамраб олади. Мақсадли бозорларни, яъни 
корхона асосий эътибор қаратиши лозим бўлган бозорларни аниқлаш муҳим аҳамият касб 
этади. Менеджер янги товар, реклама, сотувни рағбатлантириш, маркетинг режасининг 
олдинги пунктлари асосида нархлар каби маркетинг элементлари бўйича муайян 
стратегияларни баён қилиши лозим. Бу босқичда маҳсулот сотуви даражаси билан 
тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган маркетинг харажатлари даражаси белгиланади. Маркетинг 
бюджетининг рентабеллигини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Ҳатти-ҳаракатлар дастури 
тавсифланади: нима қилиш керак, ким, қаерда ва қанча иш бажаради. Кейин эса бюджет 
асосида муайян хом-ашё харид қилиш режаси, ишчи кучига бўлган эҳтиёжлар ва фойда 
даражаси белгиланади. Энг охирида белгиланган ишларнинг бажарилишини назорат 
қилиш тартиби баён қилинади. оралиқ бўғинлар натижаларини баҳолаш ва уларга 
ўзгартиришлар киритиш белгиланган вазифаларга асосан бажарилади. 
Маркетинг режаси юқғоридан пастга ҳам, пастдан юқорига ҳам ишлаб чиқилиши 
мумкин. Кейинги ҳолатда бу – мақсадлар, бюджетлар, башоартлардир. Маркетинг 
стратегиялари ва муддатлари сотувчилар, реклама бўлими ва бошқа бўлимлар ходимлари 
берган маълумотлар асосида белгиланади. Ушбу режалар ҳаққоний бўлиб, психологик 
муҳитга ижобий таъсир кўрсатади, чунки ходимлар қабул қилинган қарорлар учун 
жавобгар бўладилар. Бироқ бунда қуйида ишлаб чиқилган режаларни мувофиқлаштириш, 
ягона интеграцияланган режага айлантириш ва турли муаммоларни ҳао қилишда бир 
қатор қийинчиликлар пайдо бўлиши мумкин. 
Сотув реакцияси функциясини олдиндан баҳолашнинг 3 усули мавжуд.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish