Microsoft Word Бизнес режа doc



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/73
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#37091
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   73
Bog'liq
Бизнес-режа

БИС қ БС - ММ Қ НЭ, 
бу ерда
БИС - бозорнинг импорт сиғими; 
МЭ - миллий экспорт, аниқланиши МЭ қ ЭХ – РЭ;
РЭ – реэкспорт ҳажми. 
Нисбий бозор улуши корхонанинг бозордаги улуши ва рақобатчилар улушининг 
нисбати сифатида аниқланади: 
НБУ қ ЎБУ / РБУ 
бу ерда
ЎБУ – ўз бозор улуши; 
РБУ – рақобатчилар бозор улуши. 
Бозорни сегментлаш бир томондан корхонанинг маркетинг фаолияти 
йўналтирилган бозор қисми ва объектларини аниқлаш, маркетинг элементларининг тўғри 
йиғиндисини ифодалайди. Бошқача қилиб айтганда бозорни сегментлаш бу кўрсаткичлари 
ва у ки бу фаолият турига реакцияси бўйича бир-биридан фарқ қилувчи сегментларга 
ажратишдир. 
Сегментлаш объекти биринчи навбатда истеъмолчилардир. Алоҳида ажратиб 
кўрсатилар экан, умумий хислатларга эга бўлган ҳолда улар бозор сегментини ташкил 
этади. сегментлар сони кўп бўлганда луарнинг ҳар бири талабларига мослашиш жуда 
қимматга тушиши мумкин. Шу сабабли шахсий фойдаланиш товарларига нисбатан йирик 
сегментларни белгилаш лозим.
Сегментлашда товар ўз харидорини топиши лозим. бозорнинг фирма 
структурасини тадқиқ этиш бунга энг кам харажатлар билан эриши имкониятини беради. 
Бунда бозор конъюнктурасини билиш ҳам муҳим бўлиб, у мазкур товар турига талаб ва 
таклиф нисбати ҳамда нарх даражаси ва нисбати билан тавсифланади. Бозор 
конъюнктурасини ўрганишдан асосий мақсад саноат ва савдо фаолияти бозор ҳолатига 
қанчалик таъсир кўрсатиши, унинг келажакдаги ривожланиши ҳамда аҳолининг 
товарларга бўлган талабларини тўлароқ қондириш учун нималар қилиш кераклигини 


51
аниқлаш ҳисобланади. 
Истеъмолчиларни тадқиқ қилиш истеъмолчиларни товарни танлашга ундовчи 
омиллар мажмуини (даромад, ижтимоий ҳолат, ёш структураси, маълумоти ва ҳоказо) 
аниқлаш ва ўрганишга имкон беради. Якка тартибда истеъмолчилар, оилалар, уй 
хўжаликлари ҳамда истеъмолчи ташкилолтлар бу ерда объект вазифасини бажаради. 
Тадқиқот предмети истеъмолчиларнинг бозордаги хулқ-атвори ва уни белгилаб берувчи 
омиллар ҳисобланади. Истеъмол структураси, товарлар билан таъминланганлик, истеъмол 
талаби тенденциялари ўрганилади.
Маркетинг учун товарни харид қилиш психологияси ва эҳтиёжларни ушбу товар 
билан қондириш механизмини аниқлаш катта аҳамиятга эга. Фақат шундагина маҳсулот 
кўп сотилишига умид қилиш мумкин. таклиф этилувчи маҳсулот аввало, истеъмолчи учун 
фойдали бўлиши, ундан кейингина ишлаб чиқарувчининг ўзига ёқиши лозим. 
Рақобатчиларни ўрганишдан асосий мақсад бозорда рақобатли афзалликка эга 
бўлиш, кутилажак рақиблар билан ҳамкорлик қилиш учун зарур маълумотларни олишдан 
иборат. Шу мақсадда рақобатчиларнинг кучли ва заиф томонлари таҳлил қилиниб, 
уларнинг бозордаги улуши, истеъмолчиларнинг рақобатчилар маркетинг воситаларига 
(товарни такомиллаштириш, товар маркалари, реклама компаниялари, сервисни 
ривожлантириш) реакцияси ўрганилади.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish